Ottava (Kanada)
Оттава — Канаданинг пойтахти. Мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида, Оттава дарёси ва Ридо канали соҳилларида, 72 м баландликда, Онтарио провинсиясида. Иқлими мўтадил континентал иқлим. Январнинг ўртача температураси — 11°, июлники 20,3°. Йиллик ёғин 879 мм. Аҳолиси 1,06 млн. киши (2001), асосан, Европадан кўчиб борган инглиз ва франсузларнинг авлодлари.
Оттавага ХИХ асрнинг 20-йилларида асос солинган ва дастлаб Байтаун деб аталган. 1854-йилда шаҳар ҳуқуқини олгач, Оттава деб атала бошлади. 1858-йилдан Англия мустамлакаси, 1867-йилдан Канада пойтахти.
Оттава — мамлакатнинг сиёсий, маданий ва иқтисодий маркази. Транспорт йўли ва шоссе йўллар тугуни, дарё порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Селлюлоза-қоғоз, полиграфия, тўқимачилик, кимё, машинасозлик ва металлсозлик, ёғочсозлик, мебел, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. ЭҲМ, илмий асбоблар ва ҳоказолар ишлаб чиқарилади. Оттавада Канада Қироллик илмий жамияти, Оттава ва Карлтон университетлари, Канада илмий тадқиқот кенгаши (ФА), илмий муассасалар, кутубхоналар, музейлар, Миллий галерея (1880), расадхона, Миллий санъат маркази бор. Шаҳарда боғ ва гулзор кўп[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Канада географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |