Ottomar Anschütz
Оттомар Ансчüтз (1846-йил 16-май – 1907-йил 30-май) немис ихтирочиси ва фотографи. Филмография соҳасига катта ҳисса қўшган шахслардан бири ҳисобланади.
| Оттомар Ансчüтз | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1846-йил 16-май Пруссия қироллиги |
| Вафоти |
1907-йил 20-май |
| Фуқаролиги | немис |
| Касби | ихтирочи |
Фаолияти
Ансчüтз 1864-1868 йиллар оралиғида Фердинанд Бейрич (Мюнхен) ва Людвиг Ангерер (Вена) қўл остида фотографияни ўрганган. У 1867-йилда Саксония қироли Жоҳннинг отда тушган фотосурати билан ҳам машҳур. У Берлинда отасидан қолган компанияни бошқарган, асосан портретлар фотографи ва декоратив рассом сифатида ишлаган[1][2].
Ансчüтз ўзининг биринчи фотосуратларини 1881-йилда суратга олган. У 1882-йилда ўзининг такомиллашган портатив камерасини ишлаб чиқди. У о'зининг яратган фотокамераси орқали олинган ўша йилдаги Пруссия табиатига оид фотосуратлар ко'ргазмаси халқ орасида катта э‘тирофга сазовор бо'лган. Кейинчалик Берлиннинг Криэгсакадемий ва Дюсселдорф шаҳарларида ҳам шахсий фотосуратлар кўргазмасини ташкил қилган.
1885-йилда Ансчüтз камераларни такомиллаштириш устида ишлай бошлади. 1887-йилда ўзининг биринчи электротакископи филмография соҳасининг ривожланишига туртки бўлган. У 24 та слайддан иборат айланадиган шиша диск эди[3]. Электротакоскоп қо'лда ёқилган ва Геисслер трубкаси ёрдамида кичик аудиторияга ҳаракат иллюзиясини яратиб, сониясига 30 та кадрни ко'рсатувчи фотосуратлар кетма-кетлигини ко'риш имконини берган. 1891-йилда у о'з ихтиросини такомиллаштирган ва о'ша йили Бреннебенен-Версчлуß номи остида патентлаган. Бу ихтиро Германиянинг иккита шаҳрида ишлаб чиқарила бошланган, 1893-йилга келиб бундай қурилмалардан 140 та ишлаб чиқарилган. 1889-йилдан бошлаб Гоэрз & Cо компанийаси деярли 30 йил мобайнида Бреннебенен-Версчлуß электротакископини ишлаб чиқарган. Ансчüтз Карл Пол Гоэрз билан ҳамкорликда компания учун учта турли фотокамера моделларини ишлаб чиқган[1].
Ансчüтз 1888-йилда Мюнхенга кўчиб ўтган ва у ерда Чарлоттенстрда номли фотостудиясини очган[1].
Ансчüтз 1907-йилда Берлинда кўричакдан вафот этган.
Мукофотлари
- 1883-йилда Брюсселдаги фотокўргазмалар мусобақасида бронза медали соҳиби[1].
- 1887-йил 14-январда Венадаги Пҳотограпҳографиээн Геселлсчафт компанияси томонидан Вермеилле мукофоти[4].
- 1889-йил Берлиндаги Пҳотограпҳисчен Жубилäумсаусстеллунг фотокўргазмалар мусобақасида кумуш медали соҳиби[1].
- 1900-йил Пҳотограпҳисчен Аусстеллунг фотокўргазмалар мусобоқасида олтин медали соҳиби[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „"О. Ансчüтз". Уни Триэр (ин Герман). Ретриэвед 2020-04-19.“.
- ↑ „"Оттомар Ансчüтз, Электрисчер Счнеллсеҳер, Кино, Ворфüҳргерäт,Реиҳенауфнаҳмен, лебенде Билдер, лебенде Пҳотограпҳиэн, Геиßлерисче Рöҳре". www.оттомар-ансчуэтз.де. Ретриэвед 2020-04-19.“.
- ↑ „Всеобщая история кино, 1958, с. 91.“.
- ↑ „Пҳотограпҳисче Корреспонденз. Геттй Ресеарч Институте. Дармстадт : Ҳелwич. 1887.“.
