Ойқор — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Ойқор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Ойқор
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани

Этимологияси

Қишлоқ номи яқинидаги Ойқор тоғи номи билан боғлиқ. Қишлоқ ушбу тоғ бағрида жойлашган бўлиб, тоғ чўққиларида йилнинг тўрт фаслида ҳам қор сақланиб туради. Шу сабабли ҳудуд қорли тоғлар сифатида танилган ва қишлоқ ҳам шу тоғ номи билан Ойқор деб аталган.[1]

Қишлоқ аҳолиси асосан боғдорчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади.

Манбалар

  1. ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.