Оц Георг Карлович (1920.21.3, Петроград —1975.5.9, Таллин) — эстон хонандаси ва опера яккахони (лирик баритон). Халқ артисти (1960). Таллин консерваториясини тугатган (1951). 1945-йилдан Таллиндаги "Эстония" опера ва балет театрида яккахон хонанда. Операларда Дон Жуан, Фигаро ("Дон Жуан", "Фигаронинг уйланиши"), Онегин ("Евгений Онегин") каби, оперетталарда Данила ("Қувноқ бева"), Тасилло ("Марина") ва бошқа партияларни ижро этган. Консерт репертуаридан классик ва замонавий камер асарлар, қўшиклар ўрин олган. О. майин, ёқимли овози ҳамда оптимистик талқинлари билан шуҳрат крзонган. "Мистер Икс", "Кола Брюнон" каби филмларда бош ролларни ижро этган. Чет мамлакатларда (жумладан, бир неча бор Тошкентда ҳам) гастролда бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил