Otolitlar
Отолитлар (ото... ва юн. литҳос — тош), статолитлар — бир қанча умуртқасизлар ва барча умуртқали ҳайвонлар мувозанат органларида жойлашган қаттиқ ҳосилалар. Ҳайвонларда Отолитларнинг келиб чиқиши, ўлчами ва тузилиши турлича. Одатда, толитларҳужайралар ишлаб чиқарадиган минерал моддалар (кўпинча калсий карбонат) ва органик моддалардан иборат; баъзан ташқи муҳитдан олинади (мас, дарё қисқичбақаларида қум зарралари толитларвазифасини бажаради). Отолитлар майда доначалар ёки йирик ҳосилалар шаклида бўлиши мумкин. Умуртқасизларда Отолитлар статоцистлар, умуртқалиларда вестибуляр аппарат ичида жойлашган. Гавда ҳолати ўзгарганида ёки тезланиш таъсирида Отолитлар ўрнининг ўзгариши тукли рецептор ҳужайраларнинг механик қўзғалишига ва мияга йўналувчи электр сигналларининг пайдо бўлишига олиб келади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |