Усман Дабо [ франсузча: Оусмане Дабо; 1977-йил 8-феврал, Лавал (Маен) — франсуз футболчиси, ҳимоячи, ярим ҳимоячиси сифатида фаолият олиб боради . Усмон бошқа машҳур футболчи сенегаллик Мусса Дабонинг ўғли ҳисобланади.

Оусмане Дабо
Дабо wитҳ Лазио ин 2008
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эл Ҳаджи Оусмане Дабо[1]
Таваллуд санаси 1977-йил 8-феврал (1977-02-08) (49 ёш)[2]
Таваллуд жойи Лавал, Франcе
Бўйи 1.83 м[3]
Амплуаси Мидфиэлдер[4]
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1982–1985 Форcé
1985–1990 Лавал
1990–1995 Реннес
Тотал 310 (11)

Фаолияти

Усман Дабо бутун фаолиятини шу жамоада ўтказган отаси олиб келган „Лавал“ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейин Дабо „ Ренн“ клубига ўтди ҳамда у 1995-1996-йиллар мавсумида Франсия чемпионатида дебют қилган. 1998-йилда Дабо, жамоадоши Микаэл Силвестре каби, Ренн билан биринчи профессионал шартномасини имзолашдан бош тортганва Италиянинг „ Интер“ клубига ўтган[5]. У ўйинчини Тулондаги турнирда ёшлар миллий таркибида иштирок этганида пайқаб қолган. ФИФА „Интер“дан ҳар бир футболчи учун 4,27 миллион евро „машғулот тўлови“ тўлашни сўради[6]. Дабо „Интер“ сафида бир неча ўйин ўтказди, бироқ таркибдан жой ололмади ва 1999- йилнинг январида „Виченса“ клубига ижарага берилди ва бунинг учун 13 та ўйин ўтказди. Кейин Дабо 13 ўйин ўтказиб, Арриго Сакки бош мураббийлигидаги „Парма“ жамоасига ўтди.

2006-йилда „Лацио“ билан шартномаси якунлангач, Дабо Англиянинг „Манчестер Cитй“ клубига ўтиб, 3 йиллик шартнома имзолади[7]. Дабо „Cитй“га клубнинг „Лацио“ билан ўртоқлик учрашувидан сўнг қизиқиш билдирган [8]. Дабо „Cитй“ сафидаги дебютини "Челсеа"га қарши ўйинда ўтказди ва унинг жамоаси 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди [9]. Клуб учун учинчи ўйинда Дабо Стив Сидвелл билан ҳавода тўқнашиб, қизил карточка олди ва бунинг учун у 3та ўйинга дисквалификация қилинди[10]. Кўп ўтмай Дабо тиззасидан жароҳат олди ва узоқ муддатга жамоани тарк этди[11].

2008-йилнинг 30-январида Дабо „Лацио“ клуби томонидан сотиб олинди ҳамда у билан 2010-йилгача шартнома имзолади. Ўзининг биринчи мавсумида Дабо клуб базасида мустаҳкам ўйинчига айланди ва жамоа билан Италия Кубогида ғолиб чиқди ва у ерда „Сампдория“ дарвозасига ҳал қилувчи пеналтини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирган.

2011-йил 11-февралда Дабо Американинг МЛС клуби „Неw Энгланд Револутион“ билан шартнома имзолади[12]. 2011-йил 7-май куни у МЛС-2011 чемпионатида „Колорадо Рапидс“ га қарши уй учрашувида дебют қилган[13].

2011-йил 18-июлда ўзининг Фаcебоок’даги саҳифаси орқали Дабо спортдан кетишини маълум қилган[14][15].

Ютуқлари

  • Конфедерациялар кубоги ғолиби: 2003-йил
  • Италия кубоги соҳиби: 2004, 2009
  • Италия Суперкубоги соҳиби: 2009-йил

Клублари

Номи Мамлакат Йиллари
Стаде Реннес Франсия 1995-1998
ФC Интерназионале Италия 1998-1999
Виcенза Cалcио Италия 1999
Парма ФC Италия 1999-2000
АС Монаcо Монаcо 2000- 2001
Виcенза Cалcио Италия 2001
Аталанта БC Италия 2001-2003
СС Лазио Италия 2003- 2006
Манчестер Cитй Англия 2006-2008
СС Лазио Италия 2008- 2011
Неw Энгланд Револутион АҚШ 2011

Манабалар

  1. ↑ „Эл Ҳаджи Оусмане Дабо“ (фр). Вериф.cом. Қаралди: 2025-йил 23-феврал.
  2. ↑ „Оусмане Дабо: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 27-декабр.
  3. ↑ „Оусмане Дабо: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2020-йил 27-декабр.
  4. ↑ „Оусмане Дабо“. Баррй Ҳугман'с Фоотбаллерс. Қаралди: 2020-йил 27-декабр.
  5. ↑ „Фулҳам эе Дабо“. 2015-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
  6. ↑ Лес опéратионс де трансферт де фоотбаллеурс профессионнелс
  7. ↑ „Дабо қуиц Лазио то жоин Ман Cитй“. 2006-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
  8. ↑ „Дабо сwаед бй Cитй фанс“. 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
  9. ↑ „Челсеа 3 : 0 Манчестер Cитй“. 2007-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
  10. ↑ „Ман Cитй фаил ин Дабо cард аппеал“. 2016-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
  11. ↑ „Дабо фаcес ленгтҳй бреак“. 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
  12. ↑ „Ревс сигн Френч мидфиэлдер Оусмане Дабо“ (эн). Неw Энгланд Револутион Оффиcиал Wебсите (2011-йил 11-феврал). 2012-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-июл.
  13. ↑ „Револутион 0, Рапидс 0“ (эн). Неw Энгланд Револутион Оффиcиал Wебсите (2011-йил 7-май). 2012-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-июл.
  14. ↑ „Бывший полузащитник сборной Франции Дабо завершил карьеру“. Чемпионат.cом (2011-йил 18-июл). 2012-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-июл.
  15. ↑ „Дабо ласcиа ил cалcио: "Троппи инфортуни"“ (ит). Cорриэре делло Спорт (2011-йил 18-июл). 2012-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-июл.