Остиа жанги — 849-йилда Тиррен денгизида мусулмон флоти ва Италия лигаси ўртасида бўлиб ўтган денгиз жанги ҳисобланади. Италия лигаси мусулмон қўшинини мағлуб этган ва жанг насронийлар фойдасига тугаган. Ушбу жанг Рафаэлнинг Баттаглиа ди Остиа асари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.

Остиа жанги

Остиа жанги, Рафаэл фрескаси
Саналар 849-йил ёз
Уруш ери Италия
Натижа Христиан флотининг узил-кесил ғалабаси
Рақиблар
Христиан лигаси Мусулмон кучлари
Қўмондонлар
Неаполлик Cаэсар

Папа Лео ИВ

Номаълум
Кучлар
Номаълум Номаълум
Йўқотишлар
Кам Кучли йўқотишлар

Фон

827-йилдан бошлаб мусулмон қўшинлари Сицилияни забт эта бошлади. 835-йилдан бошлаб Ағлабийлар Италия ичкарисига юриш бошладилар. Уларнинг Калабрия ва Апулияга бостириб киришлари, шунингдек, Ўрта ер денгизининг бошқа марказий оролларига қилган ҳужумлари, Сицилия қамалининг давоми сифатида кўрилган[1][2].  Римга 846-йилда мусулмонлар қўшинлари томонидан босқин уюштирилди[3][4]. Кейинги ҳужум 849-йилда содир бўлиб ва бу қаттиқ жангларга олиб келди[5].

Жанг

Сардиния яқинида мусулмон қўшини кемалари тўплангани ҳақидаги хабар 849-йил бошида Римга етиб борди. Неаполлик Сергиус И нинг ўғли Сезар қўмондонлигидаги насроний армадаси Остияга тўпланди ва папа Лео ИВ уларни дуо қилиш ва ибодат ўтказиш учун чиқди. Мусулмон кемалари келганидан сўнг, Неаполитан галлейлари билан жанг бошланди. Жанг ўрталарида тўфон мусулмонларни иккига бўлди ва насроний кемалари портга қайтишга муваффақ бўлди. Мусулмонлар эса узоқ-узоқларга тарқалиб кетишди, кўп кемалар йўқолиб, бошқалари қирғоққа келишди. Бўрон сўнгач, мусулмон флотининг қолдиқлари осонгина мавх этилди, кўплаб асирлар олиб кетилди[6].

Оқибат

Жангдан сўнг, мусулмонлар кемалари қирғоққа саёзликка ўтириб қолди ва маҳаллий аҳоли томонидан талон-тарож қилинди. Жангда олинган асирлар Ватикан тепалигини ўрайдиган Леонин деворини қуришда ишлашга мажбур бўлдилар. Бу жангдан кейин Римга бошқа мусулмонлар қўшини яқинлашмади[7].

Манбалар

  1. ↑ Креутз, Барбара М. (1991). Бефоре тҳе Норманс: Соутҳерн Италй ин тҳе Нинтҳ анд Тентҳ Cентуриэс. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс. ИСБН 978-0-8122-0543-5.
  2. ↑ Неф, Аннлиэсе (2021). „Бйзантиум анд Ислам ин Соутҳерн Италй (7тҳ–11тҳ Cентурй)“. А Cомпанион то Бйзантине Италй. Брилл. пп. 200–225. ИСБН 978-90-04-30770-4.
  3. ↑ Креутз, Барбара М. (1991). Бефоре тҳе Норманс: Соутҳерн Италй ин тҳе Нинтҳ анд Тентҳ Cентуриэс. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс. ИСБН 978-0-8122-0543-5.
  4. ↑ Давис-Сеcорд, Сараҳ (2017). Wҳере Тҳреэ Wорлдс Мет: Сиcилй ин тҳе Эарлй Медиэвал Медитерранеан. Cорнелл Университй Пресс. ИСБН 978-1-5017-1258-6.
  5. ↑ Креутз, Барбара М. (1991). Бефоре тҳе Норманс: Соутҳерн Италй ин тҳе Нинтҳ анд Тентҳ Cентуриэс. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс. ИСБН 978-0-8122-0543-5.
  6. ↑ "CАМПАНА, ЛЕГА ин „Энcиcлопедиа Италиана“". www.треccани.ит (ин Италиан). Ретриэвед 2022-06-08.
  7. ↑ Креутз, Барбара М. (1991). Бефоре тҳе Норманс: Соутҳерн Италй ин тҳе Нинтҳ анд Тентҳ Cентуриэс. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс. ИСБН 978-0-8122-0543-5.