Оятуллоҳ (араб. — Аллоҳ мўъжиза-си) — шиаликда мустақил фатво бериш ҳуқуқига эга бўлган диний олим (мужтаҳид)ларининг унвони. О. истилоҳи шу маънода ХИХ асрнинг 2-ярмида ишлатила бошлаган. ХХ асрнинг 40-йилларидан эса кенг қўлланилмоқда. О.лар диндорлар орасида катта обрўга, шиалик тарқалган давлатларда (Эрон, Ироқ) сиёсий таъсирга ҳам эга. О. унвони юзлаб уламоларда бор. Улардан бир нечаси "Оятуллоҳи узмо" ("Буюк О."), энг юксак обрўга эга бўлган биттаси "Маржаи тақлид" ("Тақлид қилинадиган инсон") деб аталади ва у барча шиаларнинг олий раҳнамоси деб танилади (яна қаранг Руҳуллоҳ Хумайний).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил