Otoskleroz
Отосклероз (ото... ва склероз) — қулоқ касаллиги. Бунда ўрта қулоқни ички қулоқ билан бирлаштириб турадиган овал дарча соҳасидаги суяк тўқимаси ўсиб кетади. Натижада товуш тебранишларининг эшитув суякчалари системаси орқали ўтиши қийинлашади ёки бутунлай тўхтайди. Деярли ҳамма вақт иккала қулоқ оғрийди, одатда, 16—17 ёшда, баъзан болаликда бошланади, кўпроқ хотин-қизларда учрайди. О.да беморнинг қулоғи аста-секин эшитмай қолади, қулоғи шанғиллайди, бора-бора карликка олиб келади. Касаллик баъзан жуда секин ривожланади. Касбга алоқадор баъзи зарарликлар (шовқин, вибрация ва бошқалар) ҳамда инфексион касалликлар, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш кўпинча О.ни кучайтиради. Касалликка кўпроқ ички секреция безлари функсиясининг бузилиши, эшитув органининг кучли товуш таъсирида зарарланиши сабаб бўлади. Касалликнинг бошланғич даврида доридармонлар билан эшитишни бир оз яхшилаш ва қулоқ шанғиллашини пасайтириш мумкин, шунингдек, эшитиш аппаратлари ҳам яхши фойда беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |