Википедияда исми Отабек ва фамилияси Маҳкамов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Отабек Маҳкамов (1984-йил 5-сентабр куни Фарғона ёки Тошкент шаҳрида туғилган) — ўзбекистонлик кино актёр, ҳуқуқшунос, блогер ва Интернет персона. Маҳкамов бир неча ўзбек филмларидаги ёрдамчи роллари билан эътибор қозонган. Маҳкамов одатда салбий ролларни ўйнайди. У яна ўзбек қўшиқчиларнинг бир неча клипида ҳам рол ўйнаган, жумладан, Озодбек Назарбековнинг „Мени кучлироқ сев“ қўшиғи клипида.

Отабек Маҳкамов
Отабек Маҳкамов

Отабек Маҳкамов 2012-йилда
Таваллуди 1984-йил 5-сентябр (1984-09-05) (42 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр, ҳуқуқшунос, Интернет персона
Фаолият йиллари 2010 — бугун

Маҳкамов ўзининг илк ролини 2010-йил „Бўрилар 3: Охирги қарз“ филмида жиноий қидирув вакили бўлиб ўйнаган. Актёр „Мажруҳ“ филмида терговчи ролини ўйнаганидан сўнг Ўзбекистонда эътибор қозонди. Маҳкамов рол ўйнаган бошқа эътиборга лойиқ филмларга „Мен юлдузман“ (2012), „Жодугар“ (2012), „Ёндиради-куйдиради“ (2012) ва „Фотима“ (2013) филмлари киради. 2016-йилда Маҳкамов Неw Ёрк шаҳрига кўчиб бориб, ЁуТубеда видео блог юклай бошлади.[1]

Ҳаёти

Отабек Маҳкамов 1984-йил 5-сентабрда ёки Фарғона, ёки Тошкент шаҳрида туғилган. Маҳкамов берган айрим интервюларида туғилган шаҳри Тошкент эканлигини,[2] бошқа интервюларида эса Фарғонада[3] туғилганини айтган. Отаси Абдуваҳоб Сатторович Маҳкамов ёшлигида вафот этган. 2009-йил онаси Раъно Эркиновна вафот этган.[4]

Иш фаолияти

Ўзбекистонда чоп этиладиган газеталарда ёзилишича, Маҳкамов ҳуқуқшунослик бўйича олий маълумотга эга ва шу соҳада фаолият олиб боради.[5][6][7][8][9] Газета-журналларда тарқатилган маълумотга кўра, у ҳозир Ўзбекистон ҳисобчилар ва аудиторлар миллий бирлашмасида дарс беради.[2][10][11]

Маҳкамов ўзининг илк ролини 2010-йил „Бўрилар 3: Охирги қарз“ филмида жиноий қидирув вакили бўлиб ўйнаган.[3] Актёр „Мажруҳ“ филмида терговчи ролини ўйнаганидан сўнг Ўзбекистонда қисман эътибор қозонди. Маҳкамов рол ўйнаган бошқа эътиборга лойиқ филмларга „Мен юлдузман“ (2012), „Жодугар“ (2012), „Ёндиради-куйдиради“ (2012) ва „Фотима“ (2013) филмлари киради.[12]

Маҳкамов филмларда рол ўйнаш билан бирга ўзбекистонлик қўшиқчилар клипларида ҳам роллар ижро этиб туради. Жумладан, актёр Озодбек Назарбековнинг „Мени кучлироқ сев“ қўшиғи клипида рол ўйнаган.[5][13]

Маҳкамов яна машҳур кишилардан интервю олиб, уларни турли хил газета-журналларда чоп этган.[10][11] Шу кунгача у Cарй-Ҳироюки Тагаwа,[14] Фрéдéриc Диэфентҳал,[15] Арманд Ассанте,[16] Эннио Морриcоне,[17] ва Митҳун Чакрабортйлардан[18] олган интервюларини чоп этган.

Можаролар

2015-йилда Маҳкамов ўз туғилган шаҳри ва олган таълими ҳа ҳақда хил ва ёлғон маълумотларни бериб боргани хабар қилнинди[19][20][21]. Бу ҳақда илк батафсил маълумот 2015-йилнинг январида маркази Ўш шаҳрида бўлган „Ижодкор“ адабиёт сайтида чоп этилди[21]. 2015-йилнинг 8-март куни Сайёд сайтида Маҳкамовнинг ўзбек журналистларига ўзи ҳақда ёлғон маълумот бериб келаётгани тўғрисида қисқа мақола чоп этилди[19]. Мақолада Маҳкамов очиқчасига танқид қилинмади, лекин унинг тўлиқ версияси кейинроқ чоп этилиши билдирилди. Маҳкамов „Бекажон“ газетасига берган интервюси давомида ўзига қўйилган айбловларни инкор этди[20].

Филмографияси

Филм

Йил Филм Рол Изоҳ
2010 Бўрилар 3: Охирги қарз Жиноий қидирув вакили
Бахт излаб Прокурор
Онаизор Ўйинчоқ магазини директори
Ўғригина келин Харидор
2011 Эрка куёв Прокурор
Келганда келин 2: Анжанча муҳаббат Таржимон
Мажруҳ Терговчи
Нафс Бутик директори
Юзма-юз Тендер комиссияси бошлиғи
2012 Акажоним хизматингиздамиз Адвокат
Бардош Муҳандислик ширкати эгаси
Жодугар Адвокат
Кореялик келин Судя
Меҳрибоним Терговчи
Мен юлдузман Продусер
Оқпадар Банкчи
Соддагина қиз Судя
Хазина Жиноий қидирув вакили
Ёндиради-куйдиради Куёв
Ёнингдаман Тадбиркор
Ўжар келин Шифокор
2013 Бир кунлик хўжайин Шифокор
Фарзандим 2 Ширкат директори ёрдамчиси
Фотима Ресторан директори
Гуноҳ Ширкат директори ўринбосари
Жаннатдаги бўри боласи Архивчи
Кўча Шифокор
Октябр ёмғири Физика ўқитувчиси
Парчаланган хаёл Руҳшунос
Қора қанотли фаришта Банкчи
Панжара Адвокат
Рашк Нотариус контораси ишчиси
Турист Ўткинчи
Хазон Бош қаҳрамоннинг амакиси
Ўлим фариштаси
2014 Кўргим келади Терговчи
Қора мушук
2015 Бахт ортидаги дард Терговчи
Онасини боласи Совчи
Қизалоғим Юрист
Етти олам
Юрагим сеники
Севги, балки бу жаннат 2
Рашк 2
2016 Балли, Камолиддин

Клиплар

Йил Қўшиқ номи Артист
2012 „Мени кучлироқ сев“ Озодбек Назарбеков
„Жоним менинг“ Отабек Муталхўжаев
„Кел ёрим“ Рашид Ҳолиқов
„Сени севаман“ Улуғбек Қодиров
2013 „Бевафо ёр“ Ботир Яминов
„Роллинг ин тҳе Деэп“ Ширин
2014 „Ёғади ёмғир“ Беном
„Ёрим“ Муниса Ризаева
„Девоналармиз“ Юлдуз Усмонова
2015 „Қалей-қалей“ Отабек Муталхўжаев

Манбалар

  1. ↑ „Отабек Маҳкамов: „Сизга микрофончам ёқмаётган бўлса, янгисини сотиб олиб менга юборишингиз мумкин“.“. ПроТодай (2017-йил 31-май). 2020-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 Раҳмонова, Нигора (27.06.2013). „Отабек Маҳкамов: „Ҳар бир инсон – улуғ устоз"“. Водий гавҳари. 28–31-бет. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  3. ↑ 3,0 3,1 Набиева, Маъпура. Отабек Маҳкамов: „Улгурмоқ бу муваффақиятдир...“ (2012-йил 9-август).
  4. ↑ Устименко, Гулнора. Отабек Маҳкамов: „Кинога ҳуқуқшунос сифатида келганман“ (2012-йил 22-феврал), с. 6-7.
  5. ↑ 5,0 5,1 Махфура. Мухлис танқиди: Кибр-ҳавога берилган қаҳрамонлар ижрочиси ҳаётда ҳам шундайми? (2013-йил 13-август), с. 8-9.
  6. ↑ „Cлужение другим - неотъемлемая потребность человека“ (русча) (деадлинк). Дорожное Общество Красного Полумесяца. 2014-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
  7. ↑ Лайло. Отабек Маҳкамов: „Ҳуқуқшуносга берилган энг оғир жазо...“ (2012-йил 11-октябр), с. 34-35.
  8. ↑ Орипова, Феруза. Отабек Маҳкамов: „Ҳақиқат юзини пардалаб бўлмайди“ (2012-йил 10-май), с. 5.
  9. ↑ Тожибоева, Нафосатхон. Омад — улгуришда (2012-йил 20-декабр), с. 4.
  10. ↑ 10,0 10,1 Алиев, Темур. „Встреча для Вас“ (русча) (2013-йил 5-май). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
  11. ↑ 11,0 11,1 Устименко, Гульнара. Отабек Махкамов: «Никто тебе не друг, никто тебе не враг, но каждый человек тебе великий учитель» (русча) (2011-йил 24-октябр), с. 8.
  12. ↑ Алишер қизи, Нигора. Отабек Маҳкамов: „Йигит етти қиррали бўлсин ёки...“ (2013-йил 1-октябр), с. 9.
  13. ↑ Нодира; Севдора. Отабек Маҳкамов: „Яхши юрист яхши актёр бўла олиши керак“ (2012-йил 3-май), с. 8–9.
  14. ↑ Маҳкамов, Отабек (2013). „Cарй-Ҳироюки Тагаwа: „Биз барибир осиёликлармиз"“. Водий гавҳари. 24–25-бет.
  15. ↑ Маҳкамов, Отабек (январ 2014). „Фрéдéриc Диэфентҳал: „Мен учун муҳими – ритм"“. Попcорн. 1-жилд. 16–17-бет.
  16. ↑ Маҳкамов, Отабек (феврал 2014). „Арманд Ассанте: „5 йилдан кейин филмларни иПҳоне орқали суратга олишади"“. Попcорн. 2-жилд. 18–19-бет.
  17. ↑ Маҳкамов, Отабек. Эннио Морриcоне: „Шарқ мусиқаси — тилсим“ (2012-йил 20-феврал), с. 17.
  18. ↑ Маҳкамов, Отабек (март 2014). „Митҳун Чакрабортй: „Ўғлимнинг рақси меникидан устунроқ"“. Попcорн. 3-жилд. 18–19-бет.
  19. ↑ 19,0 19,1 Сардор Комилов: „Ҳуқуқшуносман деган актёр фирибгарми?“ (деадлинк). Сайёд (2015-йил 8-март). 2015-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-июл.
  20. ↑ 20,0 20,1 Пардаева, Ҳусния „Отабек Маҳкамов санъатда пайдо бўлиши, жудоликдан кейинги ҳаёт ва сўнгги миш-мишлар ҳақида“ (деадлинк). Бекажон (2015-йил 20-апрел). 2015-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
  21. ↑ 21,0 21,1 Атаев, Нодир Даврон Ҳотам: „Отабек Маҳкамов: „Ҳақиқат юзини пардалаб бўлмайди!““ (деадлинк). Ижодкор (январ 2015). 2015-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-июн.

Ҳаволалар