Остоналар, остона тошлар - дарё ўзанининг кўтарилган саёз жойлари. Бундай жойларда сув тез оқади. Остона одатда дарё қояларни ёки қаттиқ жинсларни кесиб ўтган жойларда ёки ўзанда катта ғўла тош (валун)лар тўпланиб қолган ерларда пайдо бўлади. Баъзан шаршараларда ҳам остона учрайди. Остона этагига ГЕСлар (мас, Днепр остона-сида ДнепроГЕС, Волхов остонасида Волховстрой) қурилади. Остона кўпинча кема қатновига ва ёғоч оқизишга хала-қит беради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил