Otabek Akbarov
Отабек Ҳамидуллаевич Акбаров — ўзбек дипломати, филолог. Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси. 2007—2015-йилларда Бирлашган Қироллик, Ирландия ва Норвегия давлатларидаги элчиси[1].
| Отабек Ҳамидуллаевич Акбаров | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2018-йилдан – 2023-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Жаҳонгир Ғаниев |
| Вориси | Абат Файзуллаев |
|
Мансаб даври 2007-йилдан – 2015-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Тўхтапўлат Рисқиев |
| Вориси | Алишер Курманов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1967-йил 19-декабр Тошкент |
Маълумоти
1983-йилда Виктор Успенский номидаги Республика ўрта махсус мусиқа мактабини тугатган.
1993-йилда Тошкент давлат университети шарқшунослик факултети шарқ филологияси бакалавр ва магистратурасини тугатган.
1994-йилда „Клингендал“ номидаги Нидерландия халқаро муносабатлар институти — Марказий Осиё ва Мўғулистонлик ёш дипломатлар учун ўқув курсларини тугатган.
2005-йилда Женева сиёсий хавфсизлик маркази — Янги сиёсий масалалар бойича ўқув курсларини тугатган.
2014-йилда Кембриж университети Марказий Осиё форумида катта дипломатик лектор.
Меҳнат фаолияти
1993—1994 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Косуллик бошқармаси катта инспектори.
1994—1995 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси учинчи котиби.
1995—1998 — Ўзбекистон Республикасининг Брюсселдаги (Белгия Қироллиги) элчихонаси иккинчи котиби.
1998—2000 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби, Бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи.
2000—2004 — Ўзбекистон Республикасининг Париждаги (Франсия) элчихонаси биринчи котиби.
2004—2007 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси Бўлим бошлиғи, Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи.
2007—2015 — Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.
2010—2015 — Ўзбекистон Республикасининг Норвегия Қироллигидаги (қароргоҳи Лондонда) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.
2013—2015 — Ўзбекистон Республикасининг Ирландиядаги (қароргоҳи Лондонда) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.
2015—2016 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
2016—2018 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўрта ва Яқин Шарқ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи
2018-йил 19-октабрдан 2023-йил 26-октябргача — Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.
2021-йил 22-февралдан 2023-йил 26-октябргача — Ўзбекистон Республикасининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (Рим) ҳузуридаги доимий вакили.
2021-йил 24-февралдан 2023-йил 26-октябргача — Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди (Рим) ҳузуридаги доимий вакили.
2021-йил 24-мартдан 2023-йил 26-октябргача — Ўзбекистон Республикасининг БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (Рим) ҳузуридаги доимий вакили[2].
Манбалар
- ↑ „Министерство иностранных дел Республики Узбекистан“. 22-ноябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-январ.
- ↑ ҳттп://узембассй.ит/паге/424


