Отаисм (русча: Отчество) – кишининг отаси ёки бобоси исмидан кейин ўгли/қизи каби сўзларни ёки -ович/-овна, -евич/-евна каби қўшимчалар қўшилиши натижасида ясаладиган атоқли от[1].

Этимологияси

Отаисм (отчество ) атамаси русча „отец “ (ота) сўзидан келиб чиққан[2].

Келиб чиқиши

Отаисм пайдо бўлиш вақтига кўра исм, лақаб, фамилиялардан кейин туради. Кишиларнинг атоқли отлари ичида отаисмга энг яқин бўлган ономастик бирлик фамилия ҳисобланади. Отаисми одатда ота ёки бобонинг исмидан ясалади. Маъно жиҳатидан, отаисм асосан кишининг отасини исмидан келиб чиқиши лозим деб ҳисобланади[2].

Отаисм ва фамилиянинг ўзаро яшаш муддати бўйича фарқи мавжуд. Одатан, фамилия турғун ва яшовчан бўлиб, авлоддан авлодга ўтади ва бир қанча авлод-у аждодлар учун анъанавий ном сифатида хизмат қилади. Отаисм эса ҳар бир авлодда отадан отага ўзгариб боради[2].

Турли халқларда отасисм

Ўзбекча отаисм

Ўзбекларда ович/-овна, -евич/-евна шаклидаги отаисм бўлмаган[2]. Туркий тилларга хос услубда „ўғли“ ва „қизи“ сўзлари ёрдамида отаисм ҳосил қилинган. Ушбу усул анча қадимий бўлиб, ота исмидан кейин „ўғли“ ёки „қизи“ сўзини келтириш билан номлаш ўзбекларда ХВ–ХВИ асрларда анча одатий бўлган. Масалан, „Бобурнома“да Ҳамза Султоннинг ўғли Мамақ султон, Қул Боязиднинг ўғли Тезак кичик, Ҳасанхон Меватийнинг ўғли Нодирхон, Хожа Ҳусайнбекнинг қизи Улус оға, Муқимнинг қизи Моҳчучук каби номлар учрайди. Тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг „Шайбонийнома“ асарида муаллиф ўзини қуйидагича таништиради:

Лақаби Солиҳу ўзи толиҳ,
Нурсаид ўғли Муҳаммад Солиҳ.

Ота исмидан кейин „ўғли“ ёки „қизи“ сўзларини қўшиб номлаш ХВ асрдан сўнг барча тарихий мемуарларда, ҳуқуқий ҳужжатларда, бадиий асарлар ва тазкираларда учрайди[3].

Манбалар

  1. ↑ Бегматов 2013, с. 44.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Бегматов 2013, с. 75.
  3. ↑ Бегматов 2013, с. 76.

Адабиётлар