Википедияда исми Отабек бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Отабек Сатторий — ўзбекистонлик мустақил блогер ва журналист[1]. 2021-йил 29-январда товламачилик ва туҳматда айбланиб ҳибсга олинган ва олти йилу олти ойга озодликдан маҳрум этилган[2]. Бироқ, бу айбловлар Сатторийнинг 2020-йилги газ тақчиллиги давридаги ҳукумат коррупсиясини ёритиши ортидан юзага келган бўлиши мумкин[3].

Тарихи

2016-йилда Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар бироз юмшатилган[4]. Натижада, кўплаб мустақил блоггерлар ва журналистлар турли ижтимоий медиа платформаларида, масалан, Телеграмда ўз мақолаларини ёзишни бошладилар[4].

Сатторий „Халқ фикри“ деб номланган блог юритган[1]. Ушбу блогда кўпинча маҳаллий амалдорлар қилганлиги иддао қилинган коррупсион ҳолатларни ёритиб турарди[5].

Ҳибсга олиш ва суд

2020-йил декабр ойида Сатторий бозордаги қиммат нархлар ҳақида суратга олиш чоғида „суратга олишга халақит бермоқчи бўлиб, телефонни зўрлик билан тортиб олиб, сўнг яроқсиз ҳолатда қайтариб берган“ шахсга дуч келади[5]. „У шахс Сатторийга янги телефон бераётганида, милиция блоггерни ҳибсга олди. Блоггер телефонни олиш учун товламачиликда айбланди“[5]. Блоггернинг адвокати айбловларни „сохта“ деб таърифлади[6].

2021-йил 15-июл куни апелляция суди Сатторийга нисбатан ҳукм чиқарди ва айбловларни ўз кучида қолдирди[7].

2022-йил 5-апрелда Олий суд ҳам ҳукм ва айбловларни ўз кучида қолдирди[7].

Халқаро жавоб

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси „Ўзбекистон ҳукумати журналист Отабек Сатторийни зудлик билан озод этиши, унинг мурожаатига эътироз билдирмаслиги, барча журналистларга репрессиядан қўрқмасдан, эркин ишлашига имкон бериши керак“, деб ёзган эди[5].

АҚШда жойлашган "Фреэдом Ноw" нодавлат ташкилоти БМТнинг асоссиз ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳига ушбу иш юзасидан петисия топширди[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Жоурналисм Wатчдог Cаллс Он Узбек Аутҳоритиэс То Релеасе Жаилед Анти-Cорруптион Блоггер ҳттпс://www.рферл.орг/а/cпж-узбекистан-блоггер-жоурналисм-cорруптион-/31093150.ҳтмл Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй 09 Фебруарй 2021. Ретриэвед 13 Септембер 2022
  2. ↑ Путз. „Узбек Блоггер Отабек Сатторий Сентенcед то 6.5 Еарс“. Тҳе Дипломат (11-май 2021-йил). Қаралди: 13-сентабр 2022-йил.
  3. ↑ „Узбекистан: Оппоситион Аcтивисц Фаcе Прессуре Аҳеад Оф Пресидентиал Элеcтионс, Блоггерс Таргетед – Аналйсис“. Эурасиа Ревиэw. Эурасиа Ревиэw (1-декабр 2021-йил). Қаралди: 13-сентабр 2022-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 Ҳаррисон, Фред. „CОММЕНТ: Медиа фреэдом ҳиц а роугҳ патч ин Узбекистан деспите пресидентиал суппорт“. Неwсбасе. БНЕ интеллинеwс (23-март 2021-йил). Қаралди: 13-сентабр 2022-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Узбек блоггер Отабек Сатторий детаинед, чаргед wитҳ эхтортион“. Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц (8-феврал 2021-йил). Қаралди: 13-сентабр 2022-йил.„Узбек блоггер Отабек Сатторий детаинед, чаргед wитҳ эхтортион“. Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц. 8 Фебруарй 2021. Ретриэвед 13 Септембер 2022.
  6. ↑ „В Сурхандарье задержан блогер. Адвокат считает дело сфабрикованным“ (русча). Газета.уз (8-феврал 2021-йил). Қаралди: 13-сентабр 2022-йил.
  7. ↑ 7,0 7,1 Риттманн. „Блоггер Жаилед фор 6.5 Еарс он Дубиоус Чаргес ин Узбекистан“. Ҳуман Ригҳц Wатч (11-май 2021-йил). Қаралди: 13-сентабр 2022-йил.Риттманн, Миҳра (11 Май 2021). „Блоггер Жаилед фор 6.5 Еарс он Дубиоус Чаргес ин Узбекистан“. Ҳуман Ригҳц Wатч. Ретриэвед 13 Септембер 2022.
  8. ↑ „ПЕТИТИОН ТО: УНИТЕД НАТИОНС WОРКИНГ ГРОУП ОН АРБИТРАРЙ ДЕТЕНТИОН: Ин тҳе Маттер оф Отабек Сатторий Cитизен оф Узбекистан в. Говернмент оф тҳе Републиc оф Узбекистан“. Фреэдом Ноw. Қаралди: 13-сентабр 2022-йил.