Охирги зарурат (ҳуқуқда) — ўзининг ёки бошқа шахснинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари хавф-хатар остида қолган ҳолларда, тажовуздан ҳимояланиш мақса-дида заруратдан содир этилган ҳаракатлар. Охирги зарурат ҳаракатлари, расман Караганда, жиноий тусда бўлсада, келаётган хавфни кайтариш учун ноилож содир этилгани ва унинг оқибатлари қайтарилган хавфга нисбатан озроқ бўлгани сабабли, шахе жавобгарликка тортилмайди. Агар таҳдид қилаётган хавфни бошқа воситалар билан қайтариш имко-нияти бўлса, шахе Охирги зарурат чегарасидан четга чиққан ҳисобланади. Охирги зарурат ҳолатига баҳо беришда тахдид қилаётган хавфнинг хусусияти, етказилиши эҳтимол бўлган зиённинг даражаси, хавфнинг юз бериш вақти яқинлиги ва ҳимояла-наётган шахенинг руҳий ҳолати эъти-борга олинади (қаранг Зарурий мудофаа). Охирги зарурат чоралари чегарасидан чиқиб ҳужум қилувчига ёки ижтимоий хавфли қил-миш содир этган шахсга уни ушлаш вақтида баданига оғир шикает етказил-ганлик ёхуд ҳаётидан маҳрум этганлик учун енгилроқ жазо чоралари тайинланади. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида бошқаларга зарар етказиш ҳолларида ҳам Охирги заруратга оид кридалар қўлланади (Ўзбекистон Республи-каси ЖК, 38-, 39-, 55-, 101- ва 108-моддалар). Ўзбекистон Олий суди Пленумининг 1990-йил 20-июлдаги карорида, агар шахе жисмоний ёки руҳий таъсир этиш, ишдан ёхуд бошқа яшаш манбаидан маҳрум бўлиш хавфи остида расмий жиҳатдан жиноий жазо тайинлаш мумкин бўлган ҳаракатларни содир этеа, бу ҳаракатларни Охирги зарурат ҳолатида бўлган ҳисоблаш ҳақида йўл-йўриқ берилган.

Ғафур Абдумажидов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил