Остонабобо – Хоразм вилояти янгиариқ тумани Остонабобо қишлоғида жойлашган. Ёдгорликнинг умумий майдони 2 гектарни ташкил этади[1]. Остонабобо ҳақида Яҳё Ғуломовнинг „Хоразмнинг суғорилиш тарихи“ китобида қисқача тўхталиб ўтилган.[2]. Остонабобо ёдгорлиги марказида Шайх Мухтор Вали мақбараси ва унинг ёнида катта ва кичик масжид бор. Остонабобо ёдгорлиги ХИИИ асрнинг охири ХИВ асрга тааллууқли.

Остонабобо
Муқобил номлар Остонабобо
Манзилгоҳ Хоразм, Янгиариқ Ўзбекистон
Тури Манзилгоҳ
Макон қайдлари
Қазиш саналари 1974-йил

Тузилиши

Ёдгорликнинг деворлари пишган ғиштдан қурилган бўлиб кўп хонали мақбара мажмуаси сифатида ташкил этилган. Мақбара залининг шимоли ва жанубидаги бурчакларида кичкина кириш жойлари мавжуд.

Ўрганилиш тарихи

1974-йилда манзилгоҳдан сариқ тусдаги кўзалар ва сирланган идишларнинг бўлаклар топилган. Топилган сопол идишлар манзилгоҳда ИХ-ХИ асрларда ҳаёт мавжудлигини кўрсатади[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ҚАДИМИЙ ХОРАЗМ ҚАЛАЛАРИ ВА УЛАРДАГИ АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР.Раззоқберди Абдиримов, Умид Бекмуҳаммад. Хива.2021
  2. ↑ Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Яҳё Ғуломов. Тошкент.1960.