Otabek Muhammadzohid
- Википедияда исми Отабек ва фамилияси Мамазоитов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Отабек Муҳаммадзоҳид (асл исми: Отабек Мамазоитов; 23-январ 1974-йил, Фарғона вилояти, ЎзССР) — ўзбек эстрада хонандаси, бастакор, шоир. 2021-йилда Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлими раҳбари[1]. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2026).
Отабек Муҳаммадзоҳид Отабек Мамазоитов | |
|---|---|
| Файл:Отабек Муҳаммадзоҳид.wебп | |
| Таваллуди |
1974-йил 22-январ |
| Жанрлар | Мақом, ашула, поп |
| Касби | Хонанда, созанда, бастакор, шоир |
| Фаолият йиллари | 1995-йилдан – ҳозиргача |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Отабек Мамазоитов 1974-йилнинг 24-мартида Фарғона вилоятида таваллуд топган. Ёшлигидан мусиқага қизиқиши бўлганлиги сабаб 4 ёшидан доира, аккордеон ва Фарғона шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва сан’ат мактабида рубоб ижро этишни ўрганган. Фарғона давлат университетида Таваккал Қодиров қўлида таҳсил олган. 1992-йилда Туркияда таҳсил олиш учун талабалар орасидан танлаб олинади. Биринчи йили Туркиянинг Қайсери шаҳрида 1 йил давомида турк тилини ўрганади. Кейинги йил Қайсеридаги олий ўқув юртларида мусиқа факултети бўлмаганлиги учун Коня шаҳридаги „Салжуқ“ университетига бориб, таҳсилини давом эттиради. У ерда фортепиано ва уд чолғусини ўрганади. 2 йиллик ўқишдан кейин таътилга уйга қайтади ва оилада ёлғиз ўғил ҳамда боқувчи бўлганлиги учун ўқишни Ўзбекистонда давом эттиради[2].
1995-йилда „Мени унутма“ қўшиғи орқали ўз фаолиятини бошлаган. Кейин эса „Беш кунлик дунё“, „Малла соч“ қўшиқлари билан танилишни бошлаган[2]. 2014-йил Туркия давлатининг Денизли шаҳрида “Туркча нигоҳ” номли ан’анавий халқаро фестивалида иштирок этган[3]. 2026-йил 28-майда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони билан тақдирланган[4].
Оиласи
Отабек Мамазоитов зиёлилар оиласида туғилган бўлиб, отасининг исми Мамадали Мамазоитов. Уларнинг оиласида 2 фарзанд бўлиб, унинг синглиси хонанада Гулсанам Мамазоитова[5]. Унинг 3 қизи ва бир ўғли бор[2].
Консерт дастурлари
- 2008-йил илк яккахон консерт дастури;
- 2014-йил 15–16-июн "Истиқлол" сан’ат саройида жонли консерт дастури;[6]
- 2023-йил "Янги йил" номли консерт дастури.
Дискографияси
| Номи | Шоир | Бастакор | Йил |
|---|---|---|---|
| Икки муҳаббат | Карим Турсун | Отабек Муҳаммадзоҳид | [7] |
| Наҳот | Отабек Муҳаммадзоҳид | ||
| Кўз тегмасин | Отабек Муҳаммадзоҳид | ||
| Муҳаббат увол | Отабек Муҳаммадзоҳид | Отабек Муҳаммадзоҳид | [8] |
| Бир дилбара | Маҳтумқули | 2018[9] | |
| Сенсиз | 2018[10] | ||
| Севгилимни йиғлатма ҳижрон | Хушнуд Дарвеш | 2016-йил[11] | |
| Майли телба денглар | Отабек Муҳаммадзоҳид | 2013[2] | |
| Сен кулганда | |||
| Соҳибжамол | |||
| Маст қилиб қўйдинг | |||
| Заминим | 2008[12] | ||
| Малла соч | 1998 | ||
| Беш кунлик дунё | 1997 | ||
| Мени унутма | Отабек Муҳаммадзоҳид | Отабек Муҳаммадзоҳид | 1995[2] |
Манбалар
- ↑ „Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид лавозимга тайинланди“. Қаралди: 13-ноябр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4
Отабек Муҳаммадзоҳид уйи, “клей воқеаси”, Назарбековга қўл “узатмагани” — Ёлғиз синчалак қисмати
- ↑ „Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид Туркиядаги “Туркча нигоҳ” халқаро фестивалида иштирок этади“ (2014-йил 12-сентябр). Қаралди: 2024-йил 8-январ.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
- ↑ „Отабек Муҳаммадзоҳид Гулсанам Мамазоитованинг давлат тадбирларининг якуний қўшиқларни куйламаётганига изоҳ берди“. Қаралди: 13-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Июн ойида Отабек Муҳаммадзоҳид жонли ижрода консерт беради“ (2014-йил 29-май). Қаралди: 2024-йил 8-январ.
- ↑ Отабек Муҳаммадзоҳид (2017-09-21), Отабек Муҳаммадзоҳид - "Жонли ижро" номли консерт дастури 2014, қаралди: 2024-06-27
- ↑ Отабек Муҳаммадзоҳид (2019-01-17), Отабек Муҳаммадзоҳид - Муҳаббат увол | Отабек Мухаммадзохид - Мухаббат увол (жонли ижро), қаралди: 2024-06-28
- ↑ Отабек Муҳаммадзоҳид (2018-01-23), Отабек Муҳаммадзоҳид - Бир дилбара (Оффиcиал Мусиc), қаралди: 2024-06-28
- ↑ Отабек Муҳаммадзоҳид (2018-01-05), Отабек Муҳаммадзоҳид - Сенсиз (Оффиcиал Мусиc), қаралди: 2024-06-28
- ↑ Даракчи.уз. „Отабек Муҳаммадзоҳиддан янги клип (Видео)“ (15-июн 2016-йил). Қаралди: 20-июн 2024-йил.
- ↑ Отабек Муҳаммадзоҳид (2020-09-01), Отабек Муҳаммадзоҳид - Заминим (2008), қаралди: 2024-06-28
| Мусиқачи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |