Otabek Murodov
Отабек Баҳритдинович Муродов – Ўзбекистон Республикаси 5-Бош прокурори (2018-йил 31-январдан 2019-йил 20-июнгача).
Биографияси
- 1975-йили 6-апрелда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани, Яккабоғ қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек
- 1992-йилда Шаҳрисабз шаҳридаги А. С. Пушкин номли 3-ўрта таълим мактабини битирган. Аъло ўқиши ва намунали хулқи учун ўрта мактабнинг олтин медали билан тақдирланган.
- 1989—1991-йилларда мактабнинг комсомол ташкилотига раҳбарлик қилган.
- 1992-йилда Тошкент давлат юридик институтининг (эндиликда университет) Халқаро-ҳуқуқий фаолият факултетига ўқишга кирган ва 1997-йилда аъло баҳоларга тамомлаган.
- Юридик фанлар номзоди. 1998—2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси изланувчиси.
- 1997-йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани прокуратурасида иш ўрганувчи.
- 1998-йилнинг апрел-июн ойларида Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани прокуратурасида терговчи.
- 1998-йилнинг октябридан 1999-йилнинг июлигача Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманлари прокуратурасида терговчи.
- 1999—2000-йилларда Тошкент вилояти прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси.
- 2002—2005-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, катта терговчиси.
- 2005-йилнинг январидан августигача Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани прокурори.
- 2005-йилнинг августидан октябригача ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
- 2005-йилнинг октябр ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият бошлаган.
- 2005—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш масалалари бўйича етакчи инспектори.
- 2009—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг афв этиш ва фуқаролик масалалари бўйича бош инспектори, Адлия, прокуратура ва судлар масалалари бўйича бош инспектори.
- 2011—2014-йилларда Адлия вазири ўринбосари – Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи.
- 2014—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги судяларни танлаш ва лавозимга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг раиси.
- 2015—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис, жамоат ва сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича 3-давлат маслаҳатчиси.
- 2017—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси.
- 2018-йил 31-январда Ўзбекистон Президентининг ПФ-5320-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси 5-Бош прокурори этиб тайинланган[1].
- 2018—2019-йилларда – Ўзбекистон миллий кураш федерацияси президенти[2].
- 2019-йил 20-июн куни Бош прокурор лавозимидан бўшатилган ва собиқ бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида терговга жалб қилинган[3]. 18-сентябр куни қамоққа олинган[4].
- 2020-йил 25-февралда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди қарори билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.[5]
Қонунчилик фаолияти
Кўплаб қонун лойиҳалари, жумладан:
- „Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида“ги (2008-й.)
- „Вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида“ги (2010-й.)
- „Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида“ги (2011-й.)
- „Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида“ги (2014-й.), „Ички ишлар органлари тўғрисида“ги (2016 й.)
- „Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида“ги (2017-й.)
- „Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси“ (2019-й.)
Қонунларини ишлаб чиқишда ташаббускор ва бевосита иштирокчи бўлган.
Мукофотлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 28- августдаги фармонига биноан „Жасорат“ медали билан тақдирланган (шу жумладан, Ички ишлар органлари ходими бўлган А. Б. томонидан 1998-2000 йилларда 9 нафар қизни зўрлаш ва қасддан қотиллик содир этиш бўйича жиноятларни тергов йўли билан фош қилганлиги учун. Жиноятчи энг олий жазога ҳукм қилинган).
Жамоатчилик фаолияти
- 2017—2018-йилларда „Тараққиёт стратегияси маркази“ ННТ васийлик кенгаши раиси.
- 2018—2019-йилларда – Тошкент давлат юридик институти васийлик кенгаши раиси.
- 2018—2019-йилларда – Коррупсияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия раиси[6].
- 2017—2018-йилларда-давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссия раиси (2017—2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 1-йўналиши).
- 2018—2019-йилларда-суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссия раиси (2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 2-йўналиши).
- Рус ва инглиз тилларини билади.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.хабар.уз/уз/сиёсат/озбекистоннинг-янги-бош-прокурори-отабек-муродов
- ↑ Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон миллий кураш федерациясига раис этиб сайланди
- ↑ Бош прокурор қамоққа олинди
- ↑ Манба: Отабек Муродов қамоққа олинди
- ↑ „Отабек Муродовга суд ҳукми эълон қилинди“. Кун.уз.
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2019/05/07/атторней-генерал/