Oybek
- Ушбу мақола ёзувчи ҳақидадир. Ойбек сўзининг бошқа маънолари учун бу ерга қаранг.
Ойбек (тахаллуси; асл исм-шарифи Мусо Тошмуҳаммад ўғли; 1905-йил 10-январ — Тошкент — 1968-йил 1-июл) — шоир, ёзувчи, адабиёцҳунос олим ва жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1943).
| Ойбек (Мусо Тошмуҳаммад) | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
10-январ 1905-йил Тошкент |
| Вафоти |
1-июл 1968-йил (63 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
Туркистон Мухторияти, |
| Соҳаси | шоир, ёзувчи, адабиёцҳунос олим, жамоат арбоби |
| Институтлар | Тошкент институти, Маданий қурилиш илмий тадқиқот институти (1933-йил), Фанлар комитети ҳузуридаги Тил ва адабиёт институти (1934–1937-йиллар), Ўзбекистон Тил ва адабиёт институти (1950–1952-йиллар) |
| Машҳур ишлари | „Қутлуғ қон“, „Навоий (роман)“, „Сайёҳи ҳинди“, „ Қуёш қораймас“, „ Олтин водийдан шабадалар“, „Улуғ йўл“, „Болалик хотираларим“ |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Ойбек меҳнат фаолиятини талабалик йилларидан бошлаб, ўрта мактаб, техникум ва ишчилар факултетларида (1925-1927), ва Халқ хўжалиги, Қишлоқ хўжалик ва Педагогика институтларида тил ва адабиёт фанларидан дарс беради, Тошкент институтининг иқтисод факултетида эса ассистент сифатида хизмат қилади (1930-1935-йилларда). Айни пайтда Маданий қурилиш илмий тадқиқот институти (1933-йил) ва Фанлар комитети ҳузуридаги Тил ва адабиёт институтида (1934-1937-йилларда) илмий ходим бўлиб ишлайди. 1937-йилда Совет давлати қатағон сиёсатининг авж олиши Ойбекнинг „миллатчи“ ва „миллий иттиқодчилар“га хайрихоҳ киши сифатида ишдан ҳайдалиши ҳамда тазйиққа учрашига сабабчи бўлади. Камбағал оиладан чиққанлиги ва интернатда тарбияланганлиги туфайли қатағондан омон қолган Ойбек 1938-йил охиридагина Ўзбекистон ўқув-педагогика нашриётига таржимон-муҳаррир сифатида ишга қабул қилинади. 1941-1945-йиллар урушининг бошланиши билан у яна номатлуб шахс сифатида қувғинга учрайди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг ташкил этилиши билан академиянинг гуманитар бўлимига (1935-1951-йиллар), Ҳамид Олимжон вафотидан кейин эса Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси ҳайъатига раис, „Шарқ юлдузи“ журналига бош муҳаррир (1945-1959-йиллар) этиб тайинланади; Тил ва адабиёт институтининг директори (1950-1952-йиллар) ҳамда „Ўзбек тили ва адабиёти“ журналининг бош муҳаррири (1958-1968-йиллар) вазифасини бажаради. 50-йиллар аввалида яна қатағон тўлқинининг бошланиши билан Ойбек инсулт хасталигига учрайди ва узоқ, давом этган хасталик оқибатида вафот этади.
Шеърияти
Ойбек адабий фаолиятини шоир сифатида бошлаган. „Чолғу товуши“ деган биринчи шеъри 1922-йил „Армуғон“ журналида босилган. Бу вақтда у Чўлпон, шунингдек, „ёш усмонлилар“ шеърияти таъсирида бўлиб, улар руҳидаги шеърларидан иборат „Туйғулар“ (1926-йил) ва „Кўнгил найлари“ (1929-йил) тўпламларини эълон қилган. Ойбек дастлабки ижодида даврнинг ўткинчи мавзуларига бағишланган сарбаст шеърлар яратган, уларнинг аксарияти „Машъала“ (1932-йил) тўпламидан ўрин олган. Кейинчалик шоир лирик туйғу ва кечинмалар тасвирига катта эътибор бериб, „кўнгил лирикаси“ намуналарини яратишга интилди. Унинг бу борадаги изланишлари, айниқса, „Евгений Онегин“ шеърий романини таржима қилиши (1936-йил) жараёнида орттирган тажрибаси туфайли ва Александр Пушкин асарларидаги лиризм таъсирида яхши самаралар берди. Ойбекнинг „Чимён дафтари“ туркумига кирган, ўзбек табиатининг фусункор таровати ва бетакрор рангларини ўзига симирган шеърлари нафақат шоир шеърий ижодининг, балки умуман ўзбек лирикасининг шоҳ намуналаридан бири бўлди. Шоир бу шеърлари билан ўзбек шеъриятига ойбекона нафис лиризмни олиб кирди, нозик туйғу ва кечинмаларни тасвирлаш маданиятини янада мукаммаллаштирди, лирик шеърият тилини нафосат ёғдулари билан жилолантириб юборди.
Достонлари
Бир томондан, лирик ҳарорат, иккинчи томондан, эпик кўлам Ойбек шеъриятига хос хусусиятлардир. У лирик шеърият билан бир қаторда достоннавислик соҳасида ҳам изланишлар олиб бориб, „Дилбар — давр қизи“ (1932), „Ўч“ (1933), „Бахтигул ва Соғиндиқ“ (1934), „Қаҳрамон қиз“ (1936), „Гулноз“, „Камончи“, „Навоий“ (1937) сингари достонларни ёзди. Шоир бу достонларида ўз даврининг қаҳрамони образини яратиш ва шу даврнинг муҳим ижтимоий-маънавий масалаларини кўтариш билан бирга тарихий ўтмиш мавзуига ҳам мурожаат этди. Ойбекнинг лиро-эпик шеър Совет давлатининг адабий-маданий сиёсати натижасида 1937-38-йилларда ёзувчилар ва уларнинг асарларига вулгар социологизм нуқтаи назаридан ёндашиш тамойили кучайди. Ойбекнинг „Чимён дафтари“ туркумига кирган лирик шеърлари буржуа шеърияти намуналари, деб баҳоланди. Давлат сиёсати даражасига кўтарилган бу ҳаракат оқибатида, бошқа шоирлар қатори, Ойбек ҳам, „кўнгил шеърияти“га тамомила зид ўлароқ, „фажданлик шеърияти“ деб аталган шеърият намуналарини яратишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, Ойбекнинг илм-фан ва техникани эгаллашга даъват этувчи ҳамда ватанпарварлик ва меҳнацеварлик ғоялари билан суғорилган „Ўзбекистон“, „Днепрострой“, „Фанга юриш“, „Раиса“, „Қизлар“ сингари ўнлаб шеър ва достонлари 30-40-йиллар ўзбек шеъриятида муҳим воқеа бўлди.
Ойбек 40-йиллар охири — 50-йиллар бошларида „Қизлар“ (1947) достонидан ташқари, „Ҳамза“ (1948), Покистон таассуротлари асосида „Зафар ва Заҳро“ (1950) ва „Ҳақгўйлар“ (1952) достонларини яратди. 60-йилларда шахсга сиғиниш фожиалари фош этилиб, собиқ совет мамлакатида „хрушчёвча“ ҳарорат жилвалари кўринганда, Ойбек хасталигига қарамай, яна „соф лирика“нинг гузал намуналарини тақдим этади, Хиросима фожиасига бағишланган „Даврим жароҳати“ (1952), „Гули ва Навоий“ (1968) достонларини ёзиш билан бирга Амир Темур ва Бобур ҳақидаги лирик достонларни ёзишга киришади. Шоир узининг бу асарлари билан 60-йиллар ўзбек шеъриятида янги бадиий тафаккурнинг бошланиши ва қарор топишига муҳим ҳисса қўшади.
Насрий мероси
Ойбекнинг насрий мероси 5 роман („Қутлуғ қон“, „Навоий“, „Олтин водийдан шабадалар“, „Қуёш қораймас“ ва „Улуғ йўл“), 4 қисса („Шонли йўл“, „Нур қидириб“, „Болалик хотираларим“ ва „Бола Алишер“) ҳамда бир қанча ҳикоя ва очерклардан иборат.
Ойбекнинг роман жанридаги дастлабки тажрибаси — „Қутлуғ қон“ асари ёзувчи ҳаётининг энг таҳликали кезларида , 1938-йилда, қисқа муддатда ёзилган ва 1940-йилда нашр этилган. Ёзувчининг болалик хотиралари билан тўйинган бу асарда ўзбек халқининг Биринчи жаҳон уруши арафасидаги машаққатли ҳаёти қаламга олинган. Бу даврда, бир томондан, мустамлакачилик сиёсати, иккинчи томондан, ўлкага кириб кела бошлаган капиталистик муносабатлар туфайли меҳнаткашлар оммаси ғоят қашшоқлашган эди. Шундай вақтда сабр косаси тўлган халқнинг норозилик намойиши билан чиқиши ёки қўзғолон кўтариши табиий эди. Чор ҳокимиятининг Ўрта Осиё аҳолисини мардикорликка олиш тўғрисидаги фармони 1916-йил қўзғолонининг гуруллаб ёниши учун бир туртки бўлди. Ойбек романда Йўлчи бошлик, меҳнаткашлар, Мирзакаримбой бошлиқ бойларнинг ўзаро муносабатларини тасвирлаш орқали мазкур қўзғолоннинг келиб чиқиш сабабларини бадиий таҳлил этди. Жамиятнинг шу даврдаги қутблашган ҳолатини таъкидлаб кўрсатиш мақсадида ва совет мафкурасининг талаби билан бойлар образини, айниқса, Мирзакаримбой образини яратишда қора бўёқлардан кўпроқ фойдаланди. 1937-йил тегирмонидан аранг омон қолган адибнинг романни бусиз нашр этиши амримаҳол эди.
Ойбек бу асари билан Абдулла Қодирий, Чўлпон ва Садриддин Айний бошлаб берган тарихий романнавислик анъанасини ривожлантириб, уни меҳнаткаш халқ ҳарактерини ўзида мужассамлантирган Йўлчи, Гулнор каби қаҳрамонларнинг ёрқин образлари билан бойитди. „Қутлуғ қон“ ўзбек адабиётидаги бадиий жиҳатдан энг юксак романлардан биридир.
„Навоий“ романи
Ойбек шоир, носир, адабиёцҳунос олим сифатида ҳам Навоий ҳаётига кўп бор мурожаат этган. Унинг 1942-йил Иккинчи жаҳон урушининг қизғин бир пайтида „Навоий“ романини ёзиб тугатгани тасодифий эмас. Нафақат улуғ шоир, балки ХВ асрдаги Хуросон ҳаётини ҳам пухта ўрганган адиб бу асарда Навоийнинг шоир ва инсон сифатидаги гуманизми — инсонпарварлик моҳиятини катта маҳорат билан гавдалантириб берган. Ойбек Навоий образини ХВ аср Хуросонида рўй берган муҳим тарихий воқеалар фонида гавдалантирар экан, шу даврда Темурийлар давлатини ҳаракатга келтирган, кейинчалик эса уни таназзулга олиб келган кучлар ва уларнинг ўзаро курашини хаққоний акс эттирган. Ойбек мазкур асари билан ўзбек адабиётида тарихий-биографик роман жанрини бошлаб, унинг асосий тамойилларини белгилаб берди. „Навоий“ романи кейинчалик ўзбек адабиётида „Улуғбек хазинаси“, „Кўҳна дунё“ (Одил Ёқубов), „Юлдузли тунлар“, „Авлодлар довони“ (Пиримқул Қодиров) сингари тарихий-биографик романларнинг майдонга келишига замин ҳозирлади.
„Қуёш қораймас“ романи
Ойбекнинг насрий асарлари орасида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати тасвирига бағишланган „Қуёш қораймас“ (1943-1959) романи алоҳида эътиборга лойиқ. Адиб мазкур романини гарчанд Ғарбий фронтга қилган сафаридан қайтибоқ ёза бошлаган бўлсада, уруш тўғрисидаги даҳшатли ҳақиқатни айтиш иложи бўлмагани учун, уни 50-йилларда — хасталик пайтида ёзиб тугатди. Ойбек Бектемир ва унинг икки жанговар дўстининг образини яратиш орқали Совет давлатининг урушга тайёргарликсиз киргани ва саркардаларнинг қўпол хатолари туфайли миллионлаб кишилар, шу жумладан, ўзбек жангчиларининг „тўп еми“ бўлаётгани ҳақидаги ҳақиқатни бадиий мужассамлантириб берди.
Адиб „Олтин водийдан шабадалар“ (1949) романида урушдан кейинги давр қаҳрамони образини, „Қутлуғ қон“ романининг давоми сифатида ёзилган „Улуғ йўл“ (1967) асарида эса Юлчи ва Гулнорларнинг 20-йиллардаги издошлари образини яратишга интилди.
Ойбек қаламига мансуб роман ва қиссалар қайси давр ҳаётидан олинган бўлмасин, адиб шу давр ҳаётини мукаммал ўрганган, айниқса, тарихий давр ва тарихий шахс ҳаёти билан бирламчи манбалар асосида яқиндан танишган ёзувчи сифатида намоён бўлади. Ойбекнинг насрий асарларига хос муҳим хусусиятлардан яна бири шундаки, у асар қаҳрамони ёки тарихий шахсни Ватан ва халқ манфаатлари йўлида курашувчи, меҳнаткаш халқ орзу-армонларининг рўёбга чиқиши йўлида заҳмат чекувчи сиймо сифатида тасвирлайди.
Драматургия
Ойбек озгина бўлсада, ўз кучини драматургияда ҳам синаб кўрди. У уруш йилларида Чингизхон истилосига қарши кўтарилган халқ ҳаракатларидан бирига мурожаат этиб ватандошларида фашизмга қарши кураш майлини рағбатлантирувчи „Маҳмуд Торобий“ опера либреттосини ёзди (1944) ва шу мавзу бўйича драма театрлари учун „Ғалвирчи“, рус адиби ва адабиёцҳуноси А. Дейч билан ҳамкорликда эса рус тилида „Халқ қалқони“ песалари устида ишлади. Ойбек бу асарларида ҳам тарихий жараён қонуниятларини яхши билган, тарихга халқ манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашувчи йирик олим сифатида намоён бўлди.
Мақолалари
Ойбек адабий фаолиятининг муҳим қисмини адабиёцҳуносликка оид тадқиқот ва мақолалар ташкил этади. Ўзбек халқи тарихи ва ўзбек мумтоз адабиётининг улкан билимдони Ойбек ўзининг адабий-танқидий фаолиятида адабиётимизнинг энг қадимги давридан то ўтган асрнинг 60-йилларига қадар кечган шаклланиш ва тараққиёт йўлига бағишланган кўплаб мақолалар эълон қилди. Бу мақолаларнинг катта бир қисми Алишер Навоий яшаган давр, шоир ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган бўлиб, улар кейинчалик Ойбекнинг „Навоий гулшани“ мақолалар тўпламини ташкил этди. Бу мақолалар навоийшуносликнинг ўзбек адабиёцҳунослигининг муҳим бир соҳаси сифатида шаклланиши ва ривожланишига ҳисса бўлиб қўшилди. Шу билан бирга Ойбек Ёзувчилар уюшмаси ва Фанлар академияси гуманитар бўлимининг раиси сифатида Навоийнинг 500 йиллик юбилейини ташкил этиш ва ўтказишга раҳбарлик қилди. А. Дейч билан бирга рус тилида Навоийга бағишланган туркум мақолалар чоп этди (бу мақолалар муаллифларнинг 1968-йилда нашр этилган „Алишер Навоий. Литературно-критический очерк“ китобидан ўрин олган).
