Ойболдоқ - исирға тури; ой шаклида безаксиз қўлда (дастаки) ясалади ёки қуйма бўлади. Заргарлар олтин, кумуш, мисдан турли шаклда кўзсиз қилиб тайёрлайди; баъзан ой ўроғи усти (ўртаси)га металл шарча ҳам ишланади: ой олтин ёки мисдан бўлганда, шарча кумушдан, ой кумушдан бўлганда шарча тилла билан ҳалланган. Андижонда зулукзира деб аталади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил