Инглиз тилида харитаси

Оссурия — Месопотамиянинг шимолий-шарқий ясси тоғлигида, Дажла дарёсининг юқори оқимида, милоддан аввалги ХХ асрда бошларида дастлаб Ашшур шаҳар-давлати атрофидаги кичик ҳудудлардан бошланган давлат ҳисобланади.

Подшолик отадан болага ўтган ҳамда улар „Ишшакум“ деб аталган. Лекин уларнинг ҳокимияти чекланган бўлиб деярли диний назорат ишлари ва у билан боғлиқ қурилиш ишларини идора қилишган. Муҳим давлат ишларини оқсоқоллар кенгаши ҳал қилган. Бу кенгаш аъзолари ўзларини „лимму“ деб атаганлар. Лиммулар бошқаруви бир йил давом этган ва бошқараётган лимму бошқа лиммулар назорати остида бўлган. Бошқарув даврида у хазинани бошқарган ва у бошқарган бир йил унинг номи билан аталган. Бу одат ишшукумларнинг тўлиқ манархияга ўтган даврида ҳам сақлани қолган.

Оссуриянинг қадимги аҳолиси Аккад ҳужжатларига кўра субарийлар ҳисобланади[2]. Аммо кейинчалик Аккаддан кўчиб келган семит халқлари билан аралашиб аккад ёзуви ва тили расмий тил бўлиб қолган. Ашшур ҳукмдорларининг ўша даврдаги қисқача ёзувлари аккад тилида ёзилгани бундан далолат беради. Аҳоли асосан савдо-сотиқ билан шуғилланишган. Муҳим савдо йўллари ўтган ҳудудларда оссуриялик савдогар ва судхўрлар Кичик Осиёга бориб ўз савдо калонияларига асос солишган. Бундан ташқари деҳқончилик билан ҳам шуғилланишган. Археологик тадқиқотлар натижасида зироатчилик қишлоқлари топиб ўрганилган.

Юқорида айтилганидек оссурияликлар асосан савдо-сотиқ билан шуғилланишган. Аммо милоддан аввалги ХХ асрга келиб оссурияликлар савдода тўсиқларга дуч кела бошлади. Фрот дарёси ҳавзасидаги Мари давлати юксалиб Ашшурнинг ғарб савдосига жиддий тўсиқ бўлган бўлса Хеттлар оссурларни савдосини Кичик Осиёда тўхтатиб қўйган. Айнан шу даврдаги Аморий қабилаларининг истилочилик юрушлари ҳам вазиятни беқарор қилиб Оссурия савдосига зарар етказган.

Лекин милоддан аввалги 1781-йиллар атрофида вазият ўзгарди. Аморий қабиласи сардори Шамши-Адад Ашшурни Юқори Месопотамиядаги давлатининг марказига айлантиради. Шу даврдан бошлаб Ашшур Месопотамия шимолидаги истилочилик юрушларинни бошлаб юборади. Мари шахрини бўйсунтириб, Кархемиш билан иттифоқ тузди. Суриянинг ҳам бир қатор шаҳарларини босиб олди ҳамда ғарбдаги савдо воситачилигини ўз қўлига олди. Мамлакатда подшо мавқеи кучайиб кетди. Шамши-Адад давлат бошқарувини ўз қўлига олиб, мутлоқ ҳукмдор сифатида давлат ва қўшин бошлиғи ҳамда судя вазифаларини бажарди. Мамлакат ҳудуди, аҳолиси вилоятларга бўлиниб уларга ноиблар тайинланди. Милоддан аввалги 1757-йилда подшо Ишме-Даган (Шамши-Ададнинг ўғли) даврида Бобил ҳукмдори Ҳаммурапи томонидан босиб олинди.

Кўп ўтмай аниқроғИ милоддан аввалги 1740-йиллар атрофида касситларниг Месопотамияга ҳужумлари Ашшурда қисқа муддатга бўлсада яна Шамши-Ададнинг ворислари ҳукмронлигига замин яратди. Шамши-Адад сулоласининг ҳукмронлиги Ашшур тарихининг энг ёрқин даври деб тан олинган ва кейинчалик Оссурия подшолари рўйҳатига киритилган.

Милоддан аввалги 1500-йилларда Митанни давлати Шимолий Сурия ҳудудларини босиб олади. Заифлашган Оссурия эса Митанни ҳокимиятини тан олишга мажбур бўлади. Митаннининг тазйиқига қарши Миср билан дипломатик алоқа ўрнатади. Аммо милоддан аввалги ХВ асрда Ашшур Митанни подшоси Шауштатар томонидан истило қилинади. Унинг ғарб билан савдоси бутунлай тўхтатилади. Кейинг аср бошларида Митаннига қарши Бобил билан яқинлашишга ҳаракат қилади. Лекин Бобил ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлади. Шундай қилиб Оссурия Митанни зулмидан озод бўлиб Бобил та`сирига тушиб қолади. Тез орада Бобилнинг заифлашиб қолганидан фойдаланиб Оссурия ўз мустақиллигини қайта тиклайди ва бу ҳудудда Бобилга қарши таъсир ўтказиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлайди.

Миллоддан аввалги 1353–1318-йилларда подшо Ашшурбаллит Осурияни қудратли давлатга айлантиради. Заифлашган Митанни Хеттларга қарши Оссурияга иттифоқчига айланади. Тез орада Оссурия Хеттларни Юқори Месопотамиядан ҳайдаб чиқариб, Фурот дарёсига чиқади. Митаннининг шарқий вилоятлари, шу жумладан бу ердаги диний марказ — Ниневия босиб олинади. Дастлаб Митанни кейинчалик Бобил ҳам Оссурия таъсири остига тушиб қолади. Оссурия кичик шаҳар-давлатдан қудратли давлатга айланади. Етти юз йил мобайнида талончилик урушлари, босиб олган ҳудудлар аҳолисига нисбатан шавқацизлиги билан қўшниларига қўрқув ва дахшат солиб турди.

Оссуриянинг давлат бўлиб шаклланиши милоддан аввалги 1295-1264-йилларда ҳукмронлик қилган Адад-Нерари даврига тўғри келади. У биринчи бўлиб ўзига подшо унвонини бериб Олди Осиёдаги буюк давлат ҳукмдорларига тенг бўлган „Буюк подшо“ унвонига даъво қилган.

Адад-Нерарунинг ўли Салманасар И отасининг митаннига қарши юришини давом эттиради. Юқори Месопотамияни Кархемешгача Осурияга қўшиб олади. Митанни давлатини тугашига ҳам сабабчи бўлади. Бу орада Хетт давлати Миср билан сулҳ тузиб, Бобил билан иттифоқни қайта тиклашга эришади. Оқибатда Олд Осиё минтақасида кучлар мувозанати қайта тикланади.

Салманасар И нинг ўғли Тукулти-Нинурта И Бобилга ва Кавказортига ғолибона юрушлар уюштиради Хетт подшоси Тудхали ИВ Шарқдаги мулкларини ҳимоя қилиш учун Тукулти-Нинуртага қарши қўшин тортади лекин ёзма манбаларда Тудхали ўз қўшинига ишонмаганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Эрбил шахри яқинида бўлган жангда Оосуурия қўшинлари ғалаба қозонади. Манбаларга кўра жангдан сўнг 28,800 киши асир олинган[4]. Хеттлар давлати кучсизлана бошлайди.

Жанубда Бобил давлати урушга тайёрлана бошлаган эди. Милоддан аввалги 1223-йилда кучлар ўзаро тенг бо֥‘лган жангда Тукилти-Нинурта Бобил подшоси Каштилиаш ИВ ни асир олиб кийимсиз ҳолида Ашшурга олиб кетади. Бобилдаги Мардук илоҳи ҳайкаллари ҳам айнан шу урушда олиб кетилган. Подшо Ашшурдан 3 км шимоли-шарқда ўзи учун янги пойтахт Каг Тукулти-Нинурта („Тукулти-Нинурта савдо қўналғаси“) шаҳрини қурдиради. Ашшурда лштар худоси ибодатхонасини қайта тилдайди. Аммо Оссурия зодагонлари подшонинг Бобил илоҳларига қарши қилган шаккоклигини баҳона қилиб, унга қарши фитна уюштиришган. Натижада Тукулти-Нинурта И ақлдан озган деб эълон қилинади ва уй қамоғига олиниб ўлдирилади.

Тахтга фитна иштирокчиси подшонинг ўғли Ашшур-Надин-Апал ўтқазилади. У Мардук илоҳи ҳайкалини Бобилга қайтариб юборади. Аммо Бобилликларни тинчлантира олмайди. Тез орада қўзғалонлан бошланади. Оссурия ноиби шаҳарни тарк этади. Кассит қабиласидан бўган зодагонлардан бири Бобил оссурлардан озод бўлганини эълон қилади.

Кейинчалик Бобил давлати кучайиб, Оссурияни босиб олган ҳудудламинг катта қисмини қайта эгалаб олади. Мамлакат узоқ ташқи урушлар натижасида заифлашиб, ички низолар бўлиб ўтади. Оссурия давлати сиёсий тушкунликка учрайди.

Подшо Тиглатпаласар И даврида Оссурия яна кучаяди. Бу даврда Хеттлар фригияликларнинг ҳужумига учраб ҳалокатга учраган, Миср эса кучсизланиб қолган эди. Унинг атрофидаги йирик давлатлар энди Оссурияга хавф сола олмас эди. Бундан фойдаланган Тиглатпаласар И Шимолий сурия ва Шимолий финикия, Кичик Осиёнинг жануби- шарқий қисмларига ҳарбий юришлар уюштиради. Мамлакат 38 йил давомида қўшни халқлар билан уруш олиб борди. Айнан шу урушлар туфайли Тиглатпаласар И ўз жанг араваларини Кичик Осиёнинг тоғли ўлкаларига ҳам бошлаб борди. Каркемиш шаҳри бир кун ичида забт этилди. Ҳатто Миср фир’авнлари Тиглатпаласар И га совға сифатида тимсоҳ юборишди. Тиглатпаласар И Бобил подшоси Мардук-Надин-Аххега қарши икки маротаба ҳарбий юриш қилиб. вақтинча уни кучсизламиришга эришади. Лекин бобилликлар ўз мустақиллигини сақлаб қолади. Сўнгра арамей қабилаларига қарши 28 маротаба юриш уюштиради. Аммо арамейлами шимолий Месопотамия яйловларига кириб боришига бутунлай тўсқинлик қила олмади. Унинг вафотидан сўнг ворислари даврида Оссурия сиёсий тушкунликни бошдан кечиради.

Оссуриянинг гуллаб-яшнашига милоддан аввалги ХИ асрларда Арабистондан кўчиб келган чорвадор оромий қабилалари чек қўяди. Шу тариқа. Оссурива подшолиги сивосий мавқейидан ажрала бошлайди.

Милоддан аввалги Х аср охирларида тарихда „Оссурия ренессанси“ деб ном олган давр бошланди. подшо Ашшурдан ИИ мамлакат тараққиётини қайта йўлга қўяди Натижада оссурияликлар Шимолий Месопотамияда ўз ҳукмронликларини қайта тикладилар ва фаол истилочилик юришларини бошлаш учун замин яратадилар.

Бу вақтда Оссурия армияси ўзининг сони, юқори даражада ташкилаштирилганлиги, қуролланиш даражаси ва жангавор қобилияти билан Олд Осиёдаги биринчи ўринга чиқиб олади. Подшо Тукулти-Нинурта ИИ нинг о ғли Ашшумацирпал ИИ. даврида дастлаб шимоли-ғарбга Дажла дарёси қирғоқларига юриш қилади. Милоддан аввалги 882-йилда Хулай бошчилигидаги қўзғолонни шафқацизлик билан бостиради. Ўртаер денгизи қнг оқларига юриш қилади. Ўзининг қароргоҳини янги пойтахти Калху(КаИах)га кўчиради. Милоддан аввалги 886-йилда Бит-Замам ўлкаси подшоси Илану бошчилигидаги қўзғолонни бостиради. Ашшумацирпал ИИ подшолиги даврида Оссурия яна империяга айланади. У Ниневия шаҳрини давлатининг шимолидаги таянч нуқтасига айлантирди. Дажла дарёси қирғоқларида Калху шаҳрини қайта тиклаб, пойтахтга айлантирди. Ашшур шаҳридан моҳир усталар ва боғбонлар олиб келиниб шаҳар ободонлаштирилди, Ҳукуматни ҳам шу ерга кўчиради.

Милоддан аввалги 876-йилда Оссурия қўшинлари Финикия қирғоғига чиқдилар. Салманасар ИИИ Сурияга янги юриш уюштирди. Бу ҳудудда Оссуриянинг экспансиясига қарши бир неча шаҳар-давлатламинг Дамашқ подшолиги бошчилигида иттифоқи ташкил топди. Милоддан аввалги 853-йилдаги Оронт дарёси ёнидаги жанг Сурия, Фаластин, Финикия, Киликия ва Дамашқнинг бирлашган қўшинлари оссур қўшинларини жангда магиубиятга учратдилар. Бу ҳақида биз ҳозирги кунда Британия музейида сақланаётган монолит тошдаги ёзув. Саламанасар ИИИ ҳукмронлигининг биринчи етти йиллиги анналларини ўзида акс эттирган. Монолитдан билишимиз мумкин. Ушбу Манолитлар Диёрбакирдан жанубдаги Курхе деган жойдан топилган.

Милоддан аввалги 845-йилда Салманасар ИИИ 120 минг кишилик қўшин билан Сурияда яна жанг ҳаракатлани бошлади. Лекин бу ҳарбий ҳаракатлар ҳам муваффақиятли чиқмади, Оссуриялилдар вақтинчалик Суриядан чекинди. Аммо тез орада иттифоқчи шаҳар-давлатлар ўртасида келишмовчиликлар бошланди ва оссурияликлар бундан оқилона фойдаланиб қолди. Милоддан аввалги 841-йилда Сурияда, милоддан аввалги 840-йилда 16та юришдан сўнг Дамашқ подшолиги ҳам бўйсунтирилди.

Осурия узоқ вақт олиб борилган урушлар натижасида заифлашиб қолди. Мил.авв. ВИИИ аср-да Осурия иқтисодий тушкунликка юз тутади. Ички зиддиятлар, қўзғолон ва исёнлар бошланади.

Осуриянинг янгидан юксалиши подшо ҳокимиятини босиб олган ҳарбий бошлиқ, подшо Тиглатпаласар ИИИ даврида бошланди. Тиглатпаласар ИИИ ҳарбий зодагонлар ёрдамида подшо Ашшурнирари ВИ ни тахтдан тушириб, ҳокимиятга келди ва истилочилик урушларини олиб борди Тиглатпаласар ИИИ подшо ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун қатор ислоҳотлар ўтказди. У мамлакат ҳудудини кичик-кичик ноибликларга бўлиб юборди. Ноиблар устидан марказий ҳокимиятнинг назорати ўрнатилиб, ноибларнинг ваколатлари белгиланиб, вазифалари чекланди. Вилоят ноибларига вилоятда солиқларни тўплаш, фуқароларнинг мажбуриятларни бажаришини ташкил қилиш ва ўз вилоятлари ҳарбий қисмларига раҳбарлик қилиш вазифалари юкланди.

Тиглатпаласар ИИИ хазинадан маош оладиган кўп сонли мунтазам қўшин тузди ва кўнгиллиларни ҳарбий хизматга чақиришдан воз кеч ди. Ҳарбий хизматга аҳолининг ўрта ва паст табақалари жалб қилинди. Осурия қўшини давлат босқинчилик сиёсатининг асосий қуроли бўлган. Қўшин қуролларига қараб, бир неча қисмларга бўлинган. Пиёда қўшинлар сон жиҳатидан энг кўп сонли бўлиб, у енгил ва оғир қуролли қисмларга бўлинган. Милоддан аввалги ИХ асрдан бошлаб отлиқ қисмлар пайдо бўлади. Қўшиннинг зарбдор қисми жанг аравалари бўлган.

Милоддан аввалги 743–740-йилларда Шимолий Сурия ва Кичик Осиё ҳокимларининг бирлашган иттифоқининг кучлари тор-мор қилинди. Урарту давлатига қарши ғолибона юришлар олиб борилди ва мамлакат талон-тарож қилинди. Шарқда Осурия Мидиянинг бир қисмига эга бўлиб, бу ерда бир неча провинсиялар ташкил қилинди. Милоддан аввалги 729-йилда Бобилни босиб олиб, Тиглатпаласар ИИИ Пулу номи билан Бобил подшоси тожини кийди. Саргон ИИ даврида милоддан аввалги. 722-йилда Исроил подшолиги босиб олинди. Ҳокимиятни ноқонуний равишда босиб олган Саргон ИИ подшонинг янги қароргоҳи — Дур-Шаррукин („Саргон қал’аси“)ни қурди. Унинг авлодлари — Саргонийлар Осурияни унинг ҳалокатигача бошқарганлар.

Баджаҳл подшо — Синаххериб пойтахтни Ниневияга кўчирди. Унинг подшолиги даврида Оссурия Кичик Осиёнинг жанубий-шарқини қўлдан чиқарди. Яҳудиянинг қаршилигини бостира олмади ва уни қўллаб-қувватлаган Мисрни бўйсундира олмади.

Синахеррибнинг вориси Асархаддон вайрон қилинган Бобилни қайта тиклади. Заиф, қарам Бобилни Осурия билан иттифоқда бўлган алоҳида подшолик деб эътироф этди. Асархаддон мамлакат шимолий-ғарбида милоддан аввалги. 679-йилда пайдо бўлган киммерийлар ҳужумини бартараф қилиб, Эроннинг шимолий-ғарбида яшаган скифлар билан милоддан аввалги 672-йилда иттифоқ тузди. У милоддан аввалги 671-йилда Мисрни босиб олиб, шимолий араб қабилаларини бўйсундирди. Бу даврда Осурия давлати чегаралари Нил дарёсининг биринчи остоналаридан Кавказортигача, Эрон пасттоғидан Кичик Осиёгача, Ўртаер денгизидан Форс қўлтиғигача чўзилди.

Бу улкан давлатни бошқариш Осурияга жуда катта қийинчиликларни туғдирди. Тиглатпаласарнинг ворислари Саргон ИИ, Синаххериб, Асархаддон ва Ашшурбанипал юз йиллар давомида кўплаб истилочилик урушлари натижасида ташкил этилган улкан империяни мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар. Аммо Ашшурбанипал ҳукмронлигининг сўнгги йилларида империянинг емирилиши бошланди. Ашшурбанипал мил.авв. 629-йилда вафот этди. Унинг укаси Синшарискун тахтга чиқди. Уч йилдан сўнг жойларда Осуриянинг ҳукмронлигига қарши кучли норозиликлар бошланиб, охир-оқибатда унинг ҳалокатига олиб келди. Империянинг жадал емирилиши бошланди. Бобил, Элам, Халдей, Оромий ҳокимликлари, Сурия ва Финикия шаҳарлари Осурия ҳукмромлигига қарши бош кўтарди. Бобил ва Мидия биргаликда Осурияга қарши иттифоқ тузиб, милоддан аввалги. 614-йилда Ашшурни, милоддан аввалги 612-йилда Ниневияни вайрон қилдилар. Милоддан аввалги 590-йилда Харран[5] ёнидаги жангда Осуриянинг ҳарбий қудрати тўлиқ синдирилди.


[1] Д. Г. Редер, Э. А. Черкасова — „Қадимги дунё тарихи“ — Тошкент „Ўқитувчи“ 1974 — 210-б

[2] Субарий қабилалари хуррит қабилаларининг бир қисми сифатида қаралади.

[3] аккад тилида Шулману — ашаред мил.авв. 1274–1245-йиллар

[4] Д. Ж. Ураков, Р. Н. Турсунов, А. А. Бийкузиев Б. Б. Хайназаров — „Жаҳон тарихи“ Тошкент „Наврўз“ 2018 — 62-бет

[5] Ҳозирги Туркиянинг жанубий қисмида жойлашган Анатолия ва Месопотамия билан чегарадош бўлган шаҳар


Сойфулло Турсунов[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

2. ҳттпс://интеронcоф.cом/индех.пҳп/италй/артиcле/виэw/11479[1]



  1. ↑ Ўғли, Эсонов Муродали Қамбарали; Ўғли, Файзуллаев Ахрор Азамат (2025-05-01). „ОССУРИЙА ПОДСҲОЛИГИ ВА УНИНГ ИCҲКИ ВА ТАСҲҚИ СИЙОСАТИ“. ФОРМАТИОН ОФ ПСЙCҲОЛОГЙ АНД ПЕДАГОГЙ АС ИНТЕРДИСCИПЛИНАРЙ СCИЭНCЕС (инглизча). 4-жилд, № 40. 249–256-бет.