Остон Рустам ўғли Урунов (2000-йил 19-декабрда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи. У Эроннинг „Персеполис Ф.C.“ футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди[4].

Остон Урунов
Урунов 2024 Ин Персеполис
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Остон Рустам ўғли Урунов[1]
Таваллуд санаси 2000-йил 19-декабр (2000-12-19) (25 ёш)
Таваллуд жойи Навоий, Ўзбекистон[2]
Бўйи 1.81 м (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Персеполис Ф.C.
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2010—2011 Навоий
2011—2017 Пахтакор[3]
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017 Пахтакор Тошкент 0 (0)
2017 → Навбаҳор Наманган 9 (1)
2018—2019 Навбаҳор Наманган 42 (2)
2019—2020 Локомотив Тошкент 13 (1)
2020 Уфа 10 (0)
2020—2022 Спартак Москва 8 (0)
2021—2022 → Уфа (ижара) 24 (0)
2022 Урал Екатеринбург 2 (0)
2023 Навбаҳор Наманган 25 (9)
2024— Персеполис Ф.C. 18 (7)
Миллий терма жамоа‡
2019— Ўзбекистон 32 (8)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 14-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2024-йил 14-ноябр учун)

Фаолияти

Клубдаги фаолияти

Остон Урунов Ўзбекистоннинг „Навбаҳор“ ва „Локомотив“ клубларида тўп сурган. У Ўзбекистон Суперлигасида жами 55 та ўйин ўтказган.[5]

Футболчилик фаолиятини „Қизилқум“ ва „Пахтакор“ ёшлар жамоаларида бошлаган. 2017-йилда Наманганнинг „Навбаҳор“ клубига ўтган. У 2017-йилнинг 16-сентабр куни Ўзбекистон чемпионатининг 21-тури доирасидаги Бекободнинг „Металлург“ жамоасига қарши ўйинда (2:1) 84-дақиқада Ойбек Қиличев ўрнига майдонга тушди.[6] У „Навбаҳор“ сафидаги илк голини 2017-йил 19-ноябр куни Ўзбекистон чемпионати 29-туридан ўрин олган АГМКга (2:1) қарши ўйинда киритган эди.[7] 2018-йилги мавсум якунига кўра Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.[8] У жамоа сафида 2019-йилгача ўйнаб, чемпионатда 51 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.[9]

2019-йилнинг июл ойида у Тошкентнинг „Локомотив“ клубига ўтди. 2019-йилнинг 26-июл куни у янги клуби сафида 2019-йилги Ўзбекистон чемпионати 14-туридан ўрин олган " Сўғд "га қарши ўйинда (0:1) 74-дақиқада Ёван Жокич ўрнига майдонга тушди.[10] У 2019-йилнинг 24-ноябр куни Ўзбекистон чемпионати 24-тури доирасидаги „Андижон“га (4:0) қарши ўйинда Тошкентнинг „Локомотив“ клуби сафидаги илк голини киритган эди.[11] У Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси сафида жами 13та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Уфа

2020-йилнинг 10-февралида Урунов Россия Премер-лигасининг „Уфа“ клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.[12]

2020-йилнинг 10-февралида у Уфа билан 2024-йилнинг 30-июнига қадар шартнома имзолади.[13] Трансфермаркт сайти хабарига кўра, трансфер суммаси 200 000 эврони ташкил қилган[14]. У 2020-йил 1-март куни Россия чемпионатининг 20-тури доирасидаги „Краснодар“га (0:2) қарши ўйинда (0:2) „Уфа“ сафида дебют қилди, асосий таркибда майдонга тушди ва бутун ўйинни майдонда ўтказди.[15] 2020-йилнинг[16] ва[17] июл ойларида у мухлислар овози натижаларига кўра Уфанинг энг яхши футболчиси бўлди. 2020-йил 12-июл куни Россия чемпионатининг 28-тури доирасида Москванинг „Локомотив“ клубига қарши сафарда (1:1) энг яхши футболчи деб топилди.[18] Умуман олганда, 2019/20-йилги Россия чемпионатида у „Уфа“ таркибида 10 та ўйин ўтказиб, иккита сариқ карточка олди. Мавсум якунида Урунов РПЛнинг энг яхши ёш футболчиси совринига даъвогарлар қаторида эди, бироқ якунда соврин „Рубин“ жамоаси футболчиси Кҳвича Кварацкҳелиага насиб этди[19].

Спартак Москва

2020-йил 5-августда у узоқ муддатли шартнома имзолаб, Москванинг „Спартак“ клубига ўтди.[20] Трансфермаркт сайти хабарига кўра, трансфер суммаси 1 миллион еврони ташкил қилган.[21] У 2020-йил 29-август куни „Спартак“ сафида Россия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган уй учрашувида Туланинг „Арсенал“ клубига (2:1) қарши майдонга тушди ва ўйиннинг 70-дақиқасида Наил Умяров ўрнига захирадан майдонга тушди.[22] 2020-йил 16-сентабрда Александр Кокориннинг трансферидан сўнг у Россия кубоги 2020/21 элит-гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги „Родина“га қарши ўйинда (5:1) „қизил-оқлар“ сафида дебют голини урди.[23][24].

Уфага қайтиш

2021-йилнинг 20-февралида у футболчини қайта сотиб олиш имконияти билан ижара шартномасини имзолаб, Уфа клубига қайтди.[25] Клубда у 10-рақамни танлади. У 27-феврал куни Россия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган „Химки“га қарши ўйинда ўйин танаффусида захирадан майдонга тушганидан сўнг биринчи ўйинини ўтказди.[26] 2020/21-йилги мавсумда жами 16 та ўйин ўтказди. 17-август куни „Уфа“ ўзбекистонлик ярим ҳимоячини қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан яна ижарага олди.[27] 2021/22-йилги мавсумда у барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушди. 2022-йилнинг июн ойида ижара шартномаси якунлангач, у „Спартак“га қайтди.[28] 2022-йил 2-сентябрда Спартак ва Урунов томонлар келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишди.[29]

Урал

2022-йил 2-сентабрда эркин агент сифатида Уралга кўчиб ўтди[30]. 2020-йил 5-август куни Москванинг „Спартак“ клуби Урунов билан „Уфа“дан узоқ муддатли шартнома имзолаганини эълон қилди[31]. 2021-йил 20-февралда у сотиб олиш опсияси билан Уфага ижарага қайтди[32]. Уфада ижарадан қайтганидан сўнг, у „Спартак“ томонидан Россия футбол миллий лигасидаги иккинчи таркибга – „ Спартак-2“ Москвага ўтди. 2021-йилнинг 19-августида у яна бир мавсумга ижара асосида сотиб олиш ҳуқуқи билан Уфага қайтди[33]. 2022-йил 2-сентабрда Уруновнинг „Спартак“ билан шартномаси ўзаро келишувга кўра бекор қилинган[34]. Шу куни Урунов Урал Екатеринбург билан шартнома имзолади[35].

Персеполис Ф. C.

2024-йил 7 февралда Эроннинг „Персополис Ф. C.“ жамоаси билан бир ярим йиллик шартнома имзолагани эълон қилинди

[36]

Терма жамоадаги фаолият

Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасидаги дебютини 2019-йил 2-июн куни Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:0) ўтказди[37].

Ўзбекистоннинг 17 ёшгача, 18 ёшгача ва 23 ёшгача бўлган футбол жамоаларида ўйнаган[38]. 2019-йилда у миллий терма жамоа сафида яна учта ўртоқлик ўйинида майдонга тушди – Шимолий Корея (4:0), Сурия (2:0) ва Ироқ (0:0) билан.

2022-йил 11-июн куни Осиё Кубоги саралаш ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги илк голини киритди[39].

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[40].

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[41].

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 28-май ҳолатига ко'ра[42]:
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Континентал Бошқа Жами
Дивизион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Пахтакор Тошкент 2017 УСЛ 0 0 0 0 — — 0 0
Навбаҳор Наманган (ижара) 2017 9 1 0 0 — — 9 1
Навбаҳор Наманган 2018 30 0 0 0 — — 30 0
2019 12 2 0 0 — — 12 2
Жами 51 2 0 0 0 0 0 0 51 2
Локомотив Тошкент 2019 УСЛ 13 1 1 0 — — 14 1
Уфа 2019-2020 РПЛ 10 0 0 0 — — 10 0
Спартак Москва 2020-2021 8 0 1 1 — — 9 1
Уфа (ижара) 2020-2021 8 0 2 0 — — 10 0
2021-2022 16 0 0 0 — 1 0 17 0
Жами 34 0 2 0 0 0 1 0 37 0
Фаолияти жами 106 4 4 1 0 0 1 0 111 5

Халқаро

2024-йил 26-март ҳолатига кўра[43]:
Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар
Терма жамоа Йил Ишт Гол
Ўзбекистон
2019 3 0
2020 0 0
2021 1 0
2022 4 2
2023 12 3
2024 6 1
Жами 26 6
2023-йил 26-март ҳолатига кўра
Ўзбекистон ҳисоби биринчи бўлиб, Уруновнинг ҳар бир голидан кейинги очкони кўрсатади[43]
Остон Урунов томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Но. Сана Жой Ишт Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа Ман.
1 2022-йил 11-июн Марказий стадион, Наманган, Ўзбекистон 5  Малдив ороллари 4–0 4–0 2023 АФC Осиё кубоги саралаши [44]
2 2022-йил 23-сентябр Гоянг стадиони, Гоянг, Жанубий Корея 7  Камерун 2–0 2–0 Ўртоқлик учрашуви [45]
3 2023-йил 17-июн Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон 13  Тожикистон 5–1 5–1 CАФА Миллатлар Кубоги 2023 [46]
4 2023-йил 13-октябр Далиан Про Аcадемй Басе стадиони, Далиан, Хитой 17  Ветнам 1–0 2–0 Ўртоқлик учрашуви
5 2023-йил 21-ноябр Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон 20  Эрон 1–2 2–2 2026 ФИФА Жаҳон кубоги саралаши
6 2024-йил 26-март 26  Гонконг 3–0 3–0
7 2024-йил 6-июн 27  Туркманистон 2–1 3–1

Манбалар

  1. ↑ „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси а’золари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
  2. ↑ „Интерфутбол газетаси расмий вебсайти“.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Остон Урунов: "Орзум – "Реал" ва "МЙУ"да о'йнаш"“.
  4. ↑ Футболист сборной Узбекистана Остон Урунов перешел в „Спартак“
  5. ↑ Футболист сборной Узбекистана Остон Урунов перешел в „Спартак“
  6. ↑ „Навбахор — Металлург Бекабад / Узбекистан. Высшая лига — 16 сентября 2017“. ҳттпс://www.спорц.ру. „Спорц.ру“ (2017-йил 16-сентябр). Қаралди: 2020-йил 19-август.
  7. ↑ „АГМК — Навбахор / Узбекистан. Высшая лига — 19 ноября 2017“. ҳттпс://www.спорц.ру. „Спорц.ру“ (2017-йил 19-ноябр). 2019-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-август.
  8. ↑ „Церемония награждения лучших в узбекском футболе 2018“. ҳттпс://тҳемаг.уз. „Тҳе маг“ (2018-йил 18-декабр). 2020-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-август.
  9. ↑ „Остон Урунов“ (инглизча). Соccерwай.cом. 13-июл 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-октабр 2019-йил.
  10. ↑ „Согдиана — Локомотив Ташкент / Узбекистан. Высшая лига — 26 июля 2019“. ҳттпс://www.спорц.ру. „Спорц.ру“ (2019-йил 26-июл). 2020-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-август.
  11. ↑ „Андижан — Локомотив Ташкент / Узбекистан. Высшая лига — 24 ноября 2019“. ҳттпс://www.спорц.ру. „Спорц.ру“ (2019-йил 24-ноябр). Қаралди: 2020-йил 19-август.
  12. ↑ ФC Уфа (10-феврал 2020-йил). „Полузащитник сборной Узбекистана пополнил состав ФК "Уфа"“ (русча). Пресс-релиз.
  13. ↑ „Полузащитник сборной Узбекистана пополнил состав ФК „Уфа““. ҳттпс://www.фcуфа.про. „Уфа“ (2020-йил 10-феврал). 2020-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-август.
  14. ↑ „Остон Урунов — Трансферная история“. ҳттпс://www.трансфермаркт.ру. 2021-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-август.
  15. ↑ „Краснодар — Уфа (2:0) 1 марта. Тинькофф Российская Премьер-Лига 2019-20. Протокол матча“. ҳттпс://неwс.спортбох.ру. „Спортбох.ру“ (2020-йил 1-март). 2020-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-август.
  16. ↑ „Урунов стал лучшим игроком „Уфы“ по итогам июня“ (4 июля 2020). 9-август 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-август 2020-йил.
  17. ↑ „Урунов признан лучшим игроком „Уфы“ в июле“. спортбох.ру (30 июля 2020). 15-август 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-август 2020-йил.
  18. ↑ „Урунов признан лучшим игроком матча „Локомотив“ — „Уфа““. спорт24 (12 июля 2020).
  19. ↑ „Кварацхелия выиграл приз лучшему молодому игроку РПЛ“ (1 августа 2020). 11-август 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-август 2020-йил.
  20. ↑ „Острон Урунов новый игрок „Спартака““. ҳттпс://спартак.cом. „Спартак“ (2020-йил 5-август). 2020-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-август.
  21. ↑ „Остон Урунов — Трансферная история“. ҳттпс://www.трансфермаркт.ру. 2021-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-август.
  22. ↑ „Спартак — Арсенал (2:1) 29 августа. Тинькофф Российская Премьер-Лига 2020-21. Протокол матча“. ҳттпс://неwс.спортбох.ру. „Спортбох.ру“ (2020-йил 29-август). 2020-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-август.
  23. ↑ „Урунов забил первый гол за „Спартак“ с передачи Кокорина“. ҳттпс://www.спорц.ру. „Спорц.ру“ (2020-йил 16-сентябр). 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  24. ↑ „Родина — Спартак (1:5) 16 сентября. Бетсити Кубок России 2020-21. Протокол матча“. ҳттпс://неwс.спортбох.ру. „Спортбох.ру“ (2020-йил 16-сентябр). 2020-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  25. ↑ „Остон Урунов, добро пожаловать в ФК „Уфа“!“. фcуфа.про (20-феврал 2021-йил). 20-феврал 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-феврал 2021-йил.
  26. ↑ „„Химки“ вс. „Уфа“ 2:1“. соccерwай.cом (27-феврал 2021-йил). 8-март 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
  27. ↑ „Остон Урунов возвращается в ФК „Уфа“!“. фcуфа.про (19-август 2021-йил). 19-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
  28. ↑ „Остон Урунов возвращается в „Спартак-Москва““. www.фcуфа.про (2022-йил 4-июн). 2022-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июн.
  29. ↑ „„Спартак“ расторг контракт с Уруновым“. Футбольный клуб „Спартак Москва“ (2-сентабр 2022-йил). Қаралди: 2-сентабр 2022-йил.
  30. ↑ „Узбекский полузащитник Остон Урунов переходит в „Урал““. фc-урал.ру (2022-йил 2-сентябр). 2022-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.
  31. ↑ „Остон Урунов — новый игрок Спартака“ (русча). спартак.cом/. ФC Спартак Мосcоw (5-август 2020-йил). Қаралди: 5-август 2020-йил.
  32. ↑ „Остон Урунов, добро пожаловать в ФК "Уфа"!“ (русча). ФC Уфа (20-феврал 2021-йил).
  33. ↑ „Остон Урунов возвращается в ФК "Уфа"!“ (русча). ФC Уфа (19-август 2021-йил).
  34. ↑ „"Спартак" расторг контракт с Уруновым“ (русча). ФC Спартак Мосcоw (2-сентабр 2022-йил). Қаралди: 2-сентабр 2022-йил.
  35. ↑ „Узбекский полузащитник Остон Урунов переходит в "Урал"“ (русча). ФC Урал Екатеринбург (2-сентабр 2022-йил). 2022-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2022-йил.
  36. ↑ „Расман! "Персеполис" Остон Ўрунов трансферини эълон қилди (фото)“ (2024-йил 7-феврал).
  37. ↑ „Туркей вс. Узбекистан - 2 Жуне 2019 - Соccерwай“.
  38. ↑ „Остон Урунов - Натионал теам“ (инглизча). Трансфермаркт.cом. 2-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-октабр 2019-йил.
  39. ↑ „Полузащитник „Спартака“ Урунов отличился в матче за сборную Узбекистана“. Евро-Футбол (2022-йил 11-июн). Қаралди: 2022-йил 11-июн.
  40. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  41. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
  42. ↑ Остон Урунов Соccерwай сайтида
  43. ↑ 43,0 43,1 Остон Урунов Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  44. ↑ „Отбор Кубка Азии-2023: Узбекистан разгромил Мальдивы“ (Руссиан). Газета.уз (2022-йил 12-июн). 2023-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-август.
  45. ↑ „Узбекистан натионал теам плаед фриэндлй матчес wитҳ Cамероон анд Cоста Риcа“. Узбекистан Фоотбалл Ассоcиатион (2022-йил 27-сентябр). Қаралди: 2023-йил 2-август.
  46. ↑ „Сборная Таджикистан завершила свое выступление на турнире «CАФА Натионс Cуп-2023»“ (Руссиан). Тажикистан Фоотбалл Федератион. 2023-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-август.

Ҳаволалар