Osminoglar
Осминоглар (Оcтопода), саккизоёқлилар — бошоёқли моллюскалар туркуми. Узунлиги 1 см дан 60 см гача, қўллари билан бирга 3—5 м гача, вазни 50 кг ва ундан кўпроқ. Гавдаси овал, халтасимон, боши танасидан сал ажралиб туради. Оғзи атрофида сўрғичлар билан қопланган 8 та қўли жойлашган. 200 тури маълум. 11 оилага бўлинади. Деярли барча денгизларда учрайди. Урғочиси бир неча минг тухумини сув тубига ёки уяси томига осиб кўяди, баъзан қўлида, аргонавт чиғаноғида олиб юради. Урғочиси тухумларини қўриклайди ва тозалаб туради. Бу даврда улар ҳеч нарса емасдан жуда озиб кетади ва кўпинча ҳалок бўлади. Инкубация даври бир неча суткадан 1 йил-гача, 2 тури тирик туғади. Сув тубида, сув қаърида ёки планктонда яшайди. Зоопланктон, баликлар, краблар, креветкалар, моллюскалар, баъзан чувалчанглар ва игнатерилилар билан озиқланади. Айрим турлари доимо инида яшайди. Кўпчилик О.нинг ўз жойини таниш хусусияти яхши ривожланган; хилма-хил ва мураккаб шартли рефлекслар ҳосил қилади; қўлга осон ўрганади. Тажрибаларда О. қисқичбақа солинган банка крпқоғини очишни билган; ғоввос кўлидан баликни бемалол олган. О. гўшти учун саноат миқёсида овланади. Айрим жойларда О. сони тез камайиб кетмокда. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |