“Ой ота” — ушбу филм 1999-йилда Россия, Германия, Швейсария, Австрия, Тожикистон, Япония, Ўзбекистон ва Франсиянинг қўшма ҳамкорлик асосида яратилган бўлиб, режиссор Бахтиёр Худойназаров томонидан суратга олинган.

Ой ота (Лунный папа)
Режиссёр(лар) Бахтиёр Худойназаров
Ссенарий
муаллиф(лар)и

Ираклий Квирикадзе

Бахтиёр Худойназаров
Ролларда

Чулпан Хаматова Мориц Блейбтрой Мераб Нинидзе

Николай Фоменко
Бастакор(лар) Далер Назаров
Студия

Пандора Филм

НТВ-Профит
Премера
санаси
Давомийлик 107 мин.
Мамлакатлар Avstriya Австрия
Germaniya Германия
Rossiya Россия
Tojikiston Тожикистон
Oʻzbekiston Ўзбекистон
Shveysariya Швейсария
Fransiya Франсия
Yaponiya Япония
Тил русча

Айнан бу филм 2000-йил “Кинотавр” фестивалида бош мукофотни қўлга киритган.

2001-йилда Бахтиёр Худойназаров энг яхши режиссорлик иши учун “Ника” мукофоти билан тақдирланган.

Сюжети

Фархор қишлоғида бир оила яшар эди: 18 ёшли Мамлакат, унинг укаси Насриддин урушдан кейин девона сифат бўлиб қолган отаси. Оила шу чойхона орқали кун кўрган, Мамлакат театрга жуда меҳр қўйган, ҳаваскорлар рақс ансамблида тарвуз ролида чиқарди. Бир куни спектаклдан сўнг тун ярмида  ўзини актёр деб таништирган бир кишини учратиб қолди ва Мамлакатни ўзига ром қилгач, қиз ундан ҳомиладор бўлиб қолади. Бундан хабар топган Мамлакатнинг отаси Сафар маҳаллий театрлардан актёрларни тунаб, уларни қизига кўрсатиб, “актёр”ни топмоқчи бўлди, аммо бу ишнинг уддасидан чиқа олмайди. Қишлоқ аҳли қиз ҳомиладорлигини билгач, ундан ўзларини олиб қоча бошлашади.  Унинг ша’нига, мулкига зарар етказа бошлайдилар. Қидирув жараёнида Мамлакат Алик исмли шифокор билан танишиб қолади. Лекин қўни-қўшниларининг мазах қилишларидан чарчаган Мамлакат аввалига ҳомилани тушириш пайидан бўлади, сўнг ўзини поезд тагига ташлайди, аммо тасодифан ёнида пайдо бўлиб қолган Алик қиз ҳаётини сақлаб қолади ва унга уйланмоқчилигини билдиради. Қувончдан кўзлари порлаган Алик ажойиб тўй базмини уюштиради, лекин шўрлик куёвни осмондан тушган сигир билан нобуд қилишади.

Орадан бироз вақт ўтгач, авантюрист-фазогир Ёсир Мамлакат ишлаётган чойхонага келади ва суҳбат асносида самолётга бепарволик билан боғлаб қўйилган сигирни ҳаво орқали олиб ўтмоқчи бўлганида қулаб тушганини айтади. Бундан ғазабланган Мамлакат отасининг револверини қўлига олади ва Ёсир ўзини актёр деб таништиргани ва боланинг отаси эканини айтиб, Мамлакатга турмушга чиқишни ва болага – Булочкин фамилиясини беришни таклиф қилади. Ҳаяжонланган Ёсир летаргик уйқуга кетади, лекин қишлоқдошлари ҳамон агрессив тарзда Мамлакатдан унга турмушга чиқишни талаб қилади. Қўшнилари томонидан  та’қиб остига олинган қиз чойхона томига чиқади, укаси Насриддин симлар билан деворни қалқон билан ўрайди, чойхона томи ҳавога кўтарилиб, Мамлакатни ўзи билан олиб кетади, ана шунда қизнинг тўлғоғи бошланади.

Ролларда

  • Чўлпон Хаматова — Мамлакат Бигмуродова
  • Моритз Блеибтреу — Насреддин Бигмуродов, унинг укаси
  • Николай Фоменко — Булочкин, фазогир; ўзини Ясир деб таништиради
  • Ато Муҳамеджанов — Сафар Бигмуродов, отаси
  • Мераб Нинидзе — Алимжон (Алик)

Мукофот ва номинасиялар

  • 1999-йил — Токиодаги халқаро кинофестивалда - Бадиий қарор учун мукофот (Бахтиёр Худойназаров)
  • 2000-йил — Энг яхши филм учун "Олтин қўй" мукофоти (Игор Толстунов)
  • 2000-йил — Сочидаги "Кинотавр" кинофестивалида:
    • "Олтин атиргул" бош мукофоти (Бахтиёр Худойназаров)
    • Энг яхши аёл роли учун ҳакамлар ҳай’ати мукофоти (Чўлпон Хаматова)
  • 2000-йил Минскдаги "Листапад" кинофестивали — киноижодкорлар ҳай’атининг махсус дипломлари - "Кино тилининг поэтикаси ва уйғунлиги учун", "Кино сеҳри учун" (Бахтиёр Худойназаров)
  • 2001-йил Ника кино мукофотига:
    • Энг яхши режиссорлик иши учун мукофот (Бахтиёр Худойназаров)
    • Энг яхши филм номинасиясида
    • "Энг яхши аёл роли учун" номинасияси (Чўлпон Хаматова)
    • "Энг яхши ссенарий учун" номинасияси (Иракли Квирикадзе, Бахтиёр Худойназаров)
    • "Энг яхши овоз учун" мукофот номинасияси (Рустам Ахадов)
  • 2002-йил — Энг яхши аёл роли учун Бригантина кинофестивали мукофоти (Чўлпон Хаматова)
  • 2009-йил — Варшавада "Полша устидаги сун’ий йўлдош" рус филмлари фестивали

Ҳаволалар