Ойша Султон Бегим — Фарғона ва Самарқанднинг маликаси. Бобурийлар империясининг асосчиси ва дастлабки бобурий ҳукмдор Бобурнинг биринчи хотини бо'лган.

Ойша Бобунинг амакиваччаси бўлиб, темурийлар шажарасига мансуб. Бегим Бобурнинг амакиси Самарқанд ва Бухоро подшоси Султон Аҳмад Мирзонинг қизи эди[1].

Оиласи

Ойша Султон бегим темурий малика бўлиб, Султон Аҳмад мирзо (Самарқанд ва Бухоро подшоси) ва унинг рафиқаси Қутақ бегимнинг учинчи қизи бўлган. У Муҳаммад пайғамбарнинг хотини Оиша бинти Абу Бакр шарафига Ойша деб аталган[2].

Бегимнинг отаси Султон Аҳмад Мирзо Темурийлар салтанати ҳукмдории Абу Саид Мирзонинг тўнғич ўғли ва вориси эди. Ойшанинг амакилари орасида Фарғона водийси ҳукмдори Умар Шайх Мирзо ҳам бор эди, кейинчалик Умар Шайх Мирзо унинг қайнотасига айланди. Умар Шайхнинг фарзандлари Бобур (бўлажак турмуш ўртоғи) ва катта опаси Хонзода Бегим Ойшанинг биринчи амакиваччалари эди.

Никоҳи

Ойша гўдаклик чоғларида биринчи амакиваччаси, Умар Шайх Мирзо ва холаси Қутлуғ Нигорхоним ўғли Бобур билан унаштирилган эди. Уларнинг оталари ака-ука, оналари опа-сингил эдилар. Унаштириш 1488-йилда Самарқандда бўлиб ўтган. Ўшанда Бобур атиги беш ёшда бо'лган. Ойша 1499-йил августида Хўжандда Бобурга ўн бир йилдан сўнг турмушга чиқди ва кейин Фарғонага Бобур билан бирга қайтди. Бобур отаси вафотидан кейин Фарғона водийси ҳукмдори сифатида тахтга ўтирди.

Ёш малика эрини олдида анча уятчан ва тортинчоқ эди. Бобур уйланганининг дастлабки вақтларида ўн-ўн беш кунда бир мартагина Бегимни кўргани борарди. Бобур айтганидек, „Мен унга (Ойшага) ёмон муносабатда бўлмаган бўлсам-да, бу менинг биринчи турмушим бўлса-да, ҳаё ва уятдан ўн, ўн беш, йигирма кунда бир марта кўрганман“[3]. Тез орада Бобур ҳатто бундан зерикди ва ташрифларини бутунлай тўхтатди[4]. Шундан сўнг, Ойшанинг холаси ва қайнонаси Қутлуғ Нигорхоним уни қаттиқ ғазаб билан таъна қилиб (Анетте Бевериж таржимасидаги таржимаи ҳолида айтганидек, „кўп танбеҳлар бериб“) уни бир неча кунда бир марта унинг олдига жўнатиб туришарди[5]. Бобур бу вақтда аёлларга ҳам, турмушга ҳам қизиқмас эди. Шунга қарамай, Ойша уч йиллик турмушидан кейин Бобурнинг биринчи фарзандини дунёга келтирди. Бу Фахринисо исмли қизи эди. 1501-йилда Самарқандда туғилган, бир ой ёки қирқ кундан кейин вафот этган. Унинг ўлими Бобурни энг кўп қайғуга солди, чунки у ўз қизини жуда яхши кўрар эди[6].

Ажралиши

Дастлаб Бобур ва Ойшанинг муносабатлари анча яқин бўлган бўлса-да, кейинчалик улар жанжаллашиб қолади. 1503-йилда Тошкент Шайбонийхон қўлига ўтишидан олдин Бобур маликани ташлаб кетганга ўхшайди. Бобурнинг айтишича, Ойшанинг катта опаси Робия Султон Бегим ҳийла-найранглари билан алдаб, уни уйидан чиқиб кетишга ундаган[7].

Манбалар

  1. ↑ Эрскине, Wиллиам. А Ҳисторй оф Индиа Ундер тҳе Тwо Фирст Совереигнс оф тҳе Ҳоусе оф Таимур, Бáбер анд Ҳумáюн. Лонгман, Броwн, Греэн, анд Лонгманс, 1854 — 128-бет. 
  2. ↑ Урубшуроw, Виcториа Кенниcк. Интродуcинг wорлд религионс. Провиденcе, Утаҳ: Жоурнал оф Буддҳист Этҳиcс Онлине Боокс, 2008 — 6-бет. ИСБН 9780980163308. 
  3. ↑ абридгед, транслатед фром тҳе Туркиш бй Аннетте Сусаннаҳ Беверидге. Бабур Нама : жоурнал оф Эмперор Бабур, 1.публ., Неw Делҳи: Пенгуин Боокс, 2006 — 31-бет. ИСБН 9780144001491. 
  4. ↑ Ҳаролд, Ламб. Сwордс фром тҳе Эаст.. Университй оф Небраска Пресс, 2010 — 364-бет. ИСБН 9780803229723. 
  5. ↑ Тҳе Лондон Литерарй Газетте анд Жоурнал оф Беллес Леттрес, Арц, Сcиэнcес. Ҳ. Cолбурн. 1827. пп. 22. 
  6. ↑ Шям, Радҳей. Бабар. Жанаки Пракашан, 1978 — 105-бет. 
  7. ↑ Бабур (Эмперор оф Ҳиндустан). Мемоирс оф Зеҳир-Эд-Дин Муҳаммед Бабер: Эмперор оф Ҳиндустан Wаддингтон: . Лонгман, Реэс, Орме, Броwн, анд Греэн, 1826 — 22-бет.