Otbosar
Отбосар — (қоз. Атбасар) шаҳар, Акмола вилоятидаги Отбосар туманининг маъмурий маркази (1928). Астана шаҳридан шимоли-ғарбга томон 232 км масофада, Жабай дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Шаҳар аҳолисининг сони 1897-йил 3 минг, 1997-йил 35,3 минг, 2006-йил 29,1 минг 2012-йил 29 909 кишини ташкил қилди.
Отбосар қоз. Атбасар | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 51°48′0″Н 68°22′0″Э / 51.80000°Н 68.36667°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Акмола вилояти |
| Туман | Отбосар тумани |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 1845 |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Аҳолиси (2012) |
29,909 |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 71643 [1] |
| Почта индекс(лар)и | 020400[2] |
| Автомобил коди | C, 03 |
|
| |
Тарихи
Пойдевори 1846-йили қурилган. ХИХ асрнинг 40 — 50 йилларида ўзи билан номдош округнинг, 1869-йилдан Акмола вилояти Сарису везининг маркази. Октябр революциясигача бунда йилига Отбосар (Петров) ярмаркаси ўтказилиб турди. 1928-йил туман марказига айланди. Акмола — Қартали темир йўлининг барпо этилиши (1940) шаҳарнинг ундан ҳам ривожланишига яхши шароит яратиб берди.
Саноати
Улуғ Ватан уруши вақтида шаҳарга четдан кўплаб аҳоли ва бир нечта корхоналар кўчирилиб келди. Отбосарда батамом механикалаштирилган, янги техника билан жиҳозланган Қозоғистондаги энг йирик элеваторларнинг бири ишга тушурилди. Ҳозирги кунда автомобил, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи, в.б. корхоналар фаолият юритмоқда. Шаҳарда қишлоқ хўжалигини механикалантирувчи ва электрландирувчи мутахасислар тойёрлайдиган колледж, ўрта ва асосий, мусиқа мактаблари бор[3].
Манбалар
- ↑ Телефонниэ коди
- ↑ Почтовиэ индекси Казахстана
- ↑ Қозоқ энсиклопедияси