Ovidiy
Овидий, (Публий Овидий Назон — Публиус Овидиус Насо) (милоддан аввалги 43 — мил. тахминан 18) — Рим шоири. Ижодини ишқий шеърлар билан бошлаган ("Ишқий элегиялар", милодий 1—2-йиллардан олдин). "Севги санъати", "Севги давоси" достонлари (иккаласи ҳам тахминан милоддан аввалги 20—милодий 1-йил) дидактик руҳда, уларда Рим ҳаёти лавҳалари ифодаланган. Машҳур "Метаморфозалар" мифологик эпоси (15 китобдан иборат, тахминан милодий 1—8-йиллар) — О. ижодининг чўққиси. Ахлоқ хусусидаги дадил фикрлари учун император Август томонидан Томи шаҳри (ҳозирги Руминиянинг Констанса порти)га сургунқилинган ва шу ерда умрининг охири-гача туриб (тахминан 10 йил), "Ғуссали элегиялар" (5 китоб, тахминан милодий 8-йилдан кейин) ва бошқа асарларини ёзган. "Элегиялар", "Метаморфозалар", "Ғуссали элегиялар"дан намуналар Ойбек таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |