Oxunjon Madaliyev
Охунжон Мадалиев (21-май 1963-йил, Янгиараб қишлоғи, Олтиариқ тумани, Фарғона вилояти – 29-июн 2000-йил) – ўзбек қўшиқчиси ва бастакори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. 1990-йилларда Ўзбекистонда ва қўшни республикаларда шуҳрат қозонган. 2000-йил 37 ёшида юрак хуружидан вафот этган.
Охунжон Мадалиев | |
|---|---|
| Файл:Охунжон Мадалиев.wебп | |
| Таваллуди |
21-май 1963-йил |
| Вафоти |
29-июн 2000-йил (37 ёшда) |
| Жанрлар |
анъанавий мусиқа |
| Фаолият йиллари | 1989–2000 |
| Фуқаролиги |
|
| Амплуа | Қўшиқчи ва қўшиқнавис |
О. Мадалиев вафотига қадар юзлаб қўшиқ куйлаган. „Ёлғиз аёл“, „Жавоҳирим“, „Онамнинг дуоси“, „Сени бугун кўрмасам бўлмас“, „Туркман қиз“, „Унутмоқ осонмас бизларни“ каби қўшиқлари оммалашган.
Ҳаёти

Охунжон Мадалиев 1963-йилнинг 21-май куни Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги Олтиариқ туманида жойлашган Янгиараб қишлоғида туғилган. 1985-йил Фарғона педагогика институтининг (ҳозирги Фарғона давлат университети) мусиқа факултетини тамомлаган. Ҳабиба Мадалиевага уйланган. 1990-йилнинг 14-январида ўғли Қиличбек Мадалиев дунёга келган.[манба керак] Ўғли Мадалиев ҳам қўшиқчилик билан шуғулланади.
Мадалиев 2000-йилнинг 29-июнида 37 ёшида навбатдаги тўйни тугатиб, ҳайдовчиси билан Тиcо машинасида кетаётганида миокард инфарктидан вафот этган. Бевақт ўлгани учун қўшиқчи гиёҳванд моддалар истеъмол қилган, деган асоссиз даъволар тарқалган.[1] Шунингдек, вафотидан кейинги йилларда Мадалиевга суиқасд уюштирилган деган иддао ҳам тарқалган.
Фаолияти
Мадалиев институтни тамомлаганидан кейин Олтиариқ туманидаги 26-сонли ўрта мактабда мусиқа фани ўқитувчиси ўлароқ ишлай бошлаган. Кейинчалик Фарғона Давлат филармониясида яккахон қўшиқчи сифатида ишлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қиличбек Тожиев Мадалиевнинг устози бўлган[2].
Мадалиев 1989-йили Тошкент шаҳрида „Камолот – 89“ кўрик танловида ғолибликни қўлга киритиб, ўша йилнинг декабрида „Халқлар дўстлиги“ саройида илк яккахон консертини берган[3]. Умрининг охиригача юздан ошиқ қўшиқни ижро этган. Қўшни мамлакатларга, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистонда гастрол сафарларига борган, ўнлаб шогирд тайёрлаган.
Дискографияси
Студиявий албомлари
- „Зиёдам“ (1983)
- „Сени асрасин“ (?)
- „Кимлигини айтмайман“ (?)
- „Сендадир хаёлим“ (?)
- „Юлдузим“ (?)
- „Навбаҳор“ (?)
- „Жавоҳирим“ (?)
- „Ўзбекларим“ (?)
- „Ёлғиз аёл“ (?)
- „Соғинч“ (?)
- „Ёшлигим“ (?)
- „Унутмоқ осонмас бизларни“ (?)
- „Онамнинг дуоси“ (1994)
Мукофотлари
Мадалиев 1997-йил 26-августда „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган. 1999-йил 25-августда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист“ унвонини олган[4]. Вафотидан сўнг 2025-йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган[5].
Манбалар
- ↑ „«Наркотикдан ўлди, суиқасд бўлган дейишади, аммо…». Охунжон Мадалиевнинг сирли ўлимига нима сабаб бўлган? (видео)“. Дарё (20-июн 2021-йил). Қаралди: 15-май 2022-йил.
- ↑ „Охунжон Мадалиэвнинг унвони алмашиб қолган эди. Қиличбек Тожиэв шогирдининг алмашиб қолган унвони ҳақида (видео)“. Дарё (27-июн 2021-йил). Қаралди: 15-май 2022-йил.
- ↑ „Охунжон Мадалиев Нусратович“. Жавоблар (7-март 2019-йил). Қаралди: 15-май 2022-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Эшмирзаева, Моҳичеҳра „Охунжон Мадалиевнинг биз билмаган олами“. Кун (4 май 2016-йил). Қаралди: 26-июл 2022-йил.
- ↑ „Президент қатор фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият вакилларини мукофотлади“. www.платина.уз. Қаралди: 23-август 2025-йил.
Ҳаволалар
- Охунжон Мадалиев билан интервю (1993-йил) (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-28 санасида архивланган)
- ЁуТубе канали