Osteofollikulit
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |

Остеофолликулит — соч халтачаси оғзининг яллиғланиши, уни асосан стафилакокклар қўзғатади[1]. Дастлаб тери юзасида конуссимон шаклда фолликулар мадда (пустула) пайдо бўлади. Мадда ўртасидан майин соч (тук) чиқиб туради. Соч фолликуласи атрофи бироз яллиғланиб, қизаради ва пушти-қизил рангли яллиғланиш тожи билан ўралган бўлади. Остеофолликулитлар ёки стафилококкли импетиго терининг кичик ёки бироз кенг қисмини эгаллаши мумкин. Бир неча кундан сўнг маддалар қурийди ва яллиғланишлар сўрилиб кетади. Остеофолликулитдан кейин ҳеч қандай чандиқ қолмайди, баъзан бироз пигментли доғ қолиши мумкин. Остеофолликулитда маддалар тўп-тўп бўлиб жойлашса ҳам бир-бирига қўшилмайди. Баъзан айрим элементлар нўхат донасидек катталикда бўлиши ҳам мумкин, ўртасидан майин соч чиқиб туради ва бу Бокхартнинг стафилококкли импетигоси дейилади. Остеофолликулитга асосан, экзоген омиллар — ишқаланиш, тирналиш ва бошқалар сабаб бўлади. Маддалар аксарият ҳолатларда баданнинг босилиб ишқаланиб турадиган қисмларида (бўйин, билак, болдир ва сон соҳаси терисида) пайдо бўлади. Болаларда асосан 2-3 ёшдан кейин кузатилади, айниқса 13-15 ёшдаги ўсмирлар орасида кўп учрайди. Юза ва чуқур фолликулит фарқ қилинади. Юза фолликулит одатда 2-3 кунда тузалиб кетади. Тузалгандан кейин ярадан из ҳам қолмайди.
Манбалар
- ↑ Эшбоев, Э.Ҳ. Терининг йирингли касалликлари — 54-57-бет.