Osmon mandati
Осмон ёрлиғи (хит. ан’анавий 天命, пинйин: Тиāнмìнг, палл.: Т'иэн-минг, сўзма-сўз: «Осмон иродаси») – Хитой ан’анавий сиёсий маданиятининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, ундан ҳукмрон сулола фаолиятини қонунийлаштириш манбаси сифатида фойдаланилган. Ушбу та’лимотга кўра, коинотнинг табиий тартиби ва иродасини ўзида мужассам этган осмон (Тян) Хитойнинг адолатли ҳукмдори га ёрлиқ берган. Агар ҳукмдор ағдарилса, бу ҳукмдорнинг нолойиқ экани ва ёрлиқдан маҳрум бўлгани белгиси сифатида талқин қилинган. Очлик ва сув тошқини каби табиий офатлар илоҳий жазо бўлиб, бу ҳукмдордан норозилиги аломатлари бўлган, деган кенг тарқалган эътиқод бўлган. Шунинг учун ҳам катта офатлардан сўнг кўпинча қўзғолонлар бўлиб турган, чунки одамлар бу офатларни Осмон ёрлиғи бузилгани аломати деб билган[1].

Осмон ёрлиғи қонуний ҳукмдорнинг аслзодалар оиласида туғилишини талаб қилмайди. Бунинг ўрнига у мамлакатни қанчалик яхши бошқара олишига э’тибор қилинган. Ҳан ва Минг каби Хитой сулолаларига келиб чиқиши умумий бўлган одамлар асос солган. Аммо улар Осмон ёрлиғини қўлга киритгани учун муваффақиятга эришган, деб ҳисобланган. Консепсия қайсидир ма’нода қироллар илоҳий ҳуқуқининг Европа консепсиясига ўхшаб кетади. Аммо Европа консепсиясидан фарқли ўлароқ, Хитойда у ҳукмронлик қилиш учун сўзсиз ҳуқуқ бермайди. Ёрлиқни сақлаб қолиш ҳукмдорлар ва меросхўрларининг адолатли ва қобилиятли фаолиятига боғлиқ.
Осмон ёрлиғи тушунчасининг ажралмас қисми адолациз ҳукмдорга қарши исён қилиш ҳуқуқи эди. Хитой файласуфлари ва олимлари кўпинча унга ҳукмдорнинг ҳокимиятни суиисте’мол қилишини чеклаш усули сифатида қараган. Хитой тарихчилари муваффақиятли қўзғолонни Осмон ҳукмдордан ёрлиғини олиб қўйиши далили сифатида талқин қилган. Хитой тарихи давомида қашшоқлик ва табиий офатлар кўпинча Осмон амалдаги ҳукмдорни адолациз деб ҳисоблагани ва шу сабаб уни алмаштириш зарурлиги аломати сифатида қабул қилинган.
“Осмон ёрлиғи” тушунчаси биринчи марта Чжоу сулоласи (милоддан аввалги 1046–256-йиллар) қиролларининг ҳукмронлигини қўллаб-қувватлаш ва олдинги Шан сулоласи (милоддан аввалги 1600–1069-йиллар) ағдарилишини қонунийлаштириш учун ишлатилган. У Хитойнинг бутун тарихи давомида императорларни, жумладан, Син (1636-1912-йиллар) каби Ҳан бўлмаган сулолалар ағдариб ташлаши ва ҳокимияти ўрнатилишини қонунийлаштириш учун қўлланган.
Тарихи
Ҳокимиятнинг Шан сулоласидан Чжоу сулоласига ўтиши
Ривожланган Шан сулоласи ўз ҳукмронлигини кўплаб ажойиб ютуқлар билан тўлдирган. Шуниси э’тиборга лойиқки, сулола анча узоқ вақт, я’ни 17 авлоддан иборат 31 қирол ҳукмронлик қилган. Бу даврда сулола тинч ва осойишта даврни бошдан кечирган ва фуқаролар яхши яшаган. Ҳукумат дастлаб халқ кўрсатган қат'ий ёрдам сабаб ички ишларнинг аксарият қисмини назорат қила олган. Бироқ вақт ўтиши билан ҳукмдорларнинг бошқа ижтимоий табақаларни камситиши ижтимоий тартибсизлик ва беқарорликка олиб келган. Сулоладаги коррупсия янги ҳукмрон табақа – Чжоу сулоласининг ўсиши учун зарур шарт-шароит яратган. Шанга қарши қўзғолонни Чжоу Ву бошқарган. Улар ҳокимиятни эгаллаш ҳуқуқини Осмон ёрлиғини яратган ва ёрлиқга эга бўлишнинг ягона йўли Осмон назарида яхши ҳукмронлик қилиш деб талқин этган. Улар ҳукмрон Шан хонадони ма’навий бузуқликка муккасидан кетганини ва Шан раҳбарларининг бошқарув фазилатини йўқотганини одамларга тушунтирган. Чжоу сулоласи вакиллари Шан сулоласининг ағдарилишини Осмон берган ёрлиқга мувофиқ деб изоҳлаган[2].
Чжоу ҳукмрон сулолага айлангач, асосан, турли лавозимларга ўз амалдорларини тайинлаган. Бу ўзига хос тарзда амалга олширилган. Улар ба’зи фуқароларни тинчлантириш учун Шан сулоласи вакилларига Чжоу қоидаларига мувофиқ ўзининг кичик ҳудудларини бошқаришни давом эттиришга рухсат берган. Империя кенгая бориши баробарида ўзаро никоҳлар ҳам кучая борган. Чунки ҳукмдорлар никоҳни сулолага кўпроқ мамлакатларни қўшиб олишга имкон берадиган кучли иттифоқлар тузиш усули деб билган. Уруш шароитида эса Чжоу сулоласи, асосан, қўшиб олинган мамлакатлар ҳисобига мукаммал ҳарбий технологияга эга ва кемасозликда илғор бўлган. Бу самовий навигация кашф этилиши билан бирга уларни ажойиб денгизчиларга айлантирган. Чжоу сулоласи даврида адабиёт ва фалсафа яхши ривожланган. Кўплаб давлат лавозимларига номзодлар интеллектуал қобилиятига қараб ишга қабул қилинган. Чжоу даврида ёзилган кўплаб адабиётлар сақланиб қолган: „Ўзгаришлар китоби“, „Тарих китоби“, „Одоб китоби“, „Қўшиқ китоби“, „Қасидалар китоби“ ва „Маросимлар китоби“. Бу асарларнинг аксарияти сулоланинг тараққиёти ва сиёсий ҳаёти ҳақидаги шарҳлардан иборатдир. Фалсафий нуқтаи назардан, Конфуций ва унинг издошлари Конфуцийнинг бешта муносабати белгилаб берган ҳукумат зеҳниятини шакллантиришда муҳим рол ўйнаган. Ушбу танқидий фикрловчилар ҳукумат учун асос бўлиб хизмат қилган. Улар асарларида биринчи навбатда ҳукмрон табақанинг аҳамияти, ҳурмати ва қуйи табақа билан муносабатларига э’тибор қаратилган. Сулола а’золари сони ортиб бораётгани ва марказлашган ҳукумат уларга ўз та’сирини ўтказа ёки ҳамманинг эҳтиёжларини баробар қондира олмаслиги боис жуда кўп тартибсизлик ва коррупсияга дучор бўлиши аниқ бўлиб қолган эди. Ушбу сиёсий тўсиқни бартараф этиш учун сулола марказлашмаган ҳукумат тузган. Унга кўра, империя алоҳида қисмларга бўлинган. Ҳукумат бу туманларга ма’мурларни тайинлаган. Бунинг эвазига улардан асосий ички ҳукуматга содиқ қолиш талаб қилинган. Натижада Чжоу сулоласи бир қанча туманлар йиғиндисига айланган. Бу сулоланинг қулашига йўл очган. Чунки марказий ҳукуматнинг империя барча ҳудудларига та’сир ўтказиши қийинлашиб қолган.
Ниҳоят, Чжоу сулоласининг кучи заифлашгач, Син давлати уни кучсиз ва ҳукмронлиги адолациз бўлиб қолган, деб ҳисоблаб ҳокимиятдан четлатгамн[2]. Бу ўтиш даври янги сиёсий кучнинг ўсиши учун имконият яратган Осмон ёрлиғининг одатий тамойили сифатида талқин этилади. Син сулоласи дастлаб Чжоу сулоласи йўл қўйган хатолардан улар сабабини йўқ қилиш ёки ислоҳ этиш орқали фойдаланишга ҳаракат қилган. Бу ислоҳот даврида маъмурий ўзгаришлар амалга оширилган ва қонун ҳар бир шахс, жумладан, ҳукмдорлар учун ҳам мажбурий эканини кўрсатувчи ҳуқуқий тизим ишлаб чиқилган. Син сулоласи даврида сезиларли ютуқларга эришилган бўлса-да, олимлар ва оддий фуқароларнинг та’қиб қилиниши давлат бошқаруви беқарорлигини келтириб чиқарган.
Син сулоласининг биринчи императори Син Шихуанди вафотидан кейин маҳбуслар, деҳқонлар ва бахциз аскарлар иштирокидаги кенг қамровли қўзғолон ортидан Син сулоласи қулаган[3]. Ҳан сулоласининг ҳокимиятга келиши Хитой тарихида мамлакатнинг сиёсий тузилишидаги жиддий ўзгаришлар билан ажралиб турган буюк давр бўлган. Ҳан императорлари даврида ҳукумат давлат хизмати ёки давлат лавозимларини эгаллаш учун императорлик имтиҳонлари деб аталган кириш имтиҳонлари жорий этилган муҳим ўзгаришлар киритган. Бундан ташқари, Ҳан сулоласи Ипак йўли ва бошқа савдо йўллари сабаб иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнаган.
Беш сулола даври
Беш сулола ва ўн қироллик даврида бутун Хитойни бошқарган ягона ҳукмрон сулола йўқ эди. Бу кейинги Сун сулоласи учун муаммо туғдирди. Чунки улар, Осмон ёрлиғи бизга ўтган, деб да’во қилиб, ўз ҳукмронлигини қонунийлаштирмоқчи бўлган. Расмий олим Сюэ Жучжен „Беш сулоланинг эски тарихи“ни (五代史) 960-970-йилларда Сун сулоласи шимолий Хитойни Беш сулоланинг охиргиси бўлган Кейинги Чжоудан тортиб олгандан кейин тузган. Бундан асосий мақсад осмон ёрлиғини ушбу беш сулола орқали Сон сулоласига ўтказиш учун асос яратиш эди. Унинг та’кидлашича, бу сулолалар ҳеч қачон бутун Хитойни бошқармаган бўлса ҳам, осмон ёрлиғига эришган деб ҳисоблаш учун ма’лум ҳаётий мезонларга мос бўлган. Улар барчаси Хитойнинг ан’анавий пойтахтини бошқарган, шунингдек, жанубда доимий равишда мавжуд бўлган бошқа Хитой давлатларига қараганда анча кўпроқ ҳудудга эга эди. Осмон ёрлиғи Чжоуга ҳукмронлик ҳуқуқини берганида, улар қандай бошқаришни аниқлаши керак эди.
Ушбу сулолалар эплай олмай қолган бошқа ҳудудлар ҳам бор эди. Чжу Вен ва кейинги Ляннинг шафқациз хатти-ҳаракати катта шармандалик сифатида қабул қилинган. Шунинг учун уларни ёрлиқдан маҳрум қилиш учун босим пайдо бўлган. Навбатдаги учта сулола: Сўнгги Тан, Сўнгги Жин ва Сўнгги Хан хон бўлмаган Хитой сулолалари бўлиб, барчасини Шатуо этник озчилиги бошқарган. Бундан ташқари, ҳар бири ўз давридаги энг қудратли Хитой қироллиги бўлса-да, ҳеч бири бутун Хитой қироллигини бирлаштира олмаган. Чунки жанубда бир нечта қудратли давлат мавжуд эди. Бироқ, Сюэ Жучжен хулосасига кўра, ёрлиқ ҳақиқатан ҳам беш сулоланинг ҳар биридан ўтган ва шу тариқа Сун сулоласи ўша сулолаларнинг охиргисини забт этгач, ушбу сулолага ёрлиқ берилган.
Син истилоси
Олдинги беш сулола ва Ўн подшоҳлик даврида бутун Хитойни бошқарган ҳукмрон хитойликлар сулоласи бўлмаган. Ба’зи императорлар Осмон ёрлиғи ҳақиқийлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган. Кенгашнинг кўп қисми ҳукмдорлари ҳақиқийлигини қандай аниқлашни ҳам билмас эди. Тан сулоласи императори Гаозонгдан император Кансигача танланган ҳукмдорларнинг кўпчилиги ёрлиқ учун да’вогар бўлганида, бу ҳақда жуда кўп бош қотирган. Сабаби ёрлиқ ноаниқлиги ва Осмон ёрлиғи э’лон қилинган чоғдаги норасмий расмиятчилик эди. Бироқ Хубилайхон Юан сулоласи учун Осмон ёрлиғига да’во қилган ягона фарқли ҳукмдор эди. Чунки у катта армияга эга ва Кидон халқининг бир қисми бўлган. Урф-одатлари Ҳан хитойлариники билан бир хил эмас эди ва маданият жиҳатидан ҳам Хитойнинг душманлари сифатида кўрилган[4].
Айтилишича, Мин сулоласининг деҳқонлар гуруҳи ҳақиқий селексионерлар бўлгани ҳукмдорнинг Осмон ёрлиғига да’во қилишига имконини берган. Ёрлиққа бўлажак номзод сифатида улар сулола ўртасида э’тибор қозониш учун деҳқонлар гуруҳини мамнун қилса, етарли эди. Бу фақат сиёсат ва императорнинг Осмонга нисбатан ижобий ҳаракатини сақлаб қолишга уриниши бўлган. Син сулоласининг кўплаб императорлари, агар ўз даврида табиий офатлар юз берган бўлса, ҳукуматлари билан муросага келишга ҳаракат қилган. Табиий офатлар императорлар ҳукмронлигига Осмоннинг норозилиги ва огоҳлантириши сифатида талқин қилинган. Бундан ташқари, Син императорлари ҳукмронлик қилишда маслаҳатчиларнинг фикр-мулоҳазаларига жиддий ёндашган ва осмон ёрдам беради, деган умид билан сулоланинг жорий қарорлари тўғрисида мулоҳаза юритишни зиммасига олган.
Ҳукмронлик ва исён қилиш ҳуқуқи
Менсий шундай деган эди:[5]
Халқ энг муҳим аҳамиятга эга; ундан кейин ер ва ғалла худоларига қурбонлик бериладиган жой туради; энг охири ҳукмдор келади. Шунинг учун кўп сонли халқ ишончини қозонган киши император бўлади... Феодал ер ва ғалла худолари учун қурбонлик бериладиган жойларни хавф остига қўйса, уни алмаштириш керак. Қурбон қилинадиган жониворлар боқилган, қурбонликлар тоза бўлган ва ўз вақтида қилинган тақдирда ҳам, [Осмон иродаси билан] сув тошқини ва қурғоқчиликлар юз берса, қурбонлик бериладиган жойлар алмаштирилиши керак.
— Менсий
Хитой тарихчилари амалга ошган қўзғолонларни Осмон ёрлиғи ўтгани далили сифатида талқин қилади. Хитойда ноҳақ ҳукмдорга қарши қўзғолон қилиш ҳуқуқи Чжоу сулоласидан бери сиёсий фалсафанинг бир қисми бўлиб келган ва амалга ошган қўзғолонни Хитой тарихчилари илоҳий ёрлиқ кейинги сулолага ўтгани далили ўлароқ изоҳлаган. Қўзғолон ҳуқуқи ҳеч қандай расмий қонунга киритилмаган. Аксинча, исён ҳар доим қонундан ташқари ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. Лекин у ҳали ҳам Хитой ахлоқий тизимига асосланган ижобий ҳуқуқдир. Кўпинча қўзғолон амалга ошгандан ва янги сулола бошқаруви ўрнатилгандан сўнг аввалги сулолани ағдаришга қаратилган ҳаракатларни оқлаш учун Осмон ёрлиғидан фойдаланилган. Осмон ёрлиғини ким олгани ва ким уни йўқотгани аниқ бўлгани сабабли ба’зи хитойлик олимлар уни ғолибнинг адолати деб талқин қилади. Бу ҳақда хитойликларнинг „Ғолиб шоҳ, мағлуб эса қонундан ташқари бўлади“, деган мақоли бор. Шу сабаб сулола қулаши ва янгиси пайдо бўлиши ҳақидаги Хитой тарихий ма’лумотларига эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак, деб ҳисобланади. Хитойдаги тарихий тўпламларга тартиб беришнинг ан’анавий усуллари тарих ҳақида ҳикоя қилишни назарияга мослаштиришга интиладиган ҳисоботлар яратган ҳамда уларда эски сулола Осмон ёрлиғини йўқотгани ва янгиси эса қўлга киритганини исботловчи жиҳатлар та’кидланган, бошқа жиҳатларга эса кам э’тибор қаратилган.
ХХ-ХХИ асрлардаги талабалар қўзғолонларининг конфуцийчи гуруҳлари, Осмон ёрлиғи йўқолган, деб да’во қилган, бу уларнинг 2014-йилги Тайвандаги Кунгабоқар талабалар ҳаракати ва 2014-йил Гонконг норозиликлари давомида кенг кўламли фаоллиги билан намоён бўлган[6][7].
Та’сири
Хитойнинг ўрта асрлардаги та’сири остида „Осмон ёрлиғи“ тушунчаси илоҳий сиёсий қонунийлик асосида ҳукмронлик қилишнинг асоси сифатида Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам тарқалган[8]. Кореяда учта қиролликдан бири бўлган Гогурео қироллиги Осмон ёрлиғи асосида Хитойнинг „тианхиа“ тушунчасини қабул қилган. Аммо Гогурео ҳукмронлиги даврида у илоҳий аждодларга асосланган бошқарув тарзида ўзгартирилган. Силла шоҳлигида ҳам Осмон ёрлиғи қабул қилинган, деган ма’умот бор[9]. Лекин энг қадимги ёзувларга кўра, Жосеон сулоласи Осмон ёрлиғини доимий давлат мафкурасига айлантирган[10].
Айни мафкура Ветнамда „Тҳиêн мệнҳ“ номи билан танилган. Илоҳий ёрлиқ Ветнам императорига насл-насабига қараб эмас, балки бошқариш қобилиятига қараб ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини берган. Кейинги ва кўпроқ марказлашган Ветнам сулолалари конфуцийчиликни давлат мафкураси сифатида қабул қилган. Бу эса Жануби-Шарқий Осиёда Ветнам вассаллари тизими яратилишига олиб келган ва ўша тизим Хитойнинг марказида Хитой турувчи тизими андозаси бўйича яратилган.
Японияда ҳукумат ушбу консепсияни мафкуравий жиҳатдан муаммоли деб топган. Шунинг учун шартли ва бекор қилиниши мумкин бўлган илоҳий сиёсий легитимликка эга бўлмасликни афзал билган. 703-йилда тузилган Япония Тайҳо кодекси, асосан, Тан сулоласи ҳукумат тизимининг маҳаллий шароитга мослаштирилиши эди. Аммо унда Осмон ёрлиғи алоҳида э’тиборга олинмаган. Кейинги даврларда бу эҳтиёж бартараф этилди, чунки Япония императорлик хонадони ўзини япон қуёш ма’будаси Аматерасудан ибтидо олган узлуксиз бир шажарадан келиб чиққан деб да’во қилди. Шунга қарамай, Япония императори Нара ва Хеян даврларида Фуживара уруғининг кучли регентлари давлат бошқарувини ўз қўлига олиб, императорлар сиёсий жиҳатдан четга сурилган. ВИИИ асрдан кейин япон императорлик шажарасининг ўзи бузилмаган бўлса ҳам, ҳақиқий сиёсий ҳокимият Хитой сулолаларига ўхшаш тарзда регентлар ва сёгунларнинг кетма-кет сулолалари қўлида бўлган. 1868-йилда Мейдзи инқилобидан кейин ҳам император сиёсий ҳокимият марказига қайтарилганда, тахтнинг ўзи Мейдзи олигархиясига нисбатан жуда кам кучга эга эди. Мейдзи инқилобидан бери ҳақиқий сиёсий ҳокимият камида қуйидаги тўртта тизимдан ўтган: Тайшо демократияси, милитаристлар, Японияни босиб олиш ва урушдан кейинги демократия. Замонавий даврда император мустақил ҳукмрон эмас, балки фақат вакиллик функсияларини бажаради.
Манбалар
- ↑ Сзcзепански. „Wҳат Ис тҳе Мандате оф Ҳеавен ин Чина?“. Абоут Эдуcатион. 2014-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
- ↑ 2,0 2,1 Тигнор, Роберт Л., эт ал. (2014).Wорлдс Тогетҳер, Wорлдс Апарт. 4тҳ эд., вол. 1, W.W. Нортон & Cомпанй
- ↑ „Қин Дйнастй“.
- ↑ Портер, Жонатҳан. Империал Чина. Роwланд & Литтлефиэлд, 2016. ИСБН 978-1442222922.
- ↑ Менcиус.. Менcиус, Лау, Д.C. (Дим Чеук), Рев., Лондон: Пенгуин, 2004. ИСБН 978-0140449716. ОCЛC 56648867.
- ↑ Минг-шо Ҳо, Чалленгинг Беижинг'с Мандате оф Ҳеавен: Таиwан'с Сунфлоwер Мовемент анд Ҳонг Конг'с Умбрелла Мовемент (Темпле Университй Пресс, 2019).
- ↑ Тҳомас Б. Голд, "Оccупй Cентрал/Сунфлоwер: Популар Ресистанcе ин Греатер Чина." Фореигн Полиcй Ресеарч Институте Э-Нотес (Оcт. 2014) онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-30 санасида архивланган)
- ↑ Женкинс. „Wҳй тҳе Нортҳ Виэтнамесе wилл кеэп фигҳтинг“. РАНД. Қаралди: 5-декабр 2015-йил.
- ↑ Кореа'с Анcиэнт Когурйŏ Кингдом: А Соcио-Политиcал Ҳисторй. Брилл, 13-март 2014-йил. ИСБН 9789004262690.
- ↑ „Соутҳ Кореа'с Пресидент Лост тҳе 'Мандате оф Ҳеавен'“.
Адабиётлар
- Жианг, Ёнглин. Тҳе Мандате оф Ҳеавен анд Тҳе Греат Минг Cоде, Асиан Лаw Сериэс. Университй оф Wашингтон Пресс, 2011. ИСБН 978-0295990651.
- Леэ Жен-дер (2014), „Cриме анд Пунишмент: Тҳе Cасе оф Лиу Ҳуи ин тҳе Wеи Шу“, Эарлй Медиэвал Чина: А Соурcебоок, Неw Ёрк: Cолумбиа Университй Пресс, 156–165-бет, ИСБН 978-0-231-15987-6.
- Моте, Ф.W.. Империал Чина: 900–1800. Cамбридге, МА: Ҳарвард Университй Пресс, 1999. ИСБН 0-674-01212-7.