Ота ҳовуз – Хива хонлари аҳолини сув билан таъминлаш мақсадида бир неча ҳовузлар ва қудуқлар қаздирган. Ҳовузларга асосан сув Амударёдан Полвонёп канали орқали келган. Шундай ҳовузлардан биттаси Ота дарвозанинг олдидаги Ота ҳовуздир[1]. Ота дарвозанинг узунлиги 10 метр, эни 4 метрни ташкил қилган. Афсуски, дарвоза ХХ асрнинг 20–йилларида йўлни кенгайтириш баҳонасида бузиб ташланган. Элтузархон томонидан ХИХ асрнинг бошида пишган ғиштдан дарвоза бунёд этилади ва унга дарвоза олдидаги ҳовузнинг номи билан атала бошланади. Аслида бу ҳовузнинг номи Шермуҳаммад ҳовуз ҳисобланиб вақтлар ўтиши билан Ота ҳовуз номи билан атала бошланган. Бундан ташқари Шермуҳаммад масжиди ҳам бўлган бўлиб Шермуҳаммад масжиди шўролар даврида бузиб ташланган. Ҳозирги Хивага кираверишидаги Ота дарвозанинг номи ҳам шу масжид ва ҳовуздан келиб чиққан[2]. Аҳоли бу Ота ҳовуздан ёзда ичимлик манбаи сифатида фойдаланган бўлса, қиш пайтида ҳовуз музлаган. Бироқ аҳоли қишда ҳовузнинг музларини махсус жойларда сақла қўйганлар ва ёзда ундан кундалик ҳаётда фойдаланганлар. Бундан ташқари Хивада 10 га яқин ҳовузлар бўлиб улардан ҳозирда Ота ҳовуз, Боғча ҳовуз ва Бол ҳовузлар сақланиб қолгандир. Ҳозирда обект давлат мулки ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тарихий, Баадий ёки ўзга маданий қимматлиги туфайли гаровга ва ипотека қўлланиши мумкин бўлмаган обектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида мувофиқ Ота ҳовуз давлат мулки ҳисобига ўтказилган. Ҳужжат 2014-йил 5-декабрда имзоланган ва 2015-йил 15-декабрда кучга кирган[3].

Ота ҳовуз
Умумий маълумот
Мақоми Тарихий обект
Шаҳар Хива шаҳри
Мамлакат Ўзбекистон
Эгаси Давлат мулкига тегишли

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://кҳивамусеум.уз/уз/ота-ҳовуз[сайт ишламайди]
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2024-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-октябр.
  3. ↑ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.12.2014 йилдаги 335-сон қарори.