Йирик адабиёцҳунос Ойбек „Абдулла Қодирийнинг ижодий йўли“ (1935) монографияси ва бошқа мақолаларида ХХ аср ўзбек адабиётининг тараққиёти муаммоларини,Алехандер Пушкин, Лев Толстой ва Максим Горкий сингари рус адабиёти намояндаларининг ўзбек ёзувчиларига таъсири масалаларини юқори илмий-назарий савияда ўрганди. Мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти ютуқларини қардош халқларга таништиришда Ойбекнинг рус тилидаги мақолалари айриқча аҳамиятга молик.
Таржималари
Серқирра ижод соҳиби Ойбек жаҳон ва рус адабиётининг энг юксак намуналарини ўзбек тилига таржима қилиб, Чўлпон ва Абдулла Қодирий асос солган ўзбек таржима мактабини ўзининг юксак даражадаги таржималари билан бойитди. Ўзбек китобхони Ойбек таржимаси орқали Рим адабиёти намуналари, Ж. Б. Молернинг „Тартюф“, Алехандер Пушкиннинг „Евгений Онегин“, Михаил Лермонтовнинг „Маскарад“, „Довуд Сосунли“ арман эпоси, Г. Гейне, И. А. Крилов, В. Г. Белинский, Э. Верҳарн ва бошқаларнинг асарлари билан танишди.
Хотира
Ойбек ўзининг ранг-баранг ижоди ва улкан жамоат арбоби сифатидаги фаолияти билан ўзбек халқининг маданий юксалишига катта ҳисса қўшди. 1980-йилда адиб яшаган уйда Ойбек уй-музейи ташкил этилган ва унга ҳайкал ўрнатилган[1]. Тошкентдаги мактаб, хиёбон ва метро бекатларидан бири Ойбек номи билан аталган, Термиз давлат унверситети, Тошкент вилоятидаги жамоа хўжалигига Ойбек номи берилган. Ойбек вафотидан кейин „Буюк хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган(2001)[2][3].
Адабиётлар
- Бат Л., Кошчанов М., Айбек. Критикобиографический очерк, М., 1966; Ёқубов Ҳ., Адибнинг маҳррати, Т., 1966; Каримов Н., Ойбек, Т., 1985; Каримов Н., Ойбек гулшанида қилган ғунчалар, Т., 1985.
- Ёқубов Ҳ. Адибнинг маҳорати. Тошкент, Ўзадабийнашр, 1966.
- Қўшжонов М. Ойбек маҳорати. Тошкент, Ўзадабийнашр, 1965.
- Каримов Н. Ойбек. Тошкент. Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.
- Саидносирова З. Ойбегим менинг. Т.: Шарқ, 1994.
Манбалар
- ↑ „Ойбек – бетакрор адиб, чин инсон, буюк қалб соҳиби“. уза.уз. Қаралди: 19-январ 2024-йил.
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1992-йил 26-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000-йил 25-августдаги "Ўзбек миллий маданиятини ривожлантиришга буюк ҳисса қўшган адабиёт ва сан’ат усталарини мукофотлаш тўғрисида" Фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
- ↑ * Ойбек ЎзЛиб кутубхонасида (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-09-05 санасида архивланган)
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 10-yanvarda tugʻilganlar
- 1905-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 1968-yilda vafot etganlar
- 1-iyulda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekiston xalq yozuvchilari
- Buyuk xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Lenin ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonlik yozuvchilar
- Oʻzbekistonlik shoirlar
- Adabiyotshunoslar
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekiston SSR Fanlar akademiyasi akademiklari
- Oʻzbekistonlik tarjimonlar
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari