Oyat
Оят (арабча — илоҳий белги, мўъжиза) — Қуръон сураларининг банди. Исломга кўра, О. Аллоҳнинг ўз элчиси Муҳаммадга ваҳий қилиб, бандаларга қўлланма сифатида юборган фармойиши, моъжизаси. Қуръоннинг ВИИ асрга оид илк нусхаларидаёқ суралар О. ларга бўлинган ва ҳар сура доирасида тартиб билан рақамланган. О.ларнинг айримлари қисқа иборадан, баъзилари бир неча жумладан ташкил топган. Қуръон О.ларининг сони 6236 та экани кўпроқ манбаларда қайд этилган. Айрим О.лардан масжидлар, ислом мамлакатларидаги расмий идоралар ва хусусий уйларнинг ички ва ташқи безаги сифатида фойдаланилади. Қабртошларга ҳам О. ёзиш учраб туради. Бир канча О.лар ва уларнинг қисмларига мўъжизакор, сехрли куч сифатида қаралиб, улардан тумор қилинган; бундай О.лар оят-ул ҳафз (ҳимояловчи О.), оят-уш шифо (шифо О.) деб аталади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |