„Остин-устин“ (франсузча: Санс дессус дессоус) — франсуз ёзувчиси Жулес Верне қаламига мансуб илмий-фантастик роман. Илк бор 1889-йил нашр қилинган. Асар „Ердан ойга“ ҳамда „Ой атрофида“ романлари билан биргаликда „Балтимор замбарак клуби“ ҳақидаги романлар трилогиясини ташкил этади.

Остин-устин

Асар учун Георге Роух чизган расм
Асл номи Санс дессус дессоус
Муаллиф(лар) Жулес Верне
Тил франсузча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 1889
Нашриёт „Ёш гвардия“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1960
Саҳифалар сони 172

Асар қаҳрамонлари Арктика музлари остидаги кўмир қатламларини олиш учун ер ўқини ўзгартирмоқчи бўладилар. Роман бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган.

Сюжети

„Ердан ойга“ ҳамда „Ой атрофида“ романларида ойга парвоз қилган „Замбарак клуби“ аъзолади Арктиканинг ўрганилмаган ҳудудларида тадқиқот олиб борадилар. Қаҳрамонлар у ерда кўмир қатламлари бор, дея тахмин қиладилар. Улар ер ўқини ўзгартириб, Арктика музларини эритмоқчи бўладилар.

Қаҳрамонлари

  • Ж.Т. Мастон (талаффузи: Жей. Ти. Мастон) – математик, олим; бош қаҳрамон
  • Барбиcане (талаффузи: Барбикен) – „Замбарак клуби“ раиси
  • Ничолл (талаффузи: Никол) – „Замбарак клуби“ аъзоси
  • Алcиде Пиэрдеух (талаффузи: Алсид Перде) – франсуз математиги
  • Эвангелина Сcорбитт (талаффузи: Эванжелина Скорбит) – америкалик бева аёл

Ўзбекча таржимаси

Роман ўзбек тилида 1960-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Ўзбек тилидаги нашрни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: К. Пўлатов – муҳаррир, К. Назарив – расмлар муҳаррири, Я. Пинхасов – техник муҳаррир, Н. Комилов – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 30 000 нусха.

Ҳаволалар