Otaliq
Qiyofa
Оталиқ — 1) Кавказ халқлари, келтлар, араблар ва бошқаларда бадавлат хонадон эгалари томонидан фарзандларини тарбиялаш учун вассаллар ёки хизматкорларга бериш. Фарзанд маълум ёшга етганда оиласига қайтган; 2) Салжуқийлар даврида (1038—1194) султон эътиборини қозонган кишиларга берилган мансаб. Оталиқ "ота ўрнига ота" деган мазмунга эга бўлиб, унинг вазифаси шаҳзода ёки хонзодаларни тарбиялаш ва улар ихтиёридаги улусни балоғатга етгунларига қадар бошқаришдан иборат бўлган. Тарихда баъзи оталиқлар ҳокимиятни ўз қўлларига олган ҳоллар ҳам бўлган. Чунончи, Аштархонийлар даврида Балхда Маҳмудбий оталиқ (ХВИИИ аср бошлари), Манғитлар даврида Бухорода Муҳаммад Раҳим оталиқ (1753— 1758) ҳокимиятни эгаллаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |