Овация (лотинча оватио) — Қад. Римда кичик триумф. О.га фақат магистратларгина сазовор бўлишган; ғолибни тўла триумф билан тақдирлаш мумкин бўлмаган чоғдагина О. ўтказилган. У триумфдан камроқ тантанаворлиги билан фарқ қилган: оддий магистрат кийимини кийган саркардалар, бошларига лавр эмас мирта япроқларидан қилинган тожни кийиб Римга жанг аравасида эмас пиёда ёки от минган ҳолда кириб келишлари лозим бўлган. Қурбонлик чоғида буқа эмас, қўй сўйилган. „О.“ сўзи лотинча овис — қўйдан ёки ажабланиш туйғуси — О! О!дан келиб чиққан. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил