Ота Дурдиев (1910-йил, 1-январ, Кеши қишлоғи — 1981-йил, 11-май, Ашхобод) — туркман актёри. Туркменистан халқ артисти (1955). Туркман театр санъатининг асосчиларидан. 1929-йилдан Мулланапасов номидаги Туркман драма театрида ишлаган. Ҳажвий ва ҳарактерли роллар устаси сифатида танилган. Яратган об-разлари индивидуал хусусиятларнинг ёрқинлиги, сатирик ўткирлиги билан ажралиб туради. Энг яхши роллари: Бобохон ("Тоҳир ва Зуҳра"), Абу Сар-дор ("Каймир-Кўр"), Муродов ("Чўпон ўғли"), Хоразм хони ("Маҳтумқули"), Кент ("Қирол Лир"), Ота ("Алланнинг оиласи") ва б. "Дурсун", "Чўпоннинг ўғли", "Махсус топшириқ" каби филмларда суратга тушган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил