Otabek Usmonov
Аброр Туробович Жўраев (1979-йил 21-сентабр, Бухоро) — ўзбек иқтисодчиси ва педагоги. Иқтисодиёт фанлари номзоди (ПҳД), «Жаҳон иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича профессор (2026).[1] 2019-йилдан Бухоро давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, шунингдек «Маркетинг ва менежмент» кафедраси профессори.[2] Илмий қизиқишлари жаҳон иқтисодиёти, халқаро иқтисодий муносабатлар, туризм ва олий таълимни халқаролаштириш масалаларига қаратилган.
Ҳаёти ва таълими
Аброр Жўраев 1979-йил 21-сентабрда Бухоро шаҳрида туғилган. 1996–2000-йилларда Бухоро давлат университетида иқтисодиёт мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, бакалавр даражасини олган. 2000–2002-йилларда шу университет магистратурасида макроиқтисодиёт мутахассислиги бўйича ўқиб, магистр даражасига эга бўлган. 2003–2006-йилларда университет аспирантурасида илмий изланишлар олиб борган.[2]
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 2000–2002-йилларда Бухоро давлат университети ҳузуридаги академик лицейда ўқитувчи сифатида бошлаган. Кейинчалик университетнинг турли лавозимларида ишлаган: ташқи алоқалар бўлими бошлиғи (2007–2012), «Иқтисодий таълим ва туризм» кафедраси ўқитувчиси, доценти ва мудири (2012), Ижтимоий-иқтисодий факултет декани (2013–2014), халқаро бўлим бошлиғи (2014–2017) ҳамда Туризм факултети декани (2017–2019).[2] 2019-йилдан Бухоро давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори лавозимида фаолият юритади. Шу билан бирга «Маркетинг ва менежмент» кафедраси профессори сифатида педагогик фаолият олиб боради.
Илмий даражаси ва унвонлари
2010-йилда иқтисодиёт фанлари номзоди (фалсафа доктори, ПҳД) илмий даражасига эга бўлган. 2022-йилда «Жаҳон иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича доцент, 2026-йилда эса Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан шу ихтисослик бўйича профессор илмий унвонига сазовор бўлган.[1]
Халқаро фаолияти ва грантлар
Илмий ва касбий малакасини бир неча бор хорижда оширган. 2024-йилда Словакия академик ахборот агентлиги (САИА) стипендияси доирасида Братисладаги Комениус университетида «олий таълимда халқаролашув» мавзусида етти ойлик илмий стажировкани ўтаган.[3] 2025-йилда АҚШ Давлат департаментининг «Интернатионал Виситор Леадершип Програм (ИВЛП)» дастури доирасидаги малака ошириш курсида иштирок этган.[4] Эрасмус+ дастури доирасидаги ЭСГCА халқаро лойиҳасида (Генуя университети, Италия мувофиқлаштируви) Бухоро давлат университети томонидан мувофиқлаштирувчи сифатида фаолият юритади.
Илмий фаолияти
Илмий қизиқишлари иқтисодиёт, халқаро иқтисодиёт, туризм, олий таълим ва тараққиёт иқтисодиёти йўналишларини қамраб олади. Жаҳон иқтисодиёти, халқаро иқтисодий муносабатлар ва туризм соҳаларида 80 дан ортиқ илмий иш эълон қилган. Гоогле Счолар маълумотларига кўра (2025-йил ҳолатига), асарларига жами 76 марта иқтибос қилинган; ҳ-индекс — 3, и10-индекс — 2.[5] Сcопус тизимида муаллиф сифатида рўйхатдан ўтган (ОРCИД: 0000-0002-4108-3274).[6]
Асосий асарлари
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: дарслик. — Бухоро, 2025.
- Менеджмент в туризме: ўқув қўлланма (ҳаммуаллифликда). 2-нашр. — Москва: ИНФРА-М, 2025. — 207 б. — ИСБН 978-5-16-019645-9.
- Меҳмонхоналарда тадбирларни ташкил этиш: ўқув қўлланма (Н. Омонова билан). — Бухоро, 2026.
- Монография. — Бухоро: «Дурдона», 2021. — 240 б.
- «Университй репутатион, суппорт, анд сеcуритй…» // Фронтиэрс ин Сустаинабле Тоурисм. — 2025.
- «Оператионализинг ЭСГ ин ҳигҳер эдуcатион…» // Фронтиэрс ин Сустаинабилитй. — 2026.
- «Травел анд Эарн Тогетҳер ин Узбекистан» дастурий маҳсулоти (№ ДГУ 07609, 2020) — муаллифлардан бири.
