Ойқирон (ёки Айқирон) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган қишлоқ.

Этимологияси

Айрим манбаларда берилган ривоятларга кўра, аввалари қишлоқ ҳудуди кўл ўрнида жойлашган. Шу сабабли ҳам, бу ҳудуд айиқлар макони бўлган. Аҳолининг кўпайиши оқибатида айиқлар қирилиб кетган. Шунинг учун қишлоқ номи Айқирон (айиқларга қирон келган) деб атала бошланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 106-бет.