Осмон Ёқубов (1911-йил 21-август, ҳозирги Шаҳрихон тумани — 1944-йил 22-июн, Витебск вилояти, Белоруссия) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1941-йил декабрда армияга жўнаган ва 1942-йилнинг январ ойидан фронтга юборилган. Улуғ Ватан уруши иштирокчиси.

Осмон Ёқубов
Таваллуди 1911-йил 21-август
Вафоти 1944-йил 22-июн
Беларуссия Витебск вилояти
Фуқаролиги СССР
Мукофотлари Совет Иттифоқи Қаҳрамони „Олтин Юлдуз“ медали
Ленин ордени
"Жасорат учун" медали

Биографияси

Усмон Ёқубов Андижон вилояти ҳозирги Андижон тумани, Найман қишлоғида таваллуд топган. Миллати қирғиз. 1926-йилдан бошлаб Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туманидаги Туғуз-Булоқ қишлоғида яшаган. Осмон Ёқубов урушгача бўлган давр мобайнида колхозда, Отузодир канали қурилишларида ишлаган.

1941-йил декабр ойида Қизил Армия сафига чақиртирилади ва 1942-йил январида эса фронтга жўнатилади. 1944-йилнинг ёзида 1-Болтиқбўйи фронти 6-гвардия армиясининг 67-гвардия милтиқ дивизияси 201-ўқчи полки сафида жанг олиб борган. Осмон Ёқубов Беларуссияни озод қилиш учун бўлган жангларда кўрсатган жасорати билан бошқалардан ажралиб турган ва жангда кўрсатган қаҳрамонликлари учун „Жасорат учун“ медали билан тақдирланган.

1944-йил 22-июнда Нуц қишлоғи (Витебск вилояти) яқинида бўлиб ўтган жанг разведкаси пайтида Ёқубов биринчи бўлиб душман ҳудудига бостириб киради. Жанг давомида пулемётдан ўқ узиш тўхтатилгач, Ёқубов бункерга яқинлашади ва у ерда амбразурага граната ташланишига бир бахя қолади, аммо отишма нуқтаси ўз вақтида йўқ қилинади ва душманга қарши ҳужум давом эттирилади. Худди шу жангда Усмон Ёқубов душман билан бўлган қўл жангида ҳалок бўлади.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 22-июлдаги фармони билан фашист босқинчиларига қарши фронтда қўмондоннинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги ҳамда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун Ёқубов Усмон вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланади.

Мукофотлари

Осмон Ёқубов Совет Иттифоқи Қаҳрамони „Олтин Юлдуз“ медали (1944-йил 22-июл), Ленин ордени (1944-йил 22-июл) ва "Жасорат учун" медали (1944-йил) билан тақдирланган.

Ёдгорлик

Андижон шаҳрида Усмон Ёқубовнинг бюсти ўрнатилган.

Андижон вилояти Москва туманидаги „Ленинизм“ колхозига бюсти ўрнатилган[1].

1976-йилда Витебск вилояти (Беларус) Шумилинский тумани Тропино қишлоғининг шимолида унинг шарафига архитектор В. И. Ягодницкий томонидан ёдгорлик ўрнатилган.

Андижондаги ўзи ўқиган 22-мактабга Ёқубов номи берилган[2][3].

Адабиётлар

  • Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1988. — Т. 2 /Любов — Ящук/. — 863 с. — 100 000 экз. — ИСБН 5-203-00536-2.
  • Навечно в сердсе народном / Редкол.: И. П. Шамякин (гл. ред.) и др. — 3-э изд., доп. и испр. — Мн.: Белорусская совецкая энсиклопедия, 1984. — 607 с. — 65 000 экз.

Манбалар

  1. ↑ Навечнов в сердце народном: Справочник. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Сергей Каргаполсев. Якубов Осман. wарҳероэс.ру