Otboshi GES
41°22′10.9″Н 75°38′12.7″Э / 41.369694°Н 75.636861°Э
| Отбоши ГЕС | |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Жойлашуви | Норин вилояти Норин тумани |
| Дарё | Отбоши |
| Эгаси | „Электр стансиялари“ ОАЖ |
| Мақоми | Амалда |
| Қурилиши бошланган йил | 1963 |
| Агрегатлар ишга тушган йиллар | 1970 |
| Асосий тавсифи | |
| Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши | 165 |
| Электростансия тури | тўғонли |
| Қисман кучланиш | 67,5 |
| Электр қуввати, МВт | 40 |
| Ускуналар тавсифи | |
| Турбиналар сони | 4 |
| Турбиналар сони ва русуми | радиал-ўқли (РО-697-ВМ-140) |
| Турбиналардан чиқиш, м³/с | 4×17,6 |
| Электр генераторлар | 4×ВГС-325/89-14 |
| Генераторлар қуввати , мегаватт | 4×10 |
| Асосий иншоот | |
| Тўғон тури | тупроқли |
| Тўғон баландлиги, м | 79 |
| Тўғон узунлиги, м | 55 |
| Шлюз | мавжуд эмас |
| Тақсимловчи қурилма | 110 кВ |
| Харита | |
Отбоши ГЕС (қирғизча: Ат-Башы гидроэлектрстанциясы, Ат-Башы ГЭСи) – Қирғизистоннинг Норин вилояти Норин тумани Дўстлик қишлоғи яқинида, Отбоши дарёсида жойлашган гидроэлектр стансия. Полиэтилен плёнкадан тайёрланган диафрагма кўринишидаги филтрацияга қарши элементга эга бўлган ностандарт тўғон дизайни билан ажралиб туради. „Электр стансиялари“ ОАЖ томонидан бошқарилади[1].
Умумий маълумот
Отбоши ГЕС – бу юқори босимли тўғон гидроэлектр станцияси бўлиб, ГЕС биноси деривация типида. 1800-1900 м баландликдаги тор тоғ дарасида жойлашган. Ўрнатилган электр қуввати – 40 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 165 млн кВт*соат. ГЕС иншоотлари таркиби қуйидагича[2][1][3]:
- инекция ядросига ўрнатилган полиэтилен плёнкадан ясалган диафрагма кўринишидаги филтрацияга қарши элементи бўлган тупроқ билан тўлдирилган тўғон (маҳаллий шағал-тупроқлардан ва тошлардан ясалган). Тўғон узунлиги 55 м, баландлиги 79 м;
- чуқур ва ер усти сув олиш билан жиҳозланган минора типидаги сув олиш қурилмаси бўлган операцион туннел тўкилмаси. Сув ўтказгичнинг қуввати 300 м³/с;
- қурилиш давридаги туннелли сув оқими;
- ГЕС сув олгичи;
- босим таъминоти туннели;
- ГЕС биноси;
- сув чиқариш канали, узунлиги 95 м.
ГЕС биносида ҳар бирининг қуввати 10 МВт бўлган 4 та вертикал гидроагрегат ўрнатилган. Гидроагрегатлар 67,5 м ҳисобланган босимда ишлайдиган РО-697-ВМ-140 радиал-ўқли турбиналар билан жиҳозланган. Турбиналар ВГС-325/89-14 типидаги генераторларни ҳаракатга келтирилади. Генераторлардан 10,5 кВ кучланишдаги электр энергияси ТРДН-25000/110 русумли учфазали 2 та қувват трансформаторларига, улардан эса иккита электр узатиш линияларида 110 кВ кучланишли очиқ коммутатор орқали энергия тизимига узатилади[2][1].
ГЕС тўғони лойиҳавий умумий сиғими 9,6 млн м³, майдони 1 км² бўлган кичикроқ сув омборини ҳосил қилади. Сув омбори фаолияти мобайнида чўкинди жинслар билан қоплаган, натижада ҳозирда унинг умумий сиғими 7,25 млн м³ фойдали ҳажми эса 2,6 млн м³ га тушган, бу оқимни ҳафталик тартибга солиш имконини беради. Сув омборининг нормал сақланиш даражаси 1904 метрни ташкил қилади. Электр энергияси ишлаб чиқаришдан ташқари, сув омбори суғориш учун сув манбаи сифатида фойдаланиди[2][1][3].
Тарихи
Отбоши ГЕС „Гидропроект“ институтининг Ўрта Осиё филиали томонидан лойиҳалаштирилган. ГЕС қурилиши 1963-йилда „Норингидроэнергоқурилиш“ бошқармаси томонидан бошланган. 1965-йил ноябр ойида Отбоши дарёси тўсиб қўйилди. Стансиянинг барча гидроагрегатлари 1970-йил декабр ойида ишга туширилган. Стансия Норин вилоятидаги ягона электр энергияси манбаи бўлиб, вилоят эҳтиёжининг қарийб 25 фоизини таъминлайди.
2017-йилда „Генерал Элеcтриc“ компанияси билан стансияни модернизация қилиш учун гидроагрегатлар, қувват трансформаторлари, гидромеханик ва ёрдамчи ускуналарни алмаштириш, шунингдек, технологик жараёнларни бошқаришнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этишни назарда тутувчи ускуналар етказиб бериш бўйича шартнома тузилди. Иш 2022-йилда якунланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг катта қисми Швейсария гранти ҳисобидан молиялаштирилади. 2020-йил бошидан трансформаторлардан бири алмаштирилди, 3-гидроагрегатни ўрнатиш ишлари бошланди[2][1][4][3][5][6].
Адабиётлар
- Институт «Гидропроект». Нарынгидроэнергострой. М.: Внешторгиздат, 1992.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Ат-Башинская ГЭС на официальном сайте ОАО «Электрические станции»“. ОАО «Электрические станции». 2020-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Нарынгидроэнергострой 1992.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Диагностический анализ управленческой деятельности ОАО «Электрические станции». Отчет по результатам Фазы 1: Предварительные заключения и рекомендации“. УСАИД. 2020-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- ↑ „ГЕ начала отгрузку оборудования в рамках проекта комплексной реконструкции Ат-Башинской ГЭС в Кыргызстане“. Генерал Элеcтриc. 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- ↑ „Ат-Башинская ГЭС“. АО «Гидропроект». 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- ↑ „Инвестиционные проекты“. ОАО «Национальная энергетическая холдинговая компания». 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
Ҳаволалар
- „Ат-Башинская ГЭС на официальном сайте ОАО «Электрические станции»“. ОАО «Электрические станции». 2020-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- „Ат-Башинская ГЭС“. АО «Гидропроект». 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- „Фотообзор Ат-Башинской ГЭС“. Виталий Рагулин. 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.