Мукофотлари
- 2005-йил — «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони.[2]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси. Профессор илмий унвони аттестати, 05 №006730, 2026-йил 10-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Бухоро давлат университети расмий ҳужжатлари ва маълумотнома (2026).
- ↑ Cонфирматион оф cомплетион оф Ресеарч Стай. Cомениус Университй ин Братислава, Фаcултй оф Соcиал анд Эcономиc Сcиэнcес, 2024.
- ↑ У.С. Департмент оф Стате, Буреау оф Эдуcатионал анд Cултурал Аффаирс. Интернатионал Виситор Леадершип Програм, 2025.
- ↑ Аброр Жураэв — Гоогле Счолар профили.
- ↑ Жураэв, Аброр — Сcопус муаллиф профили (ИД 60222350600).
Усмонов Отабек Одилбек ўғли (1994-йил, Наманган вилояти) — ўзбекистонлик ҳуқуқшунос, давлат хизматчиси. 2023-йил 31-мартдан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси.[1][2]
Таржимаи ҳоли
1994-йилда Наманган вилоятида туғилган. Юриспруденсия йўналиши бўйича олий маълумотли, давлат бошқарув ҳуқуқи йўналишида ҳуқуқ магистри даражасига эга, шунингдек мамлакат ва минтақалар тарихи мутахассислигини тамомлаган.[1] Тошкент давлат юридик университетида мустақил тадқиқотчи сифатида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД) даражасини олиш учун изланиш олиб бормоқда; илмий изланишларини 2021-йилдан бери шу мақомда давом эттириб келади.[2][3]
2019-йилда Буюк Британиянинг Аcадемиc Течнологй Аппровал Счеме (АТАС) халқаро тадқиқотлар марказида малака ошириш курсини тамомлаган.[1] Шунингдек, АҚШ, Германия, Россия ва Полшадаги халқаро муассасаларда малака ошириш курсларини тамомлаган.[манба керак]
Меҳнат фаолияти
- 2016—2017-йиллар — „Ўзбектелеком“ аксиядорлик компаниясида шартнома асосидаги маслаҳатчи-консултант.[1]
- 2017—2020-йиллар — „СCИЭНCЕ ПРОГРЕСС“ МЧЖ марказий офисида юрисконсулт, бош юрисконсулт.[1]
- 2020—2021-йиллар — „ДИГИТАЛ WОРЛД“ (Рақамли Дунё) МЧЖ марказий бошқарувида юридик хизмат бошлиғи.[1]
- 2021—2023-йиллар — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, Қўмита раиси ёрдамчиси.[1] Ушбу даврда Қўмитанинг Наманган вилоятига бириктирилган доимий вакили сифатида „маҳаллабай ишлаш“ тизими доирасида фаолият юритган.[4]
- 2023-йил 31-мартдан — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси.[1][2]
Қўмита раиси маслаҳатчиси сифатида у Қўмитанинг ахборот хизматига раҳбарлик қилади, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказиладиган брифингларда Қўмита номидан чиқишлар қилади ҳамда оммавий ахборот воситаларига расмий изоҳлар беради.[5][6] 2025-йил 16-майда реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги натижалар юзасидан брифинг ўтказган.[7]
Қўмита раҳбарияти билан биргаликда ҳудудларда жамоатчилик вакиллари билан ўтказиладиган очиқ мулоқотларни ташкил этиб келади (Нукус, Навоий, Жиззах, Қашқадарё ва бошқа ҳудудларда).[8][9] Шунингдек, Қўмита ҳудудий бошқармаларининг матбуот хизмати ходимлари учун ўқув семинарларида давлат органларининг ОАВ ва блогерлар билан ҳамкорлиги мавзусида маърузалар қилган.[10]
Илмий фаолияти
Илмий изланишларининг асосий йўналиши — давлат бошқарув тизимида жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш ва уларни рақамлаштириш. Сўнгги йилларда логистика соҳасида сунъий интеллект ва ақлли технологияларни жорий этиш мавзусида ҳам мақолалар эълон қилган.[11] Халқаро конференсия ва журналларда 30 га яқин илмий мақола муаллифи.[манба керак]
Ишларида жамоатчилик назоратини рақамлаштиришнинг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий асослари, электрон жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш босқичлари, жамоатчилик назорати механизмларининг конституциявий асослари, шунингдек Европа давлатлари тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари таҳлил қилинган.[2]
Асосий илмий ишлари
- Стагес анд Проспеcц оф Организинг Элеcтрониc Публиc Cонтрол ин Узбекистан // Спаниш Жоурнал оф Инноватион анд Интегритй. — 2025. — Вол. 46. — Б. 41–53.[2]
- Организатионал анд Легал Аспеcц оф Транситион то Дигитал Течнологиэс анд Формс оф Элеcтрониc Публиc Cонтрол ин Узбекистан // Юридик фанлар ахборотномаси. — 2021. — № 5 (4). — Б. 31–38.[11]
- Эхпериэнcе оф Узбекистан анд Проспеcц фор Девелопмент ин Импровинг тҳе Мечанисмс оф Публиc Cонтрол // Тҳе Америcан Жоурнал оф Политиcал Сcиэнcе, Лаw анд Cриминологй. — 2021. — Вол. 3, № 3. — Б. 124–129.[11]
- Организатионал Тҳеоретиcал Фоундатионс оф Дигитализатион оф Публиc Cонтрол ин Интернатионал Праcтиcе // Wорлд Буллетин оф Манагемент анд Лаw. — 2021. — Вол. 3. — Б. 60–64. — ИССН 2749-3601.[3]
- Импровемент оф Логистиcс Сеcтор ин Узбекистан тҳроугҳ Интегратион оф Смарт Течнологиэс // СТЕП инто тҳе ФУТУРЕ. — 2024. — Вол. 19, № 1. — Б. 71–72.[11]
- Унлоcкинг тҳе Потентиал оф АИ ин Узбекистан'с Траде анд Логистиcс Сеcтор // СТЕП инто тҳе ФУТУРЕ. — 2025. — Вол. 20, № 2. — Б. 54–55.[11]
- Метҳодологиcал анд организатионал-легал фоундатионс оф дигитизатион оф публиc cонтрол.
- Дигитализатион оф тҳе организатионал аспеcц оф публиc оверсигҳт анд тҳе прессинг чалленгес ит фаcес.
- Жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш ва унинг коррупсияни олдини олишдаги ўрни ва аҳамияти.
- Жамоатчилик назорати механизмларининг кучайиши конституциявий ривожланишнинг ҳуқуқий асоси сифатида.
- Ривожланган Европа давлатлари тажрибасида жамоатчилик назорати ва уни Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари.
- Замонавий давлат бошқарувида жамоатчилик назоратининг илмий асослари.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 „Раҳбарият — Усмонов Отабек Одилбек ўғли. Таржимаи ҳол“. рақобат.гов.уз. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Усмонов, Отабек (2025). "Стагес анд Проспеcц оф Организинг Элеcтрониc Публиc Cонтрол ин Узбекистан". Спаниш Жоурнал оф Инноватион анд Интегритй 46: 41–53. ҳттпс://сжии.эс/индех.пҳп/жоурнал/артиcле/виэw/805. Қаралди: 2026-09-08.Отабек Усмонов]]
- ↑ 3,0 3,1 Усманов, Отабек (2021). "Организатионал Тҳеоретиcал Фоундатионс оф Дигитализатион оф Публиc Cонтрол ин Интернатионал Праcтиcе". Wорлд Буллетин оф Манагемент анд Лаw 3: 60–64. ИССН 2749-3601. ҳттпс://счоларехпресс.нет/индех.пҳп/wбмл/артиcле/виэw/186. Қаралди: 2026-09-08.Отабек Усмонов]]
- ↑ „Наманган вилояти маҳаллабай ишлаш тизими жадал давом этмоқда“. рақобат.гов.уз. Монополияга қарши курашиш қўмитаси (2022). Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ „Истеъмолчилардан 80,1 миллиард сўмга яқин асоссиз даромадлар олинган“. ЎзА (2023). Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ „„Бу қонунда тақиқланган“. Рақобат қўмитаси эксклюзив ҳуқуқли айрим корхоналар номи нега ошкор этилмаганини изоҳлади“. Дарё.уз (2025-йил 3-апрел). Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ „Қарийб бир ярим йилда реклама қонунчилигини бузган 200 га яқин компания жаримага тортилди“. Спот.уз (2025-йил 16-май). Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ „Жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот“. пм.гов.уз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари. Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ „Рақобат қўмитасининг навбатдаги очиқ мулоқоти Жиззахда бўлиб ўтди“. рақобат.гов.уз (2026). Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ „27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Рақобат қўмитасида ўқув семинар ташкил этилди“. рақобат.гов.уз (2026). Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 „Отабек Усмонов — Гоогле Счолар профили“. Гоогле Счолар. Қаралди: 2026-йил 8-сентябр.
Ҳаволалар
- Қўмита раҳбарияти саҳифаси — рақобат.гов.уз