Собитов Отабек Юлдашович, 1997-йил 15-июл куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти[1] раиси,[2]
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши а’зоси. '“Меҳр-саховат”' кўкрак нишони, “'Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, “'За самоотверженную борбу с коронавирусом” кўкрак нишони билан тақдирланган. Оилали.

Отабек Собитов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1997-йил 15-июл (1997-07-15) (29 ёш)
Юнусобод тумани, Тошкент шаҳри
Миллати ўзбек
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
Таълим Ўзбекистон миллий педагогика университети
Касби психолог
Фаолияти сиёсатчи
Мукофотлари Меҳр-саховат Ўзбекистон белгиси

Отабек Собитов - жамоат сиёсати ва ёшлар ривожи соҳасида 10-йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис бўлиб, фуқаролик фаоллиги, ёшлар етакчилиги, сиёсий жараёнларда ёшлар иштироки ва та’лимий ташаббуслар йўналишида фаолият юритади. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фуқаролик қадриятларини тарғиб этишга қаратилган қатор миллий дастурларга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Унинг касбий фаолияти ҳуқуқий психология, сиёсий та’лим, ёшлар учун ижтимоий платформаларни ривожлантириш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва қонунчилик жараёнларида иштирокини ошириш каби йўналишларни қамраб олади.

Илмий фаолияти

2024-йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (Ўзбекистон миллий педагогика университети) амалий психология йўналишини имтиёзли тамомлаган. Ўзбекистон миллий педагогика университетида магистратура босқичда та’лим олиб келмоқда. Миллий ва халқаро илмий журналлар ҳамда конференсия тўпламларида чоп этилган 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи


• “Ёшлар тарбиясида меҳнатнинг ўрни”, Миллий психология конференсияси, 2020

• “Ёшлар ва замонавий касблар”, Педагог газетаси, 2020

• “Ҳуқуқий психология: асосий вазифалар”, Аcадемиcиа журнали (Ҳиндистон), 2020

• “Пост-CОВИД миграцияси ва ёшлар”, Халқаро миграция конференсияси, 2020

• Собитов, О. (2022). “Лидерлик кўникмалари” (ўзбек тилида). Тошкент: Фамус Пресс, 76 бет. Етакчилик услублари, низоларни ҳал этиш ва лидерлик психологиясига бағишланган амалий қўлланма. ТДПУ Педагогика ва психология факултети Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.

Меҳнат фаолияти

2016-йилда Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи ЭХМ техниги лавозимидан бошлаган. 2017-2023-йиллар давомида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг турли раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган бо’либ, 2023-йилнинг 6-март кунидан бошлаб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ўрганиш бўлими мудири лавозимида самарали фаолият юритиб келмоқда. У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2025 йил 28 майдаги йиғилиши баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси этиб сайланган. 2025 йил 30 июнда эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши а’зоси этиб сайланган.

Мукофотлари

• “Абдулла Авлоний” номидаги стипендияти. (Тошкент давлат педагогика университети ректорининг 2021-йил 14-октябрдаги 407-У-сонли буйруғига асосан)

• Навоий номидаги Давлат стипендияти (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та’лим вазирининг 2022-йил 19-декабрдаги 413-сонли буйруғига асосан)

• 2021-йилда “Меҳр саҳоват” кўкрак нишони билан тақдирланган.

• 2022-йилда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва муҳтор элчиси В.Тюрденев томонидан “За самоотверженную борбу с коронавирусом” кўкрак нишони билан тақдирланган.

• 2024-йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.


Яна қаранг

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ёшлар парламенти Актам Ҳайитов Алишер Саъдуллаев Дилнозахон Каттахонова

Манбалар

  1. ↑ „О'збекистонда Ёшлар парламенти ташкил этилади“. инсонҳуқуқлари.уз. Қаралди: 2020-йил 11-май.
  2. ↑ „Отабек Собитов Ёшлар парламенти раиси этиб сайланди“. уза.уз. Қаралди: 2025-йил 6-феврал.