Овнатанян - ХВИИ—ХИХ асрларда яшаб ўтган арман рассомлари сулоласи. Сулола бошлиғи Овнатан Нагаш (1661 — 1722) — рангтасвир устаси; Эчмиадзиндаги ибодатхона деворий расмларининг муаллифи. Ўғиллари Акоп (1692-?) ва Арутюн (1706/07-?) Овнатанян қўлёзма китобларига миниатю-ралар ишлашган, оталари билан ибодатхона деворий расмларини яратишда иштирокетишган. Акопнингўғли Овнатан Овнатанян (1730—1801, Тбилиси) грузин подшоси Ираклий ИИ нинг сарой рассоми бўлган, шогирдлари билан Эчмиадзиндаги ибодатхона учун янги деворий расмлар ишлаган ҳамда Инжилдан олинган мавзуларда асарлар яратган (1782—86); унинг ўғли Мкртум О. (Авнатамов, 1779, Тбилиси — 1845) рангтасвирчи бўлиб, черков учун расмлар ишлаган, арман подшо ва ҳарбий саркардалари портретларини ишлаган ("Шоҳ Трдат", 1836; Арманистон картиналар галереясида); Акоп Овнатанян (Яков Авнатамов, 1806, Тбилиси — 1881, Эрон) — рангтасвир устаси, арман тасвирий санъатида портрет жанрининг асосчиларидан; тасвирий санъат асосларини отасидан ўрганган. Унинг портретлари (Н. Теумян, Е. Гургенбекян ва бошқалар)да арман санъатига хос хусусиятлар — тасвирланувчининг тинч, қотиб қолган ҳолатида кўрсатиш, майда деталларга эътибор берган ҳолда уларни аниқ тасвирлаш, асар фактурасининг эмалдек силлиқ ва ялтироқ даражада ишланишида билинса, ўзига хос томонлари нозик руҳий кечинмаларни шоирона ифодали тасвирланиши, ранг тизимининг сипо ва бирмунча оддийлигида ифодаланади. Агафон (Авнатамов, 1818, Тбилиси — 1893, Санкт-Петербург) — Мкртум Овнатаняннинг ўғли, Петербург Бадииёт акадимясида ўқиган (1836—43) ва шу ерда ишлаган; Акоп Овнатанян портретларидан литографик ишлар, чопқир отларга бағишланган композициялар яратган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил