Oydin tunlar
„Ойдин тунлар“ – ХИХ аср таниқли рус ёзувчиси Фёдор Михайлович Достоевский қаламига мансуб роман.
| Ойдин тунлар | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Жанр | қисса, сентиментал роман |
| Муаллиф | Фёдор Михайлович Достоевский |
| Оргинал тили | рус |
| Ёзилган сана | 1848 |
Яратилиш тарихи
Роман Достоевский томонидан 1848-йилнинг сентабр-ноябр ойларида ёзилган[1].
1848-йил 31-октабрда роман нашр этилиши учун Петербург сензура қўмитасидан рухсат олинган. Роман илк марта „Отечественнйе записки“ журналининг ўн иккинчи сонида дўсти, шоир ва ёзувчи Плешеэвга бағишлаб нашр этилган[1].
Кейинчалик роман сезиларли даражада қайта кўриб чиқилган. Асарнинг 1860-йил нашр этилган версиясида Плешчеэвга атаб ёзилган айрим ўринлари сақланиб қолган. 1865-йилги нашрда эса бу ўринлар асардан олиб ташланган[1].
Сюжети
Асар бош қаҳрамони хаёлпараст, орзуманд, ёлғиз ва ғамгин йигит. Ойдин тунларнинг бирида хаёл суриб юрган йигит тасодифан Настенка исмли бир қиз билан учрашади ва унга ошиқ бўлади, шу билан бирга Настенканинг нигоҳида у ўзининг умр йўлдоши ва биродари тимсолини ҳам кўради. Настенка унга ҳаётида бўлиб ўтган бир воқеани айтиб беради. Унинг ёшлик йиллари ота-онаси вафотидан сўнг кўзлари ожиз бувиси билан ўтади. Бувиси узоқ вақт Настенкани қўйиб юбормайди ва ҳатто уни ўзидан узоқлаштирмаслик учун набирасининг кўйлагини ўз кўйлагига тўғнағич билан қадаб қўяди. Настинканинг ҳаёти бир хилда, қайғули кечарди. Аммо уларнинг уйига ташриф буюрган ва Настинкага раҳми келган янги меҳмоннинг шарофати билан унинг ҳаётида ҳамма нарса ўзгариб кетади. Настинка бу янги меҳмонни севиб қолади ва у билан қочиб кетишни истайди, лекин бахтга қарши йигит жуда камбағал бўлади ва орадан бир йил ўтиб, Настинкани олиб кетишга ваъда бериб, у ердан кетишга мажбур бўлади. Орадан бир йил ўтгач ҳам ортига қайтмаган йигит ҳақида бутун шаҳар хабар топади, шундай бўлса-да, Настинка ўша йигитни чин юракдан севгани учун уни кутишда давом этади. Аммо йигитдан дарак бўлмайди ва ҳатто у Настинканинг мактубларига бирор маротаба бўлса ҳам жавоб хати ёзмайди. Ва ниҳоят, севган инсони уни ташлаб кетганини тан олишга мажбур бўлган Настенка эндигина учратган ўша хаёлпараст йигитнинг унга нисбатан бўлган ҳис-туйғуларига жавоб беришга қарор қилади. Бироқ шундай кунларнинг бирида Настенка тўсатдан эски севгилиси билан учрашиб қолади ва ҳали ҳам ўша инсонни севишини англаб, янги хаёлпараст ошиғидан қочиб кетаркан, унга ўзининг бу хиёнати учун кечирим сўраб ёзган хатини қолдиради. Бош қаҳрамон – ўша хаёлпараст ва қалби тоза ошиқ йигит Настенкани чин юракдан кечиради ва уни йўқотганига қарамай, унга бўлган севгисини қалбида покиза сақлашда давом этади. Настенка уни ташлаб кетганига қарамай, қизни ўзининг ҳаётидаги энг гўзал ҳодисот деб билади ва Настенкага, унга севишни ўргатгани, муҳаббат деб аталмиш „оний ҳаловат“ни туҳфа этгани учун фақат ва фақат бахт тилайди, Настенканинг қалби ҳеч қачон озор чекишини истамайди. Ўзи эса пок муҳаббатидан айрилади ва бу ҳаётда яна ёлғиз қолади.
Бош қаҳрамонлар
Ҳикоянинг бош қаҳрамони хаёлпараст ва орзуманд йигит. Ушбу мавзу Достоевскийнинг „Хозяйка“ ва „Слабоэ сердце“ ҳикояларида, шунингдек, „Петербургская летопис“ фелетонларида ҳам аллақачон ёритиб берилган эди[1].
Достоевский ижоди устида тадқиқот олиб борувчи олимлар „Петербургской летопис“нинг тўртинчи фелетонини „Ойдин тунлар“ асарининг қораламаси деган хулосага келган. Ушбу асарда аллақачон „Ойдин тунлар“ асари яратилишидан бир ярим йил олдин хаёлпараст образининг психологик портрети ёритиб берилган. Худди шу ўринда ёзувчи ўзининг учинчи фелетонида келтирилган Санкт-Петербург ёзги табиатини ҳам худди ўша хаёлпараст тимсолига ўхшаш тасвирлар билан келтириб ўтади[1]. Достоевский асарларидаги хаёлпараст образлари ҳозирги катта қатламли ўқимишли кишилардан ажралиб туради. Адибнинг 1860—1870-йилларда яратган асарлари қаҳрамонларида хаёлпарастнинг ҳақиқий ҳаётни топишга уринаётган интилишлари тасвирини сезишимиз мумкин[1].
„Ойдин тунлар“ асари бош қаҳрамони прототипи қисман Достоевскийнинг ўзидир. „Петербургской летопис“нинг тўртинчи фелетони сўнгида ёзувчи: „... биз ҳаммамиз озми-кўп хаёлпарастлармиз!“ жумлаларини келтириб ўтган[1]. Бадиий адабиётда хаёлпараст образи қиёфасида Гоголнинг „Невский проспект“ қиссасидаги Пискарев, шунингдек, Гофман асарларининг бир қанча қаҳрамонларини кўришимиз мумкин, ушбу адабий қаҳрамонларнинг барчасини атрофдаги ҳаётдан норозилик ва идеал дунёга қочиш истаги бирлаштириб туради[1].
Шарҳлар
1849-йил январ ойида нашр этилган „Современник“ асарида Александр Дружининнинг ушбу асар учун шарҳи берилган бўлиб, унда танқидчи „Ойдин тунлар“ асарини „Голядкин“, „Слабого сердца“ асарларидан яхшироқ дея баҳолаган. Дружининнинг фикрича, асарнинг энг муҳим камчилиги шундаки, хаёлпараст образи аниқ бир вақт ёки замонни тасвирланмаган, унинг касби ва бир қанча бошқа хусусиятлари ўқувчига номаълумлигича қолган. Танқидчи: „Ойдин тунлардаги хаёлпараст образининг шахси янада аниқроқ ёритиб берилганида ва унинг бир қанча хусусиятлари аниқроқ етказиб берилганда, асар бадиий адабиёт соҳасида кўп нарсага эришган бўларди“, деб ёзган эди. Дружинин, шунингдек, „ҳар бир саҳифада учраб турадиган бир хиллик“ка сабаб асарни ёзишда шошқалоқликка йўл қўйилган деган фикрларни ҳам келтириб ўтган[1].
Степан Дудишкин „Отечественнйе записки“даги ўз шарҳида „Ойдин тунлар“ни 1848-йилда яратилган энг яхши асарлар қаторига қўшиб, Достоевский асарларида қаҳрамонларнинг психологик таҳлили етакчи рол ўйнашини таъкидлаган. Дудишкин асар тўғрисида шундай ёзган эди: "Муаллиф ўз асарларида бир хил сўзларни тез-тез такрорлаши, кўпинча ҳар бир нафасида идеалликка эришишга ҳаракат қиладиган қаҳрамонлар образини яратиши, шундоқ ҳам бечораҳол инсонларнинг қалби муҳаббат сабаб яна бир бор парчаланиш ҳолатини тасвирлаши боис танқид қилинади „Ойдин тунлар“да эса муаллиф бу борада деярли бенуқсон. Асар енгил ва ўйноқи руҳда ёзилган бўлиб, агар бош қаҳрамоннинг ўзига хос хусусиятлари бироз бошқачароқ тасвирланганида, ушбу асар бадиий жиҳатдан жуда етук бўлар эди"[1].
1859-йилда „И. С. Тургенев ва унинг фаолияти“ асарида Аполлон Григорев ҳам „Ойдин тунлар“ни тилга олиб, асарни „сентиментал натурализм“ мактабининг энг яхши намуналаридан бири дея таъкидлайди[1].
1860-йилда роман қайта нашр этилгандан сўнг, кўплаб шоир, ёзувчи ва танқидчилар томонидан асарга турли шарҳлар билдирилди. 1861-йилда Николай Добролюбов „Забитйе люди“ мақоласида асар бош қаҳрамонини яратишда "Хўрланган ва ҳақоратланганлар" романи қаҳрамони Иван Петровичдан илҳомланилган деган фикрларни келтириб ўтган. Бундан ташқари, ўша йили „Сйне отечества“ ва „Северной пчеле“да ҳам ушбу асар ҳақида қисқача ижобий шарҳлар пайдо бўлган[1].
Ёзувчи Евгений Тур 1861-йилда „Руской речи“ учун ёзган мақоласида асарни мақтаб, уни рус адабиётидаги „энг яхши поэтик асарлардан бири“, „маъно жиҳатдан ўзига хос ва ижро жиҳатдан жуда нафис“ дея баҳо берган[1]. 1880-йилларнинг бошларида асарнинг бадиий хусусиятлари Николай Михайловский томонидан юқори баҳоланган[1].
Бадиий хусусиятлари
1860-йилларда асарнинг қайта кўриб чиқилганидан кейинги версиясида, айниқса, Пушкин мотивларини сезиш мумкин. 1860-йилларнинг бошларида Достоевский Пушкиннинг рус маданиятидаги ролини синчковлик билан ўрганиб чиққан ва уни „рус руҳи ва рус маънавиятининг кучли тимсоли“, „Миср кечалари“ асарини эса „рус адабиётидаги энг буюк санъат асари“, „шеъриятимизнинг бадиий жиҳатдан энг мукаммал асари“ деб атаган[1].
Саҳналаштирилиши
Мусиқа
- 1967 – камер операси „Белйе ночи“, композитор Юрий Буцко.
- 1984 – опера „Белйе ночи“, композитор Станайло Раичич.
- 2015 – опера „Белйе ночи“, композитор Евгений Кармазин[2].
Театр
- 1994 – „Белйе ночи“ (Ф. М. Достоевский романи ва Гофман шеъридан илҳомланган ҳолда), режиссёр Григорий Дитяковский, Брянцев номидаги Ёшлар театри.
- 2003 – „Белйе ночи“, режиссёр Николай Дручек, „Пётр Фоменко устахонаси“ театри.
- 2006 – „Белйе ночи“, режиссёр Наталя Милченко, Михаил Чехов номидаги Драматик санъат лабораторияси (Екатеринбург).
- 2006 – „Белая ноч“, режиссёр Олег Куликов, Фонтанка Ёшлар театри.
- 2007 – „Белйе ночи“, режиссёр Марина Брусникина, Чехов номидаги Москва бадиий театр мактаби.
- 2008 – „Белйе ночи“, режиссёр Никита Кобелев, „Ключ“ театр-студияси (Набережне Челни)[3].
- 2009 – „Мечтател, или чернйе комедии белих ночей“ (Ф. М. Достоевский асаридан илҳомланиб), режиссёр Владимир Воробев, Владимир Малишицкий камер театри[4].
- 2011 – „Белйе ночи“, режиссёр Иван Гертнер, Дайрин Экзю, „Пилигрим“ театр-студияси (Германия)[5].
- 2011 – „Белйе ночи“, режиссёр Ксения Раввина, Олий мусиқа ва ижро санъати мактаби (Майн, Франкфурт).
- 2011 – „Белйе ночи“, режиссёр Диде Вей, Эпилог театри (Франсия)[6].
- 2016 – „Белйе ночи“, режиссйёр Наталя Николаева, Рйбинск драма театри.
- 2019 – „Белйе ночи“, режиссор Эдгар Закарян, Г. А. Товстоногов номидаги Катта драма театри.
Кино
- 1934 – „Петербургская ноч“, режиссёр Григорий Рошал, Вера Строэва (СССР).
- 1957 – „Белйе ночи“ (асл номи: „Ле нотти бианче“), режиссёр Лукино Висконти (Италия).
- 1957 – „Белйе ночи“ (асл номи: „Ноитес Бранcас“, режиссор Луис Галлон („Великая театр тупи“ сериали эпизоди; Бразилия).
- 1958 – „Белйе ночи“, режиссёр Мераб Джалиашвили (СССР).
- 1959 – "„Белйе ночи“ Иван Пйрев (СССР).
- 1960 – „Обманшик“, режиссёр Манмоҳан Десаи (Ҳиндистон).
- 1962 – „Ле нотти бианче“, режиссёр Витторио Коттафави (Италия).
- 1964 – „Ҳелле Нäчте“ (ТВ), режиссёр Вилгелм Семмелрот (Германия).
- 1964 – „Ночес бланcас“ (ТВ), „Роман“ сериали эпизоди (Испания).
- 1971 – „Қуатре нуиц д’ун ревеур“, режиссёр Роберт Брессон (Франсия, Италия).
- 1973 – „Ноитес Бранcас“ – Збигнев Зиэбински филми (Бразилия)[7].
- 1981 – „Белйе ночи“ (ТВ), режиссёр Стелиос Раллис („Театр по понеделникам“ сериали эпизоди (Греция).
- 1987 – "Белйе ночи. Сентименталний роман из воспоминаний мечтателя (ТВ), режиссёрлар Владимир Головин, Андрей Андреэв (СССР).
- 1992 – „Белйе ночи“, режиссёр Леонид Квинихидзе (Россия).
- 2001 – „В ноcи“, режиссёр Марта Новакова (Чехия).
- 2003 – „Белйе ночи“ режиссёр Фарзад Мотамен (Эрон).
- 2003 – Ияркаи, режиссёр С. П. Жананатан (Ҳиндистон).
- 2005 – „Wҳите Нигҳц“, режиссёр Алана Силвер (АҚШ).
- 2006 – „Аҳиста Аҳиста“, режиссёр Шивам Наир (Ҳиндистон).
- 2007 – „Сааwария“, режиссёр Санжай Лила Бхансали (Ҳиндистон).
- 2008 – „Тwо Ловерс“, режиссёр Жеймс Грей (АҚШ).
- 2009 – „Кафе Нуар“, режиссёр Жунг Сунг-ил (Жанубий Корея).
- 2009 – „Ле нотти бианче“, режиссёр Кристиан Патане (Италия).
- 2009 – „Тҳе Седуcер“, режиссёр Жонс С. Коч (АҚШ).
- 2011 – „Вениcе Шоре Нигҳц“, режиссёр Тимоти Уэлс (АҚШ).
- 2014 – „Странгелй ин Лове“, режиссёр Амин Маталга (АҚШ).
- 2014 – „Приключение“, режиссёр Нариман Туребаэв (Қозоғистон).
- 2017 – „Белйе ночи“, режиссёр Татяна Воронецкая, Андрей Богатйрев (Россия).
Режиссёр Тейлор Хекфорд томонидан суратга олинган „Белйе ночи“ (1985-йил) филмининг Достоевскийнинг асарига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Радио
- 1980 йил – „Ойдин тунлар“ радио спектакли, режиссор Алексей Баталов.
Асар радиода бир неча йиллар давомида Мария Петрова, Николай Персианинов, Георгий Тараторкин томонидан ижро этилиб келинган.
Адабиётлар
- Семёнов. Е. И., Соломина Н. Н. Примечания // Ф. М. Достоэвский. Полноэ собраниэ сочинений в 15 томах / под ред. Н. Ф. Будановой. – С. 558—562. —592 с. – 500 000 экз.
- Соломина Н. Н. Примечания // Ф. М. Достоэвский. Полноэ собраниэ сочинений в тридсати томах / под ред А. С. Долинина и Е. И. Кийко. – Ленинград: Наука, 1972. – Т. 2. – 528 с. – 200 000 экз.
- Подосокорский Н. Н. Призраки „Белих ночей“ масон в паутине посмертия, майская утопленница и дух саря Соломона // Достоэвский и мировая култура. Филологический журнал. – 2019. № 3 (7). С. 88-116.
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 Соломина 1972.
- ↑ „Видеоролик с премьерного спектакля 16.12.2015 г.“.
- ↑ „Театр-студия «Ключ»“. 2015-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-апрел.
- ↑ „Камерный театр“. 2012-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-апрел.
- ↑ „Театр-студия «Пилигрим»“. 2020-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ „Театр Эпилога“. 2015-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-апрел.
- ↑ Страница филма на ИМДБ
Ҳаволалар
- „Белые ночи“. Сетевое издание «Федор Михайлович Достоевский. Антология жизни и творчества». Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- „Первая публикация в «Отечественных записках» (1848 г.)“. Сетевое издание «Федор Михайлович Достоевский. Антология жизни и творчества». Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- „Первое отдельное издание Ф. Стелловского (1865 г.)“. Сетевое издание «Федор Михайлович Достоевский. Антология жизни и творчества». Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.