Отоми (Отон худоси аждодлари номидан олинган; науа тилида "найза билан юрувчилар"; ўзларини нион, ниу деб аташади) — Мексиканинг марказий туманларида яшовчи индейс халқи; асосан, тоғли, ярим қуруқликдаги ҳудудларда ацтеклар ва метислар билан тарқоқ ҳолда яшашади. Отоми тилида сўзлашадилар. Диндорлари католиклар, протестантлар, анъанавий диний эътиқодлар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил