Oychechak
Ойчечак (туркманча: Аýçиçэк; ? — 1221) — Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг рафиқларидан бири, асли келиб чиқиши туркманлардан бўлган малика[1]; Хоразмшоҳ Жалолиддиннинг онаси[2]. Ўз вақтида канизак бўлган[3].
| Ойчечак | |
|---|---|
| Таваллуди | номаълум |
| Вафоти |
1221 Ҳинд дарёси |
| Турмуш ўртоғи | Муҳаммад Хоразмшоҳ |
| Болалари | Жалолиддин Мангуберди |
Ҳаёти
Аждодлари ва келиб чиқиши номаълум бўлган бу аёл Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг ҳарамида бўлган ва Султоннинг тўнғич ўғли Жалолиддинни дунёга келтирган.
Қайнонаси Туркон хотун Ойчечакни паст табақадан бўлганлиги сабабли ёқтирмагани манбаларда қайд этилган. Мўғуллар босқини вақти 1220-йилда унга набирасининг олдига бориш таклиф этилган, бироқ Туркон хотун:
Асло! Қандай қилиб мен Ойчечакни ўғли марҳаматига тобе бўлиб, унинг ҳимоясида бўлишим мумкин… Ҳатто Чингизхонга асирлик ва ҳозирги хорлик ҳамда шармандалигим менга бундан минг карра афзалроқ!
1221-йилда Жалолиддин Чингизхон бошчилигидаги мўғул жангчилари томонидан мағлубиятга учратилади. Ўғли етакчилигидаги қўшин жангда мағлубиятга учрагани маълум бўлгач, Ойчечак ҳарамдаги хотинлари билан бирга уларни асирликдан қутқариш учун ўглига ёрдам сўраб мурожаат қилади:
Оллоҳ номи билан сенга ёлворамиз, бизни ўлдир ва асоратдан қутқар!
Ўғлининг буйруғи билан дарёга ташланган аёллар Ҳинд дарёсига тушиб ҳалок бўлган. Зудлик билан ўлдириши буюрилган Жалолиддиннинг етти ёшли ўғлигина Чингизхон томонидан асирга олинган.
Манбалар
- ↑ Овез Гундогдыев. „Джелал Ад-дин Менкбурны (Историко-культуное наследие Туркменистана)“. УНДП (2000). — „ДЖЕЛАЛ АД-ДИН, прозв.: М е н к-б у р н ы (с родимым пятном на лице) (г. рожд. неизв. - ум. 1231), хорезмшах (с 1220 г.), старший сын Мухаммеда ИИ и туркменки Айчичек, которая не пользовалась почетом при дворе в Гургандже, где главную роль играла бабушка Джелал ад-дина, кипчакская царевна Туркан-хатын.“. 2013-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-май.
- ↑ „Жалолиддин Мангуберди ва Жалолиддин Румий қариндошлигини биласизми?“. 2022-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июл.
- ↑ „Жалолиддин ибн Аловуддин Муҳаммад“. 2021-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июл.