Овоза, овоз — Ўн икки мақом тизимидаги пардалар тузилмаси. О.лар 6 та бўлиб, Наврўз, Салмак, Гардония, Гувашт, Моя ва Шаҳноз деб номланган. О.ларнинг кўплари мақомлар бош пардасига нисбатан кварта, квинта баланд пардалардан бошланиб, мусиқа асарларида оғишма натижасида юзага келадиган янги лад-тоналликлар ўрнини эгаллаган. О.лар Шашмакрмнинг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатган ва уларнинг баъзилари, кейинчалик ма-қом шўъбалари таркибига киритилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил