Oysuluv
„Ойсулув“ — ўзбек халқ достони. Эргаш Жуманбулбул ўғлидан Ҳ. Зарифов ёзиб олган. Бош қаҳрамони Ойсулув — Турон мамлакатининг подшоси. Достон чуқур ижтимоий-сиёсий мазмунга бой бўлиб, унда халқнинг орзу-умидлари, ватанпарварлик туйғулари, босқинчиларга қарши кураши акс эттирилган. Ойсулув ўз халқи ва юртига содиқ, ватанпарвар, мард, жасур, курашда тенгсиз, душманга аёвсиз афсонавий қаҳрамон образидир.
Ойсулув Эрон подшоси — босқинчи Доро лашкарларига қарши қаҳрамонона жанг қилади ва уни тор-мор этади. Ойсулув Ўрта Осиё халқлари афсоналаридаги қаҳрамон аёл Тўмарис образини эслатади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |