Отхона — отлар учун мўлжалланган бино. Махсус от фермалари ва от заводларида қурилади. Наслдор отлар О.сида наел олинадиган биялар, айғирлар, 1,5 ёшгача ва машқ қилдирилаётган 1,5 ёшдан катта тойлар боқилади. Наслдор отлар оғилларда боғламай, тойлар эса оғилларда ёки умумий биноларда сақланади. Насл олинадиган биялар, айғирлар ва машқ қилдирилаётган тойлар учун оғиллар ҳажми 3,5×3,5 м, 1,5 ёшгача бўлган тойлар учун 3×2,5 м дан бўлади. Иш отлари оғилларда боғлаб боқилади. Қулунли биялар ва тойлар оғилларда алоҳида сақланади. Оғиллар ҳажми зотли катта отлар учун 1,75×3 м, майдалари учун эса 1,6×2,85 м қилинади. Умумий бино (сексия)ларда 1 той учун 4,5—7 м2 жой ажратилади. О.нинг ичи икки қаторли, ўртасида 2–3 м кенгликдаги йўл, йўлнинг икки томонида оғиллар ва умумий бинолар бўлади. Оғиллар билан умумий биноларга охурлар қурилади, водопровод ўтказилади. О.да от машқ қилдириладиган, ем-хашак, асбоб-ускуна сақланадиган жойлар, гўнгхона, навбатчи хонаси, айғирлар уруғи текшириладиган хона ва бошқа қўшимча хоналар бўлади. О. 40— 100 отга мўлжаллаб қурилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил