Википедияда исми Отабек ва фамилияси Шомуродов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Отабек Шамурадов (русча: Шамурадов, Отабек; 1974-йил 21-июлда туғилган) – ўзбек футболи ярим ҳимоячиси, 2000-йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп сурган. Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасида ҳам ўйнаган.

Отабек Шомуродов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Отабек Шомуродов
Таваллуд санаси 1974-йил 21-июл (1974-07-21) (52 ёш)
Таваллуд жойи Жарқўрғон тумани, Ўзбекистон ССР
Бўйи 1.81 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—1999 Сурхон Термиз 41 (1)
1999—2002 Нефтчи 75 (3)
2002—2004 Сурхон Термиз 52 (8)
2004—2005 Сўғдиёна Жиззах 11 (0)
2005—2006 Динамо Самарқанд 26 (1)
2006 Шўрчи Лочин ? (11)
Миллий терма жамоа
2000—2001 Ўзбекистон 9 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

1998-йилги мавсумда „Сурхон“ (Термиз) клубида Ўзбекистон олий дивизионида дебют қилган. Сурхон жамоаситаркибида кейинчалик икки мавсум давомида ўйнаган. 2000-йилда мамлакатнинг ўша даврдаги энг кучли клубларидан бири – „Нефтчи“ (Фарғона) клубига ўтиб, икки ярим йил унинг жамоасида тўп сурган ва шу вақт ичида Ўзбекистон чемпиони ва кумуш медали совриндори бўлган. 2002-йилнинг ёзида „Сурхон“ клубига қайган ва икки мавсум давомида Термиз жамоаси таркибида ўйнаган.

Кейинчалик Жиззахнинг „Сўғдиёна“ ва „Самарқанд-Динамо“ жамоалари сафида ҳам ўйнаган. Фаолиятини якунлагашидам аввал Шўрчи туманининг"Шўрчи" сафида биринчи лигада ўйнаган. Отабек Ўзбекистон олий дивизионида жами 205 та ўйин ўтказиб, 13 та гол муаллифи бўлган.

Миллий терма жамоа

Отабек 2000-йилнинг 1-сентябрида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган. 2000-йил октябр ойида Ливанда бўлиб ўтган Осиё Кубоги финал турнирида иштирок этиб, гуруҳ босқичидан чиқа олмаган жамоасининг учта ўйинида ҳам майдонга тушган. Ҳаммаси бўлиб 2000—2001-йилларда терма жамоа сафида 9 та ўйин ўтказган.

Ютуқлар

  • Ўзбекистон чемпиони : 2001
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2000
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси : 2000/2001

Шахсий ҳаёти

Укаси Илҳом (1984-йил) ва жияни Элдор (1995-йил) ҳам футболчи[1].

Отабекнинг Ойбек ва Оғабек исмли ўғиллари бор, улар ҳам футболчи[2].

Манбалар

Ҳаволалар