Ottilie Bondy
Оттилиэ Бондй (туғилган вақтдаги фамилияси Жеиттелес; 1832-йил 26-июл — 1921-йил 5-декабр) — австриялик аёллар ҳуқуқлари фаоли ва аёллар ташкилотлари етакчиси.
Ҳаёти
Бондй Брно шаҳрида туғилган. У Жоҳанна Жеиттелес (қизлик фамилияси Брüлл) ва яҳудий шифокор, ёзувчи ҳамда муҳаррир Алоис Жеиттелеснинг қизи эди. 1856-йилда у савдогар ва завод эгаси Исраэл Бондй (кейинчалик Игназ Бондй)га турмушга чиққан. Никоҳдан сўнг эр-хотин Брнодан Венага кўчиб ўтишган.
Уларнинг тўнғич фарзанди Эрнст исмли ўғил бўлган. 1868-йилда эса қизи Ҳелене Бондй (1954-йил) туғилади, у дастлаб онаси томонидан уйда таълим олган. Кейинчалик Ҳелене Австрияда кўзи ожизлар учун ўқитувчилик бўйича махсус имтиҳондан ўтган биринчи аёл бўлган ва 1897-йилда немис ёзувчиси ва журналисти Ҳаннс вон Гумппенбергга турмушга чиққан.
1872–1878-йилларда Оттилиэ Бондй Вена шаҳридаги Исраэлитисче Киндербеwаҳрансталт ташкилоти бошқарувида ишлаган. 1875-йилда у Жоҳанна Мейнерт (1837–1879) ва журналист Адолф Тауссиг (1838–1903) билан биргаликда Вена уй бекалари уюшмасига асос солган ва Мейнерт вафотидан сўнг 1879-йилдан 1909-йилгача унинг президенти бўлган.
Оттилиэ Бондй И. Билдунгсансталт фüр Киндергäртнериннен ин Wиэнни қўллаб-қувватлаган, Исраэлитисчес Мäдчен-Wаисенҳаусни бошқарган ва Счулвереин фüр Беамтентöчтер ташкилотининг асосчиларидан бири бўлган. Шунингдек, у Cаритас жамияти раиси бўлиб, Фаворитен ҳудудида жойлашган хизматкорлар бошпанасини бошқарган.
1883-йилдан бошлаб Вена халқ маърифати жамиятида маърузалар ўқиган ва аёллар масалалари бўйича фаол чиқишлар қилган. У қуйидаги асарларни нашр этган: Ҳаушалтунгс- унд Меркбуч, Зеҳн Геботе дес Ҳаусwесенс, Ҳаус- унд Фамилиэнбуч, Диэ Бесчäфтигунг дес Киндес ва Диэ Тҳеориэ унд Прахис ауф ҳäусличем Гебиэт (1883)[1].
1893-йилда Оттилиэ Бондй Вена болалар боғчаси таълими уюшмаси номидан Чикаго Жаҳон кўргазмасида қатнашган. Шу йил декабр ойида унинг эри вафот этиб, Wäллисчбиркендаги яҳудий қабристонига дафн этилган[2].
1902-йилда Оттилиэ Бондй яҳудий динидан протестант черковига ўтган. Унинг 70 йиллиги муносабати билан Оттилиэ Бондй жамғармаси ташкил этилган.
1909-йилда у қизи Ҳелененинг ёнига Мüнченга кўчиб ўтган ва 1921-йилда 89 ёшида вафот этган.
2016-йилда Вена шаҳрининг 21-тумани Флоридсдорфда жойлашган Оттилиэ-Бондй-Променаде унинг шарафига номланган[3].
Манбалар
- ↑ Оттилиэ Бондй. Ин адултедуcатион.ат
- ↑ Игназ Бондй ин дер Датенбанк вон Финд А Граве
- ↑ Маилатҳ: Мариа-Лассниг-Страßэ бесчлоссен. Ратҳаускорреспонденз вом 8. Април 2016, ретриэвед 8 Марч 2021.
Адабиётлар
- Катҳарина Мигерка: Андоза:АЛО. Ин Дер Бунд. Зентралблатт дес Бундес öстерреичисчер Фрауэнвереине. Нр. 7, Жулй 1912 (ВИИ. Жаҳрганг), саҳ. 3–6. (Онлине ат Аустриан Литературе Онлине).
- Элисабетҳ Маллеиэр: Жüдисче Фрауэн ин Wиэн (1816–1938): Wоҳлфаҳрт — Мäдченбилдунг — Фрауэнарбеит. Диссертатион, Виэнна 2000, саҳ. 14–17
- Оттилиэ Бондй 1848–